4-Мавзу: Транскрипция, трансляция ва оқсил синтези
Рибонуклеин кислоталарнинг кимёвий тузилиши ДНК га ўхшаш бўлиб, фақат РНК таркибида тимин ўрнида урацил, дезоксирибоза ўрнида рибоза учрайди, шунингдек РНК бир занжирлидир. Улар асосан УМФ, ЦМФ, АМФ ва ТМФ лардан ташкил топган. РНК да ҳам нуклеотидларнинг боғланиши худди ДНК га ўхшаш, яъни нуклеотидлар ўзаро фосфодиэфир боғлари орқали бирикадилар. РНК молекула таркибида оз миқдорда бўлса-да, 5-метилцитозин, 1-метилгуанин ва псевдоурациллар учрайди.
РНК молекуласи битта полеонуклеотид занжиридан ташкил топган, унинг фазовий конфигурацияси беқарор бўлади. РНК нинг айрим қисмлари бир-бирига яқин келиб, ўзаро водород бог`лари билан бирикади ва спирал структура ҳосил қилади. Бундай структуралар РНК хилларига қараб ҳар хил шаклда бўлади.
РНК нинг турлари масалан р-РНК, и-РНК ва т-РНК лар ўзларига хос макромолекула структура тузилишига эга. РНК ларнинг молекуласида спираллашган қисмлар билан бир қаторда спирал бўлмаган жойлар ҳам учрайди. Академик А.С.Спириннинг кўрсатишича, эритманинг ион кучи, ҳарорати ва бошқа омилларга қараб, РНК нинг макромолекулалари ҳар хил структурага эга бўлиши мумкин.
Рибонуклеин кислоталар ( РНК)
Рибонуклеин кислоталар ҳужайранинг ҳамма қисмида учрайди. Ҳужайра таркибида учрайдиган РНК лар молекуласининг массаси, кимёвий тузилиши ва вазифасига қараб бир-биридан фарқ қилувчи бир неча хиллари мавжуд:
Ҳужайрадаги РНКнинг 65-80% га яқинини рибосомал РНК (р-РНК) ташкил қилади. Мазкур РНК ҳужайранинг махсус органоиди рибосомаларда тўпланган. Улар таркибида бир-биридан фарқ қиладиган р-РНК турлари: -5S, 8 S, 18 S, 28 S лар аниқланган. Уларнинг молекуляр массаси 1,5-2 млн га тенг ва 4000-6000 мононуклеотид қолдиғидан ташкил топган.
Р-РНК ҳужайрада оқсиллар билан бирикиб, рибонуклеопротеид заррачаларини ташкил қилади. Рибосомал РНКлар оқсил синтезловчи органоидларнинг структурасини ташкил қилишда иштирок этадилар. Рибосомал РНКлардан (28 S, 18 S ва 5 S) айримлари ядрочада жойлашади.
Р- РНК нинг 2-10% ини ядродаги гетероген ядроли (г-я РНК) РНК ташкил қилиб, улар м-РНК нинг дастлабки шаклланишида иштирок этиши аниқланган.
Оқсил биосинтезининг асосий механизми рибосомаларда содир бўлади. Рибосомалар оқсил ва РНК дан ташкил топган рибонуклеопротеид (РНП) заррачаларидир. Ҳужайрада уларнинг сони 104 (прокариот) дан 106 (эукариот) гача бўлади. Рибосомалар асосан цитоплазма, ядроча, митохондрия ва хлоропластларда учрайди. Улар иккита суббирликлардан ташкил топган. Ҳажми ва молекуляр массаси бўйича уч гуруҳга бўлинади:
-70S рибосом прокариотларга тегишли бўлиб, 30S ва 50S суббирликлардан ташкил топган;
- 80S рибосом эукариотларга тегишли бўлиб, 40S ва 60S бирликлардан ташкил топган;
-митохондрия ва хлоропластлар рибосомаси, 70S ни ташкил қилади.
80S рибосоманинг кичик бирлиги бир молекула РНК (18S) ва 33 хил оқсил молекуласидан ташкил топган. Катта бирликда эса, уч хил РНК (5S, 8S, 28S) ва 50 га яқин оқсил молекуласидан иборат. Рибосома оқсиллари рибосоманинг структурасини мустаҳкамлашда ва ферментатив вазифани бажаришда иштирок этадилар. Рибосомада кичик ва катта бирликлар ўзаро магний ионлари орқали боғланадилар.
Магний, Мг - Менделеев даврий системасининг II гуруҳига мансуб кимёвий элемент; ишқорий - ер металларга киради. Тартиб раками 12, атом массаси 24,305. Табиий магний 3 та барқарор изотопдан иборат.
Рибосомада иккита жўяк (ариқча) бўлиб, бири м-РНК ни боғлашда, иккинчиси эса полипептид занжирини узайтиришда хизмат қилади. Булардан ташқари, рибосомада иккита марказ жойлашган. Бири аминоацил (А-марказ), иккинчиси пептидил (П-марказ) бўлиб, улар оқсил синтезини амалга оширишда иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |