4-мавзу: Тарбия фанини ўқитишнинг илмий, диний, бадиий ва фалсафий асослари
Режа:
1.Миллий тарбиянинг илмий, фалсафий, диний, сиёсий ва иқтисодий асослари.
2.Маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришда тарбиянинг ўрни.
3.Маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва истиқболдаги белгиланган вазифалар.
1.Миллий тарбиянинг илмий, фалсафий, диний, сиёсий ва иқтисодий асослари. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов оила жамиятнинг асосий бўғини сифа- тида ёш авлоднинг таълим-тарбиясида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб: «Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маъна- виятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, та- биати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар – яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас ту- шунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир» (Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: «Маънавият», 2008. –52-б.), деган фикрларни билдирган.
Ҳар бир мамлакатда амалга оширилади- ган таълим-тарбия тизими негизида муай- ян мақсадлар ётади. Истиқлол вазифалари эса бугунги кунда таълим-тарбия тизими мазмунини янгилашни талаб этмоқда. Бу эса ижтимоий тарбия билан оилавий тар- бияни мазмунан узвий боғлаш заруратини келтириб чиқаради. Бу вазифалар ушбу соҳанинг устувор вазифаларига айланди- ки, уларнинг амалга оширилиши педаго- гикани оилавий тарбия ва ижтимоий тар- бия билан узвий боғлашнинг янги усул ва йўлларини излаб топиш, бу йўлда илмий- амалий изланишлар олиб боришни тақозо этади.
Давлат ва жамият тараққиёти, унинг истиқболи шу давлат, шу мамлакатда яшов- чи фуқароларнинг жисмонан бақувват ва соғлом бўлиши билан белгиланади. Пе- дагогика назариясида болалар тарбия муаммоларини ижобий ҳал этишда Марказий Осиёда яшаб ўтган алломаларнинг тарбияга оид педагогик қарашлари муҳим аҳамият касб этади. Авлодларимиз ота-она ҳалол меҳнати билан топганини фарзанд- ларига едириб-ичириши, уларни хушхулқ, меҳнатсевар, инсонпарвар, ватанпарвар, иймонли, эътиқодли қилиб тарбиялаши каби масалаларга алоҳида эътибор бер- ганлар. Боланинг келажакда шахс сифатида шаклланиб, комил инсон бўлиб етишиши- да, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишида унинг қандай тарбияланганлиги, маданияти, ота- онаси билан бўлган ўзаро муносабатла- рининг қандай тарзда кечганлиги муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам инсо- ният маданият тарихининг илк давриданоқ оилада фарзанд тарбиясига аълоҳида эъти- бор бериб келинган. Бу мавзунинг илдизи узоқ ўтмишга тақалганлигини биз деярли барча миллатлар халқ оғзаки ижодиёти на- муналари мисолида кўришимиз мумкин.
Масалан, минг йиллик тарихга эга бўлган Марказий Осиё халқларининг муштарак бадиий мерос намуналари бўлган «Манас», «Алпомиш», «Гўрўғли» каби достонлар асрлар давомида халқ оғзаки ижодиёти на- муналари тарзида авлоддан-авлодга ўтиб, келажак авлодлар маънавий дунёси, руҳий олами, миллий қадриятларининг шаклла- нишида муносиб ўрин эгаллаб келмоқда. «Авесто»да оила қуришда наслнинг пок- лиги, тозалигига алоҳида урғу берилган, яқин қариндош-уруғлар, ака-укаларнинг қуда бўлишига салбий қарашлар мавжуд бўлган. Айнан шу маънода «Авесто»нинг Шарқ халқлари педагогикаси тарихи учун қимматли манба экани шубҳасиздир. IХ–ХI асрлар давомида Марказий Осиёда яшаб ўтган Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Исмоил ал-Бухорий, Ат-Термизий, Абу Наср Фа- робий, Абу Райҳон Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Абу Али ибн Сино, Аз-Замахшарий, Кайковус каби буюк алломалар яратган асарларда шахс, оилада бола тарбияси, унинг инсон ҳаёти, фаолиятидаги аҳамияти ёрқин мисолларда ўз ифодасини топган.
Бу олимлар ўз ижодлари, асарлари билан Марказий Осиё халқлари шуҳратини бутун оламга ёйдилар. Уларнинг тарбияга оид асарларида таълим-тарбия ва ахлоқ- одобга оид педагогик фикрлар, инсонпар- варлик, билимга эътиқод, халқ манфаати- ни ҳимоя қилиш, улуғлаш, комил инсонни тарбиялаш, адолат ва халқпарварлик та- мойилларига асосланган етук жамоа бар- по этиш каби ғоялар катта ўрин эгаллади.
Бу асарлардан ўрин эгаллаган инсоннинг бахтли фаровон ҳаёти, маънавий камо- лотга эришиши, оила қуриши, фарзанд кўриши ва бола тарбиялашдаги масъулия- ти ва бурчлари, оила муқаддаслиги каби масалалар мана шу ғоянинг ёрқин тасви- ридир. Бир сўз билан айтганда, инсон мод- дий эҳтиёжларини маънавий эҳтиёжларига бўйсундириши Шарқ фалсафаси ва ада- биётининг етакчи мавзуси бўлиб келган.
Зардушт томонидан яратилган «Авесто» китобида ҳам таълим-тарбияга оид қатор ғоя ва қарашларни кўриш мумкин. «Авесто»да таъкидланишича, тарбия ҳаёт- нинг таянчи, шу боисдан, ҳар бир болани оилада яхши ўқиш ва ёзишга ўргатиш ло- зим, уни ёшлик пайтиданоқ меҳнат қи- лишга, меҳнатнинг таги роҳат эканлигини англаши учун дарахт кўчати ўтказиш, уй- рўзғор қуроллари ясаш, ерга ишлов бериш ва чорва билан шуғулланишга ўргатилиши шарт дейилган.
ХV асрнинг иккинчи ярмида Хуросон- даги машҳур қомусий билим эгаларидан бири Воиз Кошифий (1440–1505) асарла- рида ижтимоий-ахлоқий ҳаёт, маънавият масалалари катта ўрин эгаллаган. Уларда инсонпарварлик, халқпарварлик, юқори маънавиятга эга бўлиш, маданий юкса- лиш ғоялари илгари сурилган. Кошифий «Ахлоқи Муҳсиний», «Ахлоқи Карим», «Искандар ойнаси», «Жавоҳирнома», «Тафсири Ҳусайн» каби асарларида ахло- қий таълимотни етакчи ғоя сифатида олиб чиқади. Кошифий салбий ахлоқий хислат- ларни қоралайди ва уларнинг инсон ҳаёти ва жамият учун катта зарар олиб кели- шини қатор ҳикоят ва ривоятлар билан кўрсатади. Кошифий ижобий хислатларни кишиларда бўлиши шарт бўлган инсоний фазилат деб тушунади ва сабр, ҳаё, иф- фат, покизалик, собитқадамлик, сахийлик, саховат, ростгўйлик, шижоат, камтарлик, ҳушёрлик, баланд ҳимматлилик, диёнат- лилик, аҳдига вафолик, андишалик, иззат- ҳурматни билиш, сир яшира олиш каби фа- зилатларни бирма-бир таърифлаб ўтади.
Яна бир буюк мутаффакир Абу Абдуллоҳ Рудакий (858–941) ўз асарларида Ватан- га, халққа муҳаббат, кишилар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик жамият учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини бир неча бор таъкидлаб ўтган. Унинг фикрича, ҳақиқий дўстлик учун кишиларнинг турли динда бўлишлари ҳам халақит бера ол- майди.
ХI асрнинг буюк тарбияшунос мутафак- кири Юсуф Хос Ҳожибнинг (1018–1088) «Қутадғу билиг» («Саодатга элтувчи билим») асари қардош туркий тилларда сўз- лашувчи халқларнинг ҳозирча бизгача етиб келган биринчи адабий-бадиий аса- ридир. У ахлоқ-одоб, таълим-тарбия ҳамда маънавий камолотнинг йўл-йўриқлари, усуллари, чора-тадбирларини мужассам- лаштирган, жам қилган асардир. У том маънода дидактик асар, таълим-тарбия ва ахлоқ-одоб дарслигидир. Юсуф Хос Ҳожиб ўз қомусий китобида олиб чиққан барча масалаларни таълим атрофида олиб бора- ди, таълимни бош ўринга қўяди. У ўз аса- рида кишиларни дунё ишларининг барча- сидан огоҳ бўлишга, бунинг учун билим ва заковат эгаси бўлишга чақиради. Мана шу ўринда тарбиянинг вазифаси ва қадр- қиммати муаммоси юзага келадики, тар- бия, авваламбор, оиладан бошланишини уқ тиради.
Юсуф Хос Ҳожиб ўз асарида оилада ота- оналарнинг бола тарбиясига оид қараш- ларини баён этади, фарзанд кўриш ва унга яхши тарбия бериш ҳар бир инсон учун буюк бахтлигини, уларсиз ҳаёт маъноси йўқлигини таъкидлаб ўтади. Лекин бу нар- са ота-онага жуда катта масъулият юклайди, унинг уддасидан чиқмоқ ҳар бир ота- она учун ҳам фарз, ҳам қарздир, деган фикрларни билдиради. Юсуф Хос Ҳожиб- нинг таъкидлашича, оила тарбияси бола- ларнинг маънавий-ахлоқий қиёфасини шакллантиришда бош ўринни эгаллайди. «Ўғил-қизинг хулқ-атвори ярамас бўлса, бу ярамас ишни ота қилган бўлади, ундан бошқаси эмас. Ота болани назорат қилиб, ўргатиб турса, улар улғайгач, ўғил-қизим бор деб севинади»1. Демак, бола муттасил ота-она назоратида бўлмоғи лозим.
Унсур ал-Маолий (Кайковус) (1021–1098) ўзининг ўзбек тилидаги таржимасида «Қобус нома» номи билан машҳур бўлган «Насиҳатномаи Кайковус» асарини ўғли Гилоншоҳга бағишлаган. Жами 44 бобдан иборат бу асарнинг 40 боби ота-онани ҳурматлаш, илмий билимларни, санъатни эгаллаш, савдо, деҳқончилик ишлари ва ҳунарни ўрганиш, ахлоқ-одоб қоидаларига риоя этиш каби кўплаб масалаларни ўз ичига олади. У ўғлига насиҳат қилар экан, ақл ва тафаккурни юксак баҳолайди, улар- ни бойликдан устун қўяди, қобилиятнинг ҳам хилма-хиллигини кўрсатиб беради.
Кайковуснинг фикрича, инсонни тарбия- лашдан мақсад уни замон ва келажак учун яроқли шахс қилиб етиштиришдир. Бу бо- рада муаллиф ўзининг бола тарбияси, ои- лавий ҳаёт, шахс камолоти масалаларига оид фикр-мулоҳазаларини баён этган. «Қобуснома» китобидаги асосий ғоя ота- оналарни болани меҳнатсевар, ҳалол, пок, иймонли, эътиқодли, хуш ахлоқ эгаси қилиб тарбиялашга даъват этишдир2.
Ўрта аср Шарқининг машҳур мутафак- кири, файласуф олими Абу Наср Фаробий (870–950) инсонни мавжудотнинг энг буюк ва етук маҳсули деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, инсон ўзининг онги, ақли, сезги аъзолари туфайли оламни ҳар томонлама ўрганиш қобилиятига эга. Фаробийнинг тарбия назарияси инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган. Унинг инсон- парварлик ғоялари заминида таълим- тарбия, инсон шахсиятини камол топти- ришнинг йўл-йўриқлари, илм-маърифатга эришиш йўллари ва шартлари, ижтимоий муаммоларни ечиш усуллари каби маса- лалар туради. Фаробийнинг «Бахт-саодатга эришув ҳақида», «Ақл маънолари ҳақида», «Ихсо ал-улум» номли асарларида инсон- га таълим ва тарбия бериш зарурияти ва бунда нимага асосланиш лозимлиги, таълим-тарбия усуллари, ундан кутилган мақсадлар масалалари асосий ўрин эгал- лайди. Фаробий таълим ва тарбияни бир- биридан фарқ қилади. Унинг фикрича, таъ- лим сўз билан, бир нарсани уқтириш, ўрганиш билан амалга оширилади, ёшлар назарий билимларни шу таълим ёрдамида эгаллайдилар. Таълим беришда Фаробий- нинг таъбирича, ёшларни назарий билим- ларга, фалсафий илмларга ўргатиш, улар ақлини барча фанларнинг асослари билан бойитиш назарда тутилади. Тарбиялашда эса ёшларга маъна вий-ахлоқий қоидалар, хулқ-одоб меъёрлари, амалий санъат, яъни турли ҳунарлар ўргатилади, улар онгига фаолият тартибларини сингдириш асосий мақсад қилиб қўйи лади. Таълим ҳам, тар- бия ҳам ёшларнинг ҳақиқий инсон бўлиб етишиши учун ниҳоятда зарурдир, дейила- ди. Фаробий ўз асарларида тарбиянинг барча турлари, инсон етуклигининг барча томон ва белгилари, жисмоний, ақлий, ахлоқий ва эстетик тарбиялар тўғрисида ҳам фикр билдиради. Фаробий инсонни ҳар томонлама мукаммал қилиб тарбия- лаш вазифаларига ва бу йўлда қўлланадиган таълим-тарбия усуллари, воситаларига жуда катта эътибор беради. У таълим ва тарбия беришда тар бияланувчига хос ху- сусиятни, хоҳиш, инти лиш ни, руҳий майл- ларни ҳисобга олиб, таълим-тарбияни аста-секин тушунтириш, англатиш йўли билан олиб бориш, қўлланадиган усулни мўлжалланган мақсад томон йўналтириш кераклигини айтади. У бу икки усул етук ва мукаммал инсонни етиштиришга хизмат қилиши кераклигини таъкидлайди1.
Буюк аллома Абу Али ибн Сино (980– 1037) ўзининг педагогик қарашларида тар- бия масалаларини изчил равишда бола- нинг соғлиғи ва гигиенаси билан боғлади.
Ибн Синонинг «Донишнома», «Ахлоққа оид рисола», «Бурч ҳақида рисола», «Адолат ҳақида китоб» ва бошқа асарларида ўз педагогик назариясининг асосини ташкил этган инсон ва табиат, инсоний фазилат, меҳнат, ахлоқий қонун-қоидалар, ақл ва ақлий тарбия, инсон руҳияти, адолат ҳақидаги фикрларини баён этди. Ибн Сино таълим ва тарбия ҳақидаги таълимотида ахлоқий тарбияга алоҳида аҳамият беради.
У ахлоқ қоидаларини эгаллашга, инсон- нинг ахлоқий муносабатларини ривожлан- тиришга ёрдам берадиган тадбирлар орқали таълим ва тарбияни изчил амалга ошириш мумкинлигини айтади. У инсон ўсиб борган сайин таълим ва тарбия вази- фалари ҳам ўзгариб бориши лозимлигини таъкидлайди. Ибн Синонинг таъкидлаши- ча, бола туғилганидан бошлаб оёққа тур- гунга қадар маълум тартибда тарбияланиб бориши лозим. Бу тартиб ўз вақтида овқатлантириш, чўмилтириш, ухлатиш, йўр гаклаш кабилардан иборат. Буларни ҳам, ўз навбатида, маълум қоидалар асо- сида амалга ошириш даркор. Боланинг та- биатини мустаҳкамлашдаги муҳим воси- талар аста-секин тебратиш, мусиқа эшит тириш, ашула айтишдан иборат бўлиб, улар тартиб билан амалга оширилса, бола яхши ухлайди.
Болаларнинг ўспиринликка ўтиш даври тарбияси ўзига хос бўлиб, бу даврда хулқ- атвор шаклланади. Ибн Синонинг фикри- ча, бола хулқини мўътадилликда сақлашга алоҳида эътибор бериш керак. Бундан икки манфаат бор: бири боланинг руҳи учун фойдали бўлиб, у ёшликдан бошлаб яхши хулқли бўлиб ўсади ва кейинчалик бу унда ўзгармас сифат бўлиб қолади. Иккин- чи манфаат унинг бадани учун мўлжал- ланган бўлиб, ёмон хулқ турли мижоз бу- зилишларига сабаб бўлади.
Абу Райҳон Беруний (973–1048) ўз ди- дактик қарашларида табиат, жамият ҳоди- саларига, турмуш воқеаларига холисона баҳо бериш инсон табиатини билдирувчи омил эканлигини таъкидлаб, кишиларни воқеаларга мустақил ва онгли муносабат- да бўлишга ундайди. Олимнинг таъкидла- шича, сезги ўз қўзғатувчи аъзолари орқали юзага келади. Қўзғатувчилар бир меъёрда бўлса, ёқимли ва зарарсиз, агар меъёрдан ортиқ бўлса, дардли ва ҳалокатли бўлади.
Кўриш сезгисини нур қўзғатади, эшитиш ва ҳид билиш ҳаво билан қулоқ ва бурунга уриладиган тўлқинлар ва ҳидлар орқали пайдо бўлади, таъм билиш сезгиси озуқа- нинг мазаси билан вужудга келади. Бу тўрт сезгини ҳис этувчи махсус аъзолар танада мавжуддир. Бешинчи сезги эса бутун тана- да воқеъдир. Беруний мурувватни энг яхши инсоний фазилат деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, мурувватли киши ўз қоби- лияти, хушмуомалалик, шафқатли лик, қатъиятлилик, чидамлилик ва камтарлик хислатлари билан ажралиб туради. Беру- ний кўзларнинг кўриши, қулоқларнинг эшитиши орқали билимларни эгаллаш қалбга боғлиқ эканлигини таъкидлайди. У амалга ошириладиган ҳар бир ишнинг киши руҳиятига, қобилиятига мос, уни толиқтирмайдиган бўлиши кераклигини айтади.
Улуғ алломамиз Алишер Навоий оилада болаларнинг тарбиясини барвақт бошла- ган маъқул, деган барча мутафаккирлар- нинг фикрига қўшилган ҳолда, инсоннинг вояга етишида таълим-тарбиянинг ўрни беқиёслигини айтиб, бу жараённи азалий анъаналарга таянган ҳолда амалга оши- риш лозим, деб ҳисоблайди. Ўрганилаётган билимларни ёд олиш, хотирада сақлаш ва кези келганда тез-тез такрорлаб туриш таълим ва тарбия жараёнида муҳим ўрин эгаллаб, бола хотирасини мустаҳкамлайди, илмлар чашмасига кириб боришни таъмин- лайди, тарбияланувчида муайян тар тиб- интизомини шакллантиради, баҳс-муно- зара юритиш маданиятини юк сал тиради.
Алишер Навоийнинг таълим-тар бияга оид охирги ёзган асарларидан «Маҳбуб ул қулуб»да илгари сурган таълимий-тар- биявий ғоялари, кўплаб назарий мулоҳа- залари жой олган бўлиб, уларни ҳаётга муфассал татбиқ этиш миллий маъ на вияти- мизни холис англаб етишда бугунги авлод- лар учун беназир манба ва асос бўлиб хиз- мат этади1.
Комил Хоразмий (1825–1899) ўз асарла- рида илм-фаннинг мамлакат ижтимоий, маданий, маърифий ҳаёти ривожланиши, инсон ахлоқи камолотида асосий восита, муҳим омил эканлиги, ахлоқий ва ақлий тарбиянинг узвий бўлиши кераклиги ҳақи- даги ғояларни ифодалади. У комиллик бел- гиси инсоннинг маънавий-маданий фази- латларида, хатти-ҳаракатларида намоён бўлишини айтади2.
Аҳмад Дониш (1827–1898) ХIХ асрда яшаб, ижод этган буюк мутафаккирлар- нинг педагогик назарияларини, таълим- тарбия ҳақида билдирган фикр, таълимот- ларини давом эттирган ҳолда «Наводир ул-вақоеъ» асарида бу масалалар бўйича ўз ғояларини баён этди. Аҳмад Дониш пе- дагогик назариясида ахлоқ тарбияси бош- қаларга фойда келтиришни ўз олдига асо- сий вазифа қилиб қўйиши лозим, деб ҳисоблайди. Ёш авлодда меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, халқсеварлик туйғусини, одамларда озодликка ва мустақилликка интилиш, муҳаббат туйғусини тарбиялаш керак, дейди. Аҳмад Дониш фарзандлари- га насиҳат қилиб, «Агар биров билан суҳбат қурмоқчи бўлсаларинг, ўз сифати би- лан халққа яқин бўлган ақлли, ҳушёр киши лар билан дўстлик алоқасини боғланг- лар, чунки оқил одамлар ҳеч кимга ёмон- ликни истамайдилар. Ақлли одамларнинг аломати улардаги яхшиликнинг ёмонлик- дан кўпроқ бўлишида ёки баробар бўли- шидадир. Бундай одамлар олимлар, қалам аҳллари ичидан топилади», дейди.
ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур ва- килларидан бири маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жа- моат арбоби Абдулла Авлоний (1879– 1934) яратган асарларда Ватан, ахлоқ, она тили равнақи, меҳнатнинг жамиятда ва ин- сон ҳаётидаги ўрни ҳақидаги педагогик ғоялар ифодаланган3. Авлонийнинг таъ- кидлашича, Ватан туйғуси энг инсоний, энг мўътабар туйғудир. Ватан дарди билан яшамоқ, унинг бахтидан қувонмоқ, у билан фахрланмоқ керак. Ватан онадек муқаддас.
Уни қадрлаш, эъзозлаш, унинг шодлиги ва қувончига шерик бўлиш, ғам-ҳасратини бирга баҳам кўриш фарзанднинг муқаддас бурчидир. Авлоний ахлоқ тарбиясида она- га, Ватанга муҳаббат алоҳида ўрин тутиши- ни уқтиради. Унинг таъкидлашича, оилада ўсаётган фарзандлар ўртасида онанинг бахтига шерик бўлиб, бахтсизлигида ёлғиз ташлаб кетадиган фарзандлар ҳам топила- ди. Авлоний инсоний қадриятларни улуғ- лашда, ёшларни маънавий баркамолликка чорлашда, Ватан, миллат равнақи йўлида меҳнат қилиш ва илм эгаллашга даъват этишда, ватанпарварлик, адолатпарвар- лик, ўз халқига, ота-онасига ҳурмат каби миллий-маънавий қадриятларни давом эт- тиришга чорлайдиган ғояларни илгари су- ришда фақат насиҳат билан чекланиб қолмади, балки катта амалий ишларни амалга оширди. Авлоний яратган мактаб гуманистик ва эркин тарбия асосига қурилган, дунёвий ва илғор илм-фанни болаларга ўргатишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган, ёшларни мамлакат- нинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига аралаша олиш қобилиятига эга бўлишини таъмин- лайдиган ҳақиқий халқ мактаби бўлди.
Ўзбек халқи ўзининг таълим-тарбияга оид улкан маънавий меросини яратиб, ин- сониятнинг кўплаб авлодларини инсон- парварлик, меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик, мардлик, одоблик каби умуминсоний қадриятлар ва яхши фазилатлар руҳида тарбиялаб келмоқда. Айниқса, халқ томо- нидан яратилган қомусий аҳамиятга эга бўлган «Панднома»лар, халқ оғзаки ижо- дининг турли жанрларида яратилган, халқи миз юрагига яқин бўлган буюк алло- малар Абу Райҳон Беруний, Ал-Фаробий, Абу Али ибн Сино, Имом ал-Бухорий, Ат-Термизий, Амир Темур, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий, Баҳовуддин Нақш- банд, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Мир- зо Улуғбек, Саъдий, Аҳмад Югнакий, Аҳмад Яссавий, Аҳмад Дониш, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний каби ўнлаб буюк шоир ва мутафаккирлар қолдирган нодир ва дурдона асарларида кўп эътибор берилаяпти. Бу мутафаккирларнинг, мак- таб ва оилада болани хушхулқ, ахлоқий ва ҳар томонлама камол топган қилиб тар- биялаш ҳақидаги қарашлари ўзига хослиги билан ажралиб туради. Улар ёшларни меҳнатсе вар лик руҳида тарбиялашга, илм- ни пухта эгаллашларига алоҳида эътибор билан қараб, меҳнат билан топилган бой- лик бахт келтиришини, илмли киши хор бўлмас лигини айтиб ўтадилар.
Буюк мутафаккирлар ўзларининг ижод- ларида ўқувчи-ёшларни одобли бўлишга, ҳалол меҳнат қилишга, ота-онага меҳрибон бўлишга, ҳалол меҳнат билан яшашга даъ- ват этадилар. Абу Али ибн Сино ўзининг педагогик қарашларида жамоадан, жами- ятдан ажралиб тарбия топган боланинг бахтсиз бўлиб қолиши, инсон оилада дунё- га келгани билан жамиятга алоқадордир- лигини таъкидлайди. Ал-Фаробий фикрича: «Инсоннинг ва жамиятнинг ғалабага эришуви, яхшиликни қўлга киритиши, ахлоқий ва ақлий йўналишга эришуви ин- сон ва жамоанинг ўз қўлидадир». Табиий бошланғич тарбия таъсири остида камол топиб, инсонга айланишгина кифоя қил- майди, чунки у инсон бўлиб, инсоний ка- молотга эришуви учун сўзлаш қобилияти ва касб-ҳунарга муҳтождир1. Миллий мак- табларимизда таълим-тарбия олаётган ўқувчиларни юқорида кўрсатилганлардек қилиб тарбиялаш учун авлод-аждодлари- миз яратган бой илмий-маданий мероси- мизни кенг ва ҳар томонлама ўрганишимиз, тарбиявий соатлар ўтиш жараёнида мак- таб ўқувчиларини улардан баҳраманд эти- шимиз лозим.
Шахс ва жамият ўртасида вужудга кела- диган муносабатларнинг жамият ривожла- ниш тамойилларига мос бўлиши шахс фао- лиятини йўналтириб турувчи ҳаётий пози цияга боғлиқ. Ҳаётий позиция эса тар- бия жараёнида шаклланади.
Фаробий ҳар бир кишининг бахт-сао- датга эришишда ёлғиз ўзи эмас, кўплаб ки- шиларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракат- лари, фаолиятлари, бу давлатда яшовчи инсонпарвар, юксак ахлоқий кишилар таъ- сирида бўлишга интилиш кераклигини кўрсатган. Фаробийнинг фикрича, муайян интеллектуал ва ахлоқий фазилатларга эга бўлиш, бошқаришнинг умумий қонун- ларини билиш ҳамда ўз мамлакати одам- ларини орқасидан эргаштира билиш, тар- биялай олиш, уларни умумий фаровон ликка эришишга йўллай олишга интилиш керак.
Тарбия жараёнида Жалолиддин Даво- нийнинг ўгитлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Унинг «Психология трактати», «Бола тарбияси методи» асарларида тарбиянинг мезони болалик йиллари экани кўрса- тилган. Бола ҳамма нарсани, шу жумладан, яхши-ёмонни ҳам ўзига олади, чунки унинг ақли фарқлаш хусусиятига эга эмас. Шу- нинг учун бола тарбиясига шошилмасдан, сабр билан ёндашиш зарур.
Марказий Осиёда яшаб, ижод қилган қомусий олимлар, буюк аждодларимиз, ХIХ аср ва ХХ аср мутафаккирлари ва пе- дагогларининг таълим-тарбия хусусида айтган назарий фикрлари, педагогик наза- риялари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Замонавий педагогикада улардан фойдаланиш ўз самарасини бера- ди. Юқорида оилада бола тарбияси юза- сидан берилган насиҳатлардан ҳозирги тарбиячилар ўз тажрибаларида фой далан- салар ва бугунги янги илмий қарашлар билан боғлаб ёндашсалар, шак-шубҳасиз яхши натижа олиш мумкин. Демак, оила- да инсон тарбияси, унинг ҳаётда ўз ўрнини аниқлаши, шахсни яшашга ўргатиш жамият фаолиятининг муҳим соҳаларидан бўлиб келган. Тарбиянинг ижтимоий вазифаси шахсни бирор бир фаолиятга ўргатишдан иборат. Тарбиянинг умумий йўналишлари қадим замонда вужудга келган ва ри- вожланган. Тарбиянинг умумий тамой- иллар асосида олиб борилиши ўзига хос характерга эга. Шундай экан, ота-оналар ҳам бутун давлатимиз билан биргаликда оила да фарзандларини тарбиялашда мил- лий қадриятларимиз тарбия жараёнида сама радорлик омили эканлигини англаб, уни янги шакл ва методлар билан боғлаб қўлласалар, фарзандлар қалби, психоло- гиясидаги тушунчаларни ҳозирги давр ту- шунчалари билан ҳамоҳанг боғлаб борса- лар, айни муддао бўлади.
Назорат учун саволлар
1.Миллий тарбиянинг илмий асослари.
2.Миллий тарбиянинг фалсафий диний асослари.
3. Миллий тарбиянинг сиёсий ва иқтисодий асослари.
4.Маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришда тарбиянинг ўрни.
5.Маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва истиқболдаги белгиланган вазифалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |