4-мавзу. Педагогик маҳорат – методиканинг асосий омили. Режа


Назорат саволи: “Оз меҳнат сарф қилиб, катта натижага эришиш” деганда нимани тушунасиз?



Download 25,56 Kb.
bet2/2
Sana22.02.2022
Hajmi25,56 Kb.
#102358
1   2
Bog'liq
маъруза.(2)

Назорат саволи: “Оз меҳнат сарф қилиб, катта натижага эришиш” деганда нимани тушунасиз?
2-МАЪРУЗА.
Маҳоратли ўқитувчининг коммуникатив кўникмаси – бу ўқитувчилик касбига илк тайёргарлик кўра бошлаган даврдан, умуман ҳаётда одамлардаги ўз фикрини ифода этиш усулларини билиш, ўзида мана шу ҳислатларни намоён қила олишдир.
Педагогдаги коммуникатив кўникмалар булар олдиндан ўқитувчининг оғзаки ва ёзма нутқ, имо-ишора орқали фикр ифода этишни билиш ва кишиларни ифода этаётган фикрини тўғри англай олишдир.
Юзни ўқиш санъати – бошқа касблар сингари ўқитувчиликка ҳам хос бўлган сифатлардан биридир.
Юзни ўқиш, яъни бирор шахснинг ўз фикрини намоён (яъни оғзаки ва ёзма ҳолатда) қилмаганда унинг юз тузилиши, юзидаги аъзоларнинг баъзи бир ҳаракатларидан англаш, тушуна олишдир. Юзни ўқиш аввало психологик жиҳатдан идрок, диққат ва кузатувчанликка боғлиқдир.
Инсонларнинг хурсандлигини унинг юзидаги кўриниб турган тетиклик, хушчақчақликдан англашимиз ёки хафаликни эса юзларнинг маюс тортганлиги, кўзларнинг толиқиб кўринишдан билишимиз мумкин.
Ўзгалар ҳолатини тушуна олиш ўқитувчи учун муҳимдир. Сабаби у қандай ҳолат, шароитда ўсган ўқувчиларга дарс бераётганлигини билиш лозимдир. ўқитувчиларнинг юриш – туриши, ўтириши, ҳаракатидан уларнинг қай ҳолатда юрганликларини билиш мумкин.
Ўзини намоён қила олиш – бу бир қийин ёки нарса орқали эмас, балки билим, малака, кўникма, одоб-ахлоқ муомила, нутқ, муносабат орқали ўзини намоён қила олишдир.
Педагогик нутқ қуйидагиларни таъминлаб бериши мумкин:
а) педагог ва ўқувчилар орасида ўзаро таъсир этиш ва мулоқатнинг натижалилигини;
б) фаолият мотивларини, тушунчаларни тўғрилаш ва шакллантириш мақсадида ўқувчилар тафаккурига, ҳис-туйғуларига ижобий таъсир этиш керак;
в) таълим бериш жараёнида билимларни тўлиқ тушунтириш ва мустаҳкамлаш, ўзлаштириб олиш;
г) ўқувчиларнинг амалий ва ўқув фаолиятини самарали ташкил этиш;
Педагог нутқининг ўзига хослиги - ўқувчиларга йўналганлиги билан боғлиқдир. Кузатувчан ўқитувчи мавзуни тушунтиришда ўқувчиларга қандай таъсир этишни ҳисобга олган ҳолда иш юритади.
Бошқа функцияларидан бири бу ўқувчиларни ўқув фаолиятини самарадорлигини таъминлаб бериш:
Педагогик кузатишлар шуни кўрсатадики, ўқитишнинг муваффақиятларига асосан ўқитишнинг муваффақиятларига асосан, ўқитишнинг мулоқотга кирилишида учрайдиган педагогик низоларни келтириб чиқармаслик, хато ва камчиликларга йўл қўймасликдир.
Бу хато ва камчиликлар болаларни тўғри, тушуна олмасликдан нутқни тўғри туза олмасликдан, муомилада ҳаммани бир назар билан кўра олмасликдан келиб чиқади.
Уларни олдини олиш йўллари турли хилдир.
Бунинг учун энг аввало ўқувчиларни фанга қизиқтириш шарт. ўқитувчи ўз шогирдларидан доимо ҳеч бўлмаганда бир неча поғона юқори туриши, керак акс ҳолда болалар олдида унинг обрўси бўлмайди, чунки кутилмаган саволларга ўқитувчи жавоб бераолмасдан қолиш мумкин. Ҳолбуки, бола сезгир бўлади ва жуда тез фурсатда ўқитувчининг камчиликларини билиб олади. ўқитувчилар олдида йўқотилган обрўни тиклаш жуда қийин ҳатто баъзи вақтларда мумкин ҳам эмас.
Ёш авлод тарбиялаш мураккаб ва олижаноб вазифа бўлиши билан бирга айни замонда у ғоят даражада мураккаб, масъулиятли ишдир. Бу вазифани муваффақият билан бажариш учун энг аввало ўқитувчи ўз ишининг шайдоси бўлиши, болаларни севиши, масъулиятларини, бурчларини, хулқларини англаб етишлари лозим.
Хулоса қилиб айтганда, мустақил Ўзбекистонимизда ўзининг педагогик фаолиятини олиб бораётган ҳар бир ўқитувчи ўз устида тинмай ишлаши, доимий изланишда бўлиши, ўзидан олдинги педагогларнинг илғор тажрибалари билан доимий танишиб бориши ва шу йўллар билан ўз маҳоратининг тизимларини кенгайтириши лозимдир.
Назорат саволи: Маҳоратли ўқитувчининг коммуникатив кўникмаси – бу ...


Зарурий адабиётлар:
Файзулаева Д, Ганиева М “Назарий ва амалий ўқув машғулотларида ўқитиш технологиялари” 1–тўплам. Т.:2013.
Алимова Н. Касбий маҳорат. ЎУҚ. Т., 2015.
Хусанова Г. М. Махсус фанларни ўқитиш методикаси. ЎУМ. СамИСИ. Самарқанд: 2019.
Download 25,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish