4-Mavzu: Milliy darajada turizm marketingi



Download 40,73 Kb.
bet4/4
Sana22.04.2022
Hajmi40,73 Kb.
#574008
1   2   3   4
Bog'liq
4. Marketing faoliyati xarita 2021

Иккинчи навбатда, туристик маҳсулотларимизга нарх белгилаш тизимимизни қайта кўриб чиқиш; нархни белгилаётганда қўшни мамлакатларда, хусусан, Марказий Осиё давлатларида, бундан ташқари, Хитой, Эрон, Ҳиндистон, Россия ва Туркияда нархлар даражаси қандайлигига эътибор бериш керак. Чунки, бу давлатлар халқаро туристик бозорда Ўзбекистоннинг асосий рақобатчилари бўлиб ҳисобланишади ва уларнинг ҳатти-ҳаракатларини кузатиб бориш миллий туристик корхоналаримиз учун фойдадан холи бўлмайди.
Учинчидан, чет элларда Ўзбек туризмини реклама қилишда барча корхоналаримизнинг ташвиқот - тарғибот ишларининг рақобатчиларимиздан фарқ қилувчи умумий бир бренд остида бирлаштирилиши Ўзбекистоннинг халқаро туристик бозорида ўз ўрнини мустаҳкамроқ эгаллашига ёрдамлашиши мумкин. Бунинг учун ўзимиз эгалик қилаётган туристик ресурсларимизни яна бир бор қайтадан чуқур ўрганиб чиқиш, улардан самарали ва барқарор фойдаланиш йўлларини аниқлаш ва шунинг асосида Миллий туристик брендни ишлаб чиқиш шарт. Шу сабабли, «Ўзбектуризм» Миллий Компанияси томонидан вақт-вақти билан ўлкамиз туристик ресурсларини ўрганиб чиқиш учун махсус экспедицияларни ташкил этиб туриш мақсадга мувофиқ бўлади. Бағри кенг Ўзбекистонимизнинг туризмни ривожлантириш учун хизмат қила оладиган ресурларининг анчаси ҳали очилмаганига ишончимиз комил. Олдимизда турган вазифа - уларни излаб топиш, ўрганиш ва улардан келгуси авлодларимиз ҳам фойдалана олишларини ўйлаган ҳолда фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишдир.
Ўйлаймизки, туристик бозорда ўтказилаётган ислоҳотларимизнинг мантиқий якунига етказилиши, туризмни бошқариш тизимининг доимий равишда такомиллаштирилиб борилиши, ҳукуматимиз томонидан туризм ривожлантирилиши мақсадида марказлашган ҳолда ажратиладиган маблағлар ҳажмининг ортиб бориши шароитида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланишга, мамлакат бюджетига тушадиган маблағларни оширишга, хусусий корхоналар ва маҳаллий аҳолининг моддий-маънавий фаровонлигини таъминлашга эришиш мумкин бўлади.
Mustahkamlash uchun savollar:

  1. Туристик бозор дегани нима?

  2. Туристик бозор субъектлари ва объектлари ўртасидаги фарқни тушунтириб беринг.

  3. Мустақил Ўзбекистонда туризм қандай суръатларда ривожланиб бормоқда?

  4. Ўзбекистон туризм бозорининг яқин бирдаги истиқболини кўрсатиб беринг.

  5. Жўнатилувчи бозор ва қабул қилинувчи бозор дегани нима?

  6. Туристик бозорнинг моҳияти нималарда акс эттирилади?

  7. Туристик бозор вазифаларини санаб беринг.

  8. Туристик бозор қандай қилиб меҳнатга бўлган моддий рағбатлантиришни иқтисодий таъминлай олади?

  9. Туристик бозор сиғими деганда нимани тушунасиз?

  10. Макрообъект ва микрообъект орасидаги муносабатни тушунтириб беринг.

  11. Туристик ташкилотларнинг халқаро фаолияти ҳақида нимани биласиз?

  12. Халқаро даражада ўзаро фойдали муносабатларнинг асосий йўналишларининг рўйхатини келтиринг.

  13. Миллий туристик махсулот ўсишини қандай таъминлаш мумкин?

  14. Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ҳолати?

  15. Туристик хизматларнинг иқтисодий самарадорлиги?

  16. Туризм саёҳатдан қандай фарқ қилади?

  17. Рим империяси давридаги саёҳатлар тўғрисида нималарни биласиз?

  18. Меҳмонхона занжирини таърифлаб беринг.

  19. Меҳмонхона ишида менежер сифатида хизмат кўрсатган кишилардан кимларни биласиз?

  20. Транзит меҳмонхоналар деганда нимани тасаввур қиласиз?

  21. Ўзбекистон туризм хизматлари бозори ва меҳмондорчилик хизматлари бозори орасида фарқ борми?

Download 40,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish