4.2. Менежментнинг турли хорижий мактаблари классификацияси
Бошкариш назарияси асосини ташкил этган конун-коидалар хусусиятига боғлиқ равишда хорижий бошқарув мактаблари турлича гурухларга булинади. Улар жумласига:
бошқарувнинг «классик» мактаби ёки «илмий менежеризм» мактаби;
«инсоний муносабатлар» мактаби;
бошқарувнинг «эмперик» мактаби;
«ижтимоий тизимлар» мактаби;
бошқарувнинг «янги» мактаби кииради.
Классик мактаб намоёндалари америкалик мухандис ва тадкикотчи Ф. Тейлор, францўз олими А.Файоль, инглиз Л.Урвин, немис иктисодчилари М.Вебер, Г. Форд, Г.Эмерсонлардир.
Бошқарувнинг классик мактаби турт мухим унсур - мехнат таксимоти, бошқарув табакалануви ва кўп бўғинлилиги, ташкил этиш таркиби, бошқарувнинг мумкин бўлган чегараларини урганади.
Гарвард университети профессори Э.Мэйо «инсон муносабатлари» назариясини илгари сурди. Унинг гояларининг мохияти шундаки, мехнат жараёнида психологик ва ижтимоий омиллар етакчи ахамиятга эга. Шу сабабли, Мэйо фикрига биноан ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг барча муаммоларига инсон муносабатлари нуктаи назаридан караш лозим. Бу назария инсоннинг маълум ижтимоий ва психологик эхтиёжларини кондириш йули билан уни янада унумли мехнат қилиши мумкин деган гояга асосланган.
Бу мактабнинг яна бир намоёндаси Д.Мак Грегор бошқарувни ташкил этишга 2 хил ёндошув мавжуд:
мажбурлаш ва рагбатлантириш усуллари;
ташаббускорлик ва мустакиллиикни иложи борича намоён қилиш учун шароит яратиш
Лекин бу назариянинг асосий жихати шундаки, «инсон муносабатлари» мактаби вакиллари ижтимоий муаммоларни бутун жаият микёсида эмас, балки алохида корхона микёсида хал этадилар. Мехнаткашлар ижтимоий ахволига комплекс равишда хал этилиш лозим бўлган ижтимоий-иктисодий муаммо сифатида эмас, балки кишиларнинг гурухий муносабатлари сифатида каралган.
«Эмперик» (прагматик) мактаб менежмент зарурлигини умуман инкор этиб, очик эмперзмни таргибот килади. У бошқарувнинг максади - рахбарлик қилиш буйича ижобий тажриба ва анк хатоларни урганишдан иборат, деб таъкидлайди. Бу мактаб вакиллари камрок назарий маслахатлар бериб, кўпрок аник вазиятларни тахлил этиш билан шугулланиш керак дейдилар, албатта, тажриба урганиш жуда мухим. Лекин факат амалиётга асосланиб менежментни шакллантириш мумкин эмас «Эмперик» мактабнинг энг ёркин намоёндалари - Т.Дракер, Р.Дэвис, Л.Ньюман, Д.Миллер ва бошкалардир.
Юкорида санаб утган хорижий бошқарув мактабларининг энг асосий камчилиги хар томонлама чукур урганилмаганлигидир. Бу янги йунилиш «Ижтимоий тизимлар» мактаби вужудга келишига туртки булди. Унинг энг таникли намоёндалари Д.Марч, Г.Саймон, А.Этциони ва бошкалардир. «Ижтимоий тизимлар»мактаби «инсон муносабатлари» мактаби хулосаларига асосланиб, корхонага ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир курсатувчи омиллар мажмуидан иборат комплекс тизим сифатида караб, инсон бу омилларни бири деб хисоблайди. Социологларнинг катта гурухи саноат социологияси сохасида тадкикот олиб борадилар. «ижтмоий тизим» мактаби ўзидан аввалги мактабларга нисбатан кенг куламдаги муаммоларни хал этишга, бошқарув назариясини яхлит холга келтиришга интилади. Лекин бошқарув назариясини тўзишга интилиш уни хозирги капиталистик дунё шароитидан ўзоклашиб кетишга ва натижада унинг унчалик кенг ёйилмаслигига олиб келди.
50-йилларнинг бошида менежмент назарияси ривожланишига «янги» мактаб катта таъсир курсатди. У менежментга аник фанлар услуб ва усуллари - қарорлар қабул қилишни математик моделлаштириш, математик мантик, давтурлаш, иктисодий жараёнларни математик моделлаштириш усулларини жорий қилиш билан ажралиб туради. «Янги» мактабнинг энг ёркин намоёндалари - Р.Аккоф, Л.Клейн, В.Люс ва бошкалардир. Бу мактабнинг шаклланиши кибернетика ва жараёнларни урганиш ривожланиши билан боғлиқдир. Жараёнларни урганиш захиралар, ресурслар таксимти, эскирган ускуналарни алмштириш, мақбул равишда режалаш тиришни бошкаришни математик моделлаштириш билан боғлиқдир. Кейинчалик «янги» мактаб таркибида мустакил фан - бошқарув қарорларини қабул қилиш назарияси шаклланди. Хорижий менежмент ривожланишининг киска тавсифи бошқарувни такомиллаштириш янги усуллари ва шаклларини излаш ўзлуксиз давом этганлигидан далолат беради.
«Янги» мактаб - бу «ижтимоий тизимлар» мактабининг мантикий давомидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |