Узоқлаштирилган аудиториялар. Бу моделда замонавий ахборот технологияси воситалари фаол фойдаланилади. Қандайдир олийгохда ўтказилаѐтган ўқув курслар, маърузалар ѐки семинарлар талабалар йиғиладиган узоқлаштирилган ўқув аудиторияларга синхрон телекўрсатув, видеоанжуман, радиоэшиттириш кўринишида телекоммуникация каналларидан узатилади. Бунда бир ўқитувчи бир вақтни ўзида талабаларнинг катта аудиторияси билан ишлайди. Ушбу модел бўйича АҚШ нинг Висконсия университети (Wisconsin University, USA) да, шунингдек, Хитойнинг марказий радио ва телеведение университети (China Central Radio and TV University) да масофали ўқитиш ташкил этилган.
Лойиҳалар. Давлат таълим ѐки илмий-тадқиқот дастури доирасида кенг қамровлик лойиҳани амалга ошириш учун мўлжалланган масофали ўқитиш моделидан иборат. Ушбу моделда асосий аҳамият ўқув материалларини ишлаб чиқувчи асосий мутахассис ходимлар, масофали курсларни олиб борувчи ўқитувчилар ва олимлар йиғиладиган илмий – услубий марказга қаратилади. Марказда ишлаб чиқиладиган масофали курслар у ѐки бу давлат (худуд) нинг катта аудиториясига узатилади. Бундай ўқитиш вақтинчали ҳисобланиб, лойиҳада мўлжалланган ишлар бажарилгандан ѐки тугагандан сўнг тугатилади. Бу моделга мисол сифатида Африка ва Лотин Америкасининг ривожланаѐтган давлатларида турли халқаро ташкилотлар ўтказган қишлоқ хўжалиги, агротехниканинг янги услублари, экология бўйича ва ш.к. масофали ўқитиш курслари олиш мумкин.
МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БОСҚИЧЛАРИ
Электрон таълимни ташкиллаштиришнинг кўпгина манбалари орасидан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
Муаллифлик дастурий маҳсулотлари (Authoring tools);
Виртуал таълим жараѐнини бошқарувчи тизимлар LMS (Learning Management Systems);
Ичкиконтентнибошқарувтизимлари CMS (Content Management Systems).
2-расм. Электрон таълимни ташкиллаштиришда ишлатиладиган дастурий таъминотлар структураси
Ҳаммамизга маълумки, ҳар бир университет ѐки таълим муассаси ўз таълим жараѐнини бошқариш учун замонавий технологиялардан келиб чиққан ҳолда, ўзининг виртуал ахборот таълим муҳитини яратишга ҳаракат қилади. Ҳозирги вақтга келиб, виртуал ахборот таълим муҳитини яратишнинг ҳожати қолмаган, чунки Web муҳитига мослашган ҳар ҳил турдаги дастурий мажмуалар жонкуяр дастурчи ва таълим соҳасида ишлаб келаѐтган ходимларнинг ҳамкорликда ишлашлари шунингдек, таълимга йўналтирилган фондлар томонидан қўллаб қувватланиши натижасида, эркин ва очиқ кодли дастурий таъминотлар яратилган.
Бу ўқув модулимизда масофавий таълим жараѐнини ташкиллаштириш имкониятини берувчи эркин ва очиқ кодли дастурлар мажмуасинин гтаҳлили келтирилади. Ўқув модулида келтирилган дастурий мажумалар таҳлили кўп йиллар давомида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида ѐзилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |