Қўйида маосафавий таълим жараѐнини ташкиллаштириш имкониятини берувчи эркин ва очиқ кодли LMS дастурий мажмуаларнинг номлари ва уларнинг асосий имкониятлари бўйича маълумотларни баѐн қиламиз.
Atutor–Очиқ кодли, веб муҳитида таълим жараѐнини бошқарувчи LMS тизими ҳисобланади.Тизимда мавжуд ўқитиш модуллари: Forums, Materials, Messenger, Chat, Exercises, Group work, Student tracking ва бошқа модуллари мавжуд.Тизим бир нечта стандартларни қўллаб қувватлаганлиги сабабли, интернет орқали жисмоний нуқсонга эга бўлган ўқувчи-талабалар тизим орқали ўқув ресурслардан фойдаланишлари мумкин. Хусусан кўзи ожиз талабалар махсус веб иловалар орқали тизимга боғланган ҳолда ўқув контентдаги сўзларни аудио форматда утказган ҳолда тинглаши мумкин.Ўқув модулини ѐзиш вақтида Atutor дастурий мажмуасининг барқарорверсияси 2.1.1. Тизимнинг шахсий сайтида 20 дан ортиқ ҳар ҳил модуллар мавжуд.Тизим қўллаб қувватлайдиган стандартлар сони анча бўлиб бу бошқа LMS тизимлардан фарқи ҳам айнан шу хусусиятидадир. Тизимнинг расмий интернетманзили:http://atutor.ca/atutor/.
Claroline – Эркин ва очиқ кодли, масофавий ўқув курсларни ташкиллаштириш имкониятини берувчи Webга ориентацияланган дасурий мажмуаҳисобланади. Тизим Лувенадаги (Бельгия) католик университетининг педагогика ва мулътимедиа институтида яратилган. Дастурий мажмуадан фойдаланиш GNU (General Public License)асосида амалга оширилади яъни бепул фойдаланиш мумкин. Тизим ишлаши учун серверда
PHP/MySQL/Apache ларни ўрнатилиши талаб қилинади. Windows 98 ва NT, Mandrake Linux8.1 муҳитига ўрнатилган EasyPHP тизимда тизим тестдан ўтказилган. Claroline дастурий мажмуасидан 80дан ортиқ давлатларда фойдаланишади ва 30 дан ортиқ тилларга (дастур интерфейси) таржима қилинган[6]. Тизим 2000 дан ортиқ талабаларни бир вақтнинг ўзидақабул қилиши мумкин. Claroline дастурий мажмуаси масофавий таълим жараѐнини ташкиллаштириш учун талаб қилинадиган барча талабларга жавоб беради хусусан, фойдаланувчиларни руйиҳатдан ўтказиш, тизимда фойдаланувчиларнинг (фан ўқитувчиси, ўқувчи ва меҳмон) ролларини администратор томонидан белгилаши, ўқув курсларнияратиш, уларнинг таркибини таҳрирлаш, талабалар билимини назорат қилиш, мониторинг олиб бориш, назорат натижаларини таҳлил қилиш, тизим ичида фойдаланувчилар ўртасида коммуникация элементларидан (чат, форум, қисқа хабарлар жўнатиш модулларидан) фойдаланиш ва бошқариш имкониятини беради. Тизимда бошқа LMSлар сингари қўйидаги кўрсатилган ўқитиш модуллари мавжуд: Forums, Materials, Messenger, Chat, Exercises, Group work , Student tracking, Календар, Викива бошқа модуллари мавжуд.Бошқа LMS лар сингариIMS ва SCORM стандартларни қўллаб қувватлайди. Claroline дастурий мажмуасининг имкониятларидан демонстрация режимида фойдаланиб кўриш мумкин, бунинг учун http://demo.claroline.net/ҳаволасига мурожат қилиб, тизимга ҳар хил ролларда (администратор, фан ўқитувчиси, ўқувчи) кириб тизимнинг имкониятлари билан танишиб чиқиши мумкин.
Ўқув модулини ѐзиш вақтида тизимнинг барқарорверсияси Claroline 1.11.8.
Тизимнинг расмий интернет манзили: http://www.claroline.net
Do'stlaringiz bilan baham: |