4-мавзу: Мактабгача таълим муассасаларида қўшиқ айтишга ўргатиш



Download 155,06 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi155,06 Kb.
#61289
Bog'liq
4-мавзу. Мактабгача таълим муассасаларида қўшиқ айтишга ўргатиш



4-мавзу: Мактабгача таълим муассасаларида қўшиқ 
айтишга ўргатиш 
Режа:
1. Қўшиқ айтишга ўргатишнинг ахамияти.
2. Қўшиқ айтиш малакаларини шакллантириш. 
Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа тарбиячиси ўзининг 
машғулоти давомида болаларнинг қўшиқ айтиш малакаларини 
мунтазам равишда ривожлантириб бориши асосий жараѐн 
хисобланади.
Товуш ҳосил бўлиши нафас олиш, дикция ва хор (ансамблда 
интонациянинг софлиги, овознинг уйғунлиги) малакаларининг 
шаклланишини назарда тутади. Уларни ўрганиш жараѐни 
мураккаблашиб боради. Бундан ташқари болада қўшиқчилик 
ижодини ҳам ўстириш лозим. 
Қўшиқчилик овози, мусиқа қобилиятини ўстириш, мусиқа 
саводи назарияларини эгаллаш мактабда ноталар бўйича куйлашни 
муваффакиятли ўрганишга имкон беради. 
Мусиқа тарбиячиси қўшиқ айтишни ўргатар экан, болалар уни 
қандай эгаллаѐтганлигини кузатиб боради ва мувофиқ келувчи 
услублар билан товуш ҳосил қилиш ѐки соф талаффуз этишда, 
нафас олиш ѐки нутқда уларга ѐрдам беради. Масалан, товуш ҳосил 
қилиш устида ишлашда катта киши ѐки яхши куйлайдиган бола 
буни 
қандай 
бажариши 
кераклигини 
кўрсатиб 
беради. 
Оҳангдорликка эришиш учун унли товушларни (а, о, у, ў, э, и) 
яхши айтишга ўргатиш лозим. Шу мақсадда турли хил машқлар ѐки 
қўшиқларнинг айрим куйларидан фойдаланилади. 
Нутқни ўстириш усуллари (тўғри, аниқ талаффуз қилиш) кўп 
жиҳатдан бадиий матнга, унинг маъносини тўғри тушунишга 
боғлиқдир. Қўшиқда талаффуз қилиш қийин бўлган сўзлар кўп 
учрайди ва катта киши уларга эътибор бериб, тушунтиради, бир 
неча марта такрорлайди.
Талаффуз софлигининг ўсиши, тинглаш малакалари ва
эшитиб, ўз-ўзини тинглаб, контрол қилишнинг шаклланишига 
боғлиқдир. Болага айтилган ѐки мусика асбобида чалинган тинглаш 
ва ўзини бошқариб, уни такрорлаш топширилади. Тўрт-етти ѐшли 
болалар соф талаффузни ўстириш учун турли топшириқларни 
бажара оладилар: 


- қўшиқни куйлашдан олдин мослашиш жараѐни: педагог 
пардани айтади (қўшиқнинг биринчи товуши), сўнгра болалар 
товушни яста-секин текислаб такрор айтишлари керак;
- мусиқа тарбиячисининг қўл ишорасига кўра янграѐтган куйни 
тинглаган ҳолда товушни ушлаб туриш. (чўзиш, айниқса 
қўшиқнинг охирги товушини чўзиш); 
— қўшиқни ўрганишдан олдин турли тонликлардаги кичик 
қўшиқларни хиргойи қилиш; 
- қўшиқда учрайдиган қийин қисмларни ҳамма билан 
биргаликда ѐки якка тарзда бир неча марта айтиш;
- ўзларининг овоз баландликларига мувофиқ келувчи тонликда 
куйнинг йўналишини, йўғон ва ингичка товушларни идрок қилиш 
бу музика тинглаш тасаввурларининг шаклланишига ѐрдам беради 
(беш - етти ѐшли болалар учун фойдали); 
- тинглаш тасаввурларини кўриш тасаввурларига қўшимча 
(қушча баландда туриб, баланд, жарангдор овоз билан 
чирқиллаяпти, бошқаси эса пастга қўниб, ингичка овоз билан 
куйлаяпти) ривожлантириш. 
дирижѐрнинг қандай — баланд ѐки паст куйлаши кераклигини 
кўрсатувчи шартли ишоралари (қўлнинг ҳаракати) ни тушуниш; 
- ҳеч нарса жўрлигисиз, энг қийин жойларда катта кишининг 
ѐрдамида (овоз ѐки мусика асбоби) куйлаш. 
Тартибли куйлаш усуллари (темп, ритм, тембр, жаранглаш кучи 
бўйича) жамоа машғулотлари жараѐнида таркиб топади. Болалар 
байрам қўшиқларини шодон, тантанали, аллани — майин, оҳиста 
куйлаш кераклигини ҳис қилишлари учун ижро этиладиган 
асарнинг умумий кайфиятини доимо уларга эслатиб туриш керак. 
Қўшиқ айтиш малакаларига ўргатиш ѐлғиз мақсад бўлиб қолмай, 
балки ифодали, бевосита ва онгли ижро этишга ѐрдам берувчи 
воситалардир. Болалар кўшиқни ўрганар эканлар, куйнинг 
мазмуни, (оҳангдор, узуқ-юлуқ), темпи (секин, ҳаракат-динамикаси
(баланд, секин) ҳақида маълумотга эга бўлади. Бу белгилар билан 
танишиб олган болалар уларни ўз гапларида, жавобларида қўллай 
бошлайдилар. 
Боланинг овози ва қобилияти фақат қўшиқ ўрганиш жараѐнида 
эмас, балки товуш баландлиги қобилияти, қўшиқ айтиш 
талаффузида, уларнинг қобилиятини ўстирувчи махсус машқлар 
орқали ҳам шакллантирилади. Машғулотларда овоз созлаш 
машқлари фақат 2-4 минутгина давом этади, бироқ уларни режали 


тарзда такрорлаш товушнинг тўғри шаклланишига ва овознинг 
тиниқ чиқишига ѐрдам беради. 
Болалар боғчасида нота билан куйлашга ўргатилмайди, бироқ 
боланинг қобилияти мураккаб ҳаракатлар-товуш ва ноталарни 
қиѐслашга тайѐрланади. Болаларга нота чизиғи, калит, ҳажми 
тактлари тушунтирилмайди, бирок-улар узунлик (нимчорак, 
чорак), 
товушлар 
баландлиги, 
куйчанг 
ҳаракатларнинг 
йўналишини (юқорига, пастга, бир босқичда, босқич оша) 
белгиланадиган қўлларнинг шартли ҳаракатлари ва расмлар 
тасаввурини тушунадилар. Бола мусика товушини унинг расми ва 
маълум белгилари билан қиѐслашга ўргатилади. Ҳар бир қўшиқни 
ўрганиш бир неча босқичларни босиб ўтади. Қўшиқ аввал 
болаларни қизиқтириши, уларни ўзига жалб қилиши, қўшиқ 
айтишга иштиѐқини уйғотиш керак. Ифодали ижро этиш ва мусиқа 
тарбиячисининг ифодали тушунтириши мана шунга йўллангандир. 
Шундан сўнг қўшиқни ўрганиш жараѐнида қўшиқ айтиш малакаси 
эгалланади, овоз ва қобилият ўсади. Ҳар бир кейинги машғулотда 
янги топшириқлар қўйилади: куйнинг қийин жойларида алоҳида 
куйланади, матн керакли ритмда, пичирлаб айтилади, айрим 
фразалар навбатма-навбат ижро этилади, ҳамма биргаликда жўрсиз 
куйлайди ва бошқалар. Натижада оҳанг яхши ўзлаштирилиб, қўшиқ 
ифодали куйланади. Қўшиқ бола ҳаѐтига мана шундай кириб 
келади.
Мустақил иш: 
1. Қўшиқ айтиш услуби хақида реферат тайѐрлаш.
2. Кўргазмали қурол ва реферат тайѐрлаш.

Download 155,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish