4-мавзу. Жаҳон динлари: буддизм ва христианлик Режа


§ 6 Христианлик фирқалари



Download 89 Kb.
bet10/15
Sana21.02.2022
Hajmi89 Kb.
#44497
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Диншунослик 5-7 мавзу

§ 6

Христианлик фирқалари

Секта лотинча-«ажралган», «узилган», «мазҳаб» демак-дир. Ҳукмронлик қилувчи ёки ўтмишда ҳукмронлик қилган диний йўналишдан ажралиб чиққан диний мазҳабни одатда ана шу сўз билан аталган. Христианликда барча йўналишларда ҳам фирқалар бор. Айрим секталар мустақил диний оқимга айланиб кетган. Христианликнинг ўзи дастлаб яҳудий динидаги секта бўлганлиги бошда айтиб ўтилган эди. Расмий ҳукмрон дин сектага мансуб руҳонийларни бидъатчилар, улар шайтоннинг йўлига кириб кетганлар, деб қоралайдилар, Ўтмишда сектантлик ҳаракатлари янги диний ақидалар, маросимлар, байрамлар, ривоятлар, айрим диний пешволар, алвиёлар таълимотига амал қилиш, ижтимоий-сиёсий синфий-табақавий манфаатлар, расмий диндан норозилик оқибатларида ва бошқа сабабларга кўра келиб чиққан ва ривожланган.


Бироқ сектантлик жуда хилма-хил бўлиб, унинг ички зиддиятлари кўп. Агар секталарнинг аксар кўпчилиги диний янги тарихий шароитга мослаштириш асосида пайдо бўлган бўлса, шундай секталар ҳам борки, улар эски динни аввалги ҳолида, ҳеч қандай ўзгаришсиз сақлаб қолишга интиладилар.
Христианликдаги учта йўналишнинг барчасида ҳам секталар борлигини ҳисобга олиб, биз секталарни матнда алфавит асосида баён қилиш мақбул деб ҳисобладик.

АДВЕНТИСТЛАР ФИРҚАСИ

Адвентистлар (лот.-воқе бўлиш) протестанцизм сектаси. Секта XIX асрнинг биринчи ярмида АҚШда вужудга келган. Унинг асосичиси Уильям Миллер (1782-1849) «Муқаддас ёзувлар ва 1843 йилда ёзилган Исонинг иккинчи марта воқе бўлиши» ҳамда унинг шахсан 1000 йиллик ҳукмронлиги ҳақида тарих далиллари» китобида Библия таркибига кирадиган пайғамбарлар китобларига суяниб, Исонинг иккинчи марта келишига доир ўзи белгилаган муддатни асослашга уринган. Бу фикр АҚШда майда буржуазия томонидан қўллаб-қувватланди. Улар пайғамбарнинг келишига муддат ўтиб кетса ҳам бари-бир ишонаверадилар. Адвентистлар бир нечта бўлакларга бўлиниб кетди. Улар орасида «еттинчи кун адвентистлари» энг йиригидир. Улар таълимотида ҳам Исонинг иккинчи марта қайтиб келиб 1000 йил ҳукмронлиги бошланадиган куннинг яқинлигига ишониш мавжуд. Улар охиратга ҳам ишонадилар. Адвентистлар инсоният тарихи Исо ва шайтон ўртасидаги абадий курашдан иборат, бу кураш шайтоннинг ҳалокати билан тугайди, халос бўлишнинг бирдан-бир йўли адвентистлар эътиқодини қабул қилишдир, деб ҳисоблайдилар. Адвентистлар жоннинг ўлишига ишонадилар. Уларнинг фикрига кўра, Исо қайтиб келиши билан жон тана билан бирга қайтиб қўшилиб, тирилиш рўй беради. Ердаги ҳаёт худди шунга тайёргарлик учун берилган. Адвентистлар шанба кунини дам олиш куни деб ҳисоблайди, ўз даромадларининг ўндан бир қисмини черковга туҳфа қиладилар. Адвентистлар ўз ноширлик органларига, кўплаб шифохоналарига эга бўлиб, актив мессионерлик фаолияти олиб борадилар. Улар ўз черковларига 1863 йили асос солганлар. Америка, Африка, Россияда 3 миллиондан кўпроқ адвентистлар бор.



Баптистлар фирқаси

Баптист (юн.-сув билан чўқинтириш) протестантизмдаги секталардан бири бўлиб, XVII асрда пайдо бўлган. Унинг асосчилари Голландияга қочиб борган инглиз маҳаллий черков ва жамоалариниг автономик принципининг ҳимоя қилувчилари бўлиб, 1611 йилда «Амстердам ва Голландияда яшаб турган инглизларнинг диний баённомаси»да янги таълимот таърифлаб берилган. Унда болаларни вояга етганда чўқинтириш кўзда тутилган. Баптистлар дин эркинлигини эътироф этиши, черковни давлатдан ажратишни талаб қилган майда буржуазия радикал қисмининг манфаатларини ифода этган. 1612 йилда Англияда, 1639 йили эса Шимолий Африкада биринчи баптистлар жамоаси вужудга келган. Баптистлар Библияни диний таълимотнинг ягона манбаи деб ҳисоблайди. Исога ишонганларнинг ҳаммасини худо халос этади, деб ишонадилар. Баптистлар руҳонийларнинг оддий диндорлар билан худо ўртасида воситачи бўлишини инкор этадилар, алвиёларни, иконаларни, муқаддас мурдаларга сиғинишни ҳам тан олмайдилар. Баптистларда чўқинтириш, нон ва вино тотиш асосий муқаддас маросимлардир. Бу урф-одатларни бажариш Исога садоқатнинг рамзидир. Ҳозирги вақтда Америка, Африка, Осиё, Европа, собиқ СССР территориясидаги кўпгина мамлакатларда баптист жамоалари мавжуд.


1963 йилда бапстистларнинг кенгаши ташкил топди.
Баптистлар болаларни ёшлигидан динга ўргатадилар, уларни ёшлар ташкилотида қатнашишга қарши турадилар. Баптистлар жамоаси диндорларнинг уйларида тўпланиб мажлислар қиладилар.
Иегова шоҳидлари фирқаси 1872 йилда адвентистлардан ажралиб чиққанлар томонидан ташкил қилинган ва ўзларини «Иегова шоҳидлари» деб атаганлар. Улар Исо билан шайтон ўртасида муқаддас жанг - армагедон бўлиб, унда Исо енгиб чиқади, у ўрнатган 1000 йил давом қиладиган жаннат ва жамиятда Иегова шоҳидлари яшайди, қолганлари эса армагеддонда қирилиб кетади, деб таълим берадилар. «Иегова шоҳидлари» келажакда ғаззовот, яъни диний уруш бўлишини башорат қиладилар, бу жиҳатдан бу сектани инсонпарвар секта деб бўлмайди.
Иеговистлар маркази АҚШдаги Нью-Йорк шаҳри яқини-даги Бруклик шаҳрида жойлашган. Иеговистлар жамоаси 15-20 кишидан ташкил топган. Барча гуруҳ бошида «хизматкор», яъни раҳбар туради. Иеговистлар «Соқчилик минораси» ва «Информатор» номли журналлар чиқаради ва эллик тилда тарқатадилар (яширин равишда).
Иегово шоҳидлари АҚШни «худо ёрлақаган давлат» деб эълон қилиб, АҚШ «шайтон кучларини» йўқ қилиш учун худо томонидан тайинланган, деб ҳисоблайдилар.
ЮИСА агентлиги Иегово шоҳидларини маблағ билан таъминлаб бормоқда. Аҳлоқ соҳасида Иеговачилар ўз аъзола-рига: «Кабутардек беозор илондек муғомбир бўлинг» деб насиҳат қилади.


Download 89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish