4-мавзу. ҚИшлоқ ХЎжалиги ялпи ва товар маҳсулотлари, кенгайтирилган ишлаб чиқариш режа


-расм. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг тақсимланиши



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana24.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#184229
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-мавзу

17.2-расм. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг тақсимланиши 
 
Қишлоқ хўжалигининг товар маҳсулоти деганда, ялпи маҳсулотнинг барча сотиш 
каналлари орқали, яъни давлат, матлубот кооперацияси, қишлоқ аҳолисига, деҳқон 
бозорида, ошхона орқали, болалар муассасаларига ва чет давлатларга сотиладиган қисмига 
айтилади. Товар маҳсулотнинг сотилган ва бу учун пул олинган қисми сотилган маҳсулот 
дейилади. Шунинг учун «Товар маҳсулот» тушунчаси «Сотилган маҳсулот» тушунчасидан 
Ялпи маҳсулот 
Материал 
харажатлар 
Ялпи даромад 
Зарурий 
маҳсулот 
Қўшимча 
маҳсулот 
Ис
теъмол 
қи
ли
нга
н 
м
атери
ал оборот
вос
итала
ри
ни
нг 
қи
йм
ати
Ме
ҳн
ат 
ҳа
қи
Да
вла
тн
ин
г 
м
арк
аз
ла
шга
н 
да
ром
ади
Ас
ос
ий
вос
итала
р 
ам
орти
за
ци
яс
и 
Иж
ти
м
ои
й 
ис
теъмол 
фон
длари
Ж
ам
ға
ри
ш 
фон
длари
Таннарх 
Соф даромад 


кенгдир. Агар товар маҳсулотнинг ҳаммаси сотилса, у ҳолда иккаласи тенг бўлади. 
Хўжаликларнинг ҳозирги ҳисоботларида товар маҳсулотнинг реал миқдори ва қиймати 
аниқланмайди. Сотиш пайтида сотилган маҳсулот натурал формадан пулда ифодаланган 
қиймат формасига ўтади. Сотилган маҳсулотнинг бир қисми ўша заҳотиёқ қиймат шаклини 
олади. Бу четга кўрсатилган хизматлар ёки бошқа корхоналар учун бажарилган ишларга 
олинган пул тушумидир. Бир бутун қишлоқ хўжалигининг ҳамда алоҳида қишлоқ хўжалик 
корхоналари ва алоҳида маҳсулот турларининг товарлилиги икки кўрсаткичда 
ифодаланади: 
1. Товар маҳсулотининг массаси; 
2. Товарлилик даражаси. 
Бу кўрсаткичларнинг ҳар бири ўзи мустақил аҳамиятга эга, аммо товар фондининг
абсолют миқдори ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг товарлилик даражаси муҳим аҳамиятга эга 
бўлиб, у сотилган маҳсулотни ялпи маҳсулотга бўлиб топилади ва фоизларда 
ифодаланади. 
Алоҳида маҳсулот тури бўйича товарлилик даражасини аниқлашда ялпи маҳсулот
ва товар маҳсулот натурал кўринишда фойдаланилади. Маълум бир тармоқнинг ёки бутун 
қишлоқ хўжалигининг товарлилик даражасини аниқлашда ёки ҳар хил маҳсулот 
чиқарадиган турли тармоқ товарлилик даражасини солиштирганда ялпи сотилган
маҳсулотнинг қиймат кўринишидан фойдаланилади. Бунда ялпи маҳсулот ва сотилган 
маҳсулот бир хил баҳода баҳоланиши мақсадга мувофиқдир. Амалиётда товарлилик 
даражаси қуйидагича ҳисобланади: 
СМ; СМК 
Тд = ----------------- * 100 (17.10) 
ЯМ; ЯМК 
Тд - товарлилик даражаси; 
СМ; СМК – сотилган маҳсулот(миқдори, қиймати.); 
ЯМ; ЯМК – ялпи маҳсулот(миқдори, қиймати.) 
Бозор муносабатлари шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг 
товарлилик даражаси икки омил: талаб ва таклиф билан аниқланади. Кўпчилик қишлоқ 
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси маҳсулотга бўлган ички ишлаб чиқариш истеъмолини 
чегаралаб, товарлилик даражасини кўтаришга ҳаракат қилади. Товар маҳсулот миқдорини
кўпайтириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: 
1.Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги ва моллар маҳсулдорлигини ошириш 
ҳисобига ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришни ўстириш. Масалан: 1 йилда 1 та сигирдан 2500 
кг сут соғиб олинса, унинг товарлилик даражаси 80 фоиз – 85 фоиз бўлса, 5000 кг соғиб 
олинганда, у 90 фоиз - 95 фоиз кўтарилиши мумкин; 
2.Маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш жараёнида сарфланишини қисқартириш; 
3.Уруғлик ва емнинг сифатини яхшилаш, шунингдек саноат ишлаб чиқарадиган 
сунъий ва омухта озуқалардан фойдаланиш;
4 Маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида, уни сақлашда ва сотишда йўқотишларни 
қисқартириш. 
Корхонада маҳсулот сотишга катта имконият бўлиши мумкин, лекин ҳар бир маълум 
даврда маҳсулотга бозор талаби чегараланган бўлади. Бу эса маҳсулотнинг тўлиқ 
сотилмаслигига, сотилмаган қолдиқнинг вужудга келишига олиб келади. Шунинг учун 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish