Рахбарлар, мутахассислар ва бошка хизматчиларнинг мехнатини комплекс автоматлаштириш замонавий ахборот технологияларини жорий килиш асосида амалга оширилиши зарур. Бу хол ташкилотдаги барча ахборот жараёнларининг автоматлаштирилишини куп даражада оширишни таъминлайди. Бошкарув аппарати ходимлари мехнатини ташкил этиш мураккаб ва куп киррали жараёндир. Хар кандай ходим учун бугунги кунда энг мухим муаммо иш вактидан окилона фойдаланиш хисобланади. Шунинг учун хам бошкарув мехнатини илмий асосда ташкил этишнинг бошлангич боскичи бошкарув аппарати ходимларининг иш вактидан фойдаланишни урганишдир. Иш вактидан фойдаланишни урганиш унинг бекор сарф булишини аниклаш, бунинг сабабларини билиб олиш, ишларни бажаришнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чикиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |