4-Мавзу: Билиш назарияси (Гносеология). Маъруза режаси



Download 115,27 Kb.
bet21/22
Sana12.04.2022
Hajmi115,27 Kb.
#545592
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
3-мавзу Билиш назарияси

Проектив методлар (психологияга хос)–инсоннинг продуктив фаолияти натижаларига қараб, унинг шахсий хусусиятларини билвосита ўрганиш усули.
Тестлаш (психология ва педагогикада)–стандартлаштирилган топшириқлар бўлиб, уларни бажариш натижалари айрим шахсий хусусиятлар (билим, кўникма, хотира, зеҳн ва ш.к.)ни ўлчаш имконини беради. Тестларнинг икки асосий гуруҳи фарқланади–интеллект тестлари (машҳур Қ коэффициенти) ва эришилган (касбда, спортда ва ҳ.к.) натижалар тестлари. Тестлар билан ишлашда ахлоқий жиҳат муҳим аҳамият касб этади. Зотан, лаёқатсиз ёки ғирром тадқиқотчининг қўлида тестлар жиддий зарар келтириши мумкин.
Социометрия методи–ижтимоий ҳодисаларни ўрганишда математика воситаларидан фойдаланиш. Ундан кўпинча «кичик гуруҳлар»ни ва улардаги шахслараро муносабатларни ўрганишда фойдаланилади.
Ўйин методлари – бошқарув қарорларини ишлаб чиқишда қўлланилади. Имитацион ўйинлар (ишбилармонлик ўйинлари) ва очиқ ўйинлар (айниқса, ностандарт) вазиятларни таҳлил қилишда фарқланади. Ўйин методлари орасида психодрама ва социодрама алоҳида ўрин тутади. Уларда иштирокчилар тегишинча индивидуал ва группавий вазиятларни кўриб чиқадилар.
Ҳозирги замон методологияси. «Куматоид», «case studies», «абдукция» тушунчалари анъанавий методологик тушунчалар руҳида тарбияланган одамга эриш туюлиши мумкин. Бундай тушунчалар қаторига ҳозирда анча машҳур бўлган бифуркация, «флуктуация», «диссипация», «аттрактор» тушунчаларини, шунингдек, «куматоид» (юнонча–тўлқин) деган инновацион тушунчани киритиш мумкин.
Куматоид - сузаётган объектни англатади ва объектларнинг тизимли хусусиятини акс эттиради.
«Case studies», яъни вазиятли тадқиқотлар ўтказиш ҳозирги замон методологиясидаги муҳим янгиликдир. Мазкур тадқиқотларни ўтказишда фанлараро тадқиқотлар ўтказиш методологиясига таянилади, аммо индивидуал субъектларни, маҳаллий, группавий дунёқарашлар ва вазиятларни ўрганиш назарда тутилади. «Case studies» атамаси прецедентнинг, яъни кузатиш остида бўлган ва тушунтиришнинг мавжуд қонунлари доирасига сиғмайдиган индивидуаллаштирилган объектнинг мавжудлигини акс эттиради.
«Абдукция» фикр юритиш орқали эмпирик фактлардан уларни тушунтирувчи гипотезага юксалишни назарда тутади. Бундай фикр юритиш турмушда ва амалиётда кўп учрайди. Ҳар бир инсон тушунтириш йўлларини излашда беихтиёр абдукцияга мурожаат этади. Масалан, врач касаллик аломатларига қараб, унинг сабабини, детектив эса жиноят изларига қараб жиноятчини қидиради. Худди шунингдек, олим ҳам содир бўлаётган ҳодисани тушунтиришда абдукция методидан фойдаланади. Мазкур атама индукция ва дедукция сингари машҳур, кенг эътироф этилган бўлмаса ҳам, у янги ҳамда самарали методологик стратегияни ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнайди.
Шундай қилиб, методология маълум бир, ҳатто, «энг муҳим метод»га ҳам боғлиқ бўлмайди. «Олим ҳеч қачон фақат битта таълимотга таяниб қолмаслиги, ҳеч қачон ўз тафаккур методларини фақат битта фалсафа билан чеклаб қўймаслиги керак»3. Методология алоҳида методларнинг оддий йиғиндиси, уларнинг «механик бирлиги» ҳам эмас. Методология – турли даражадаги усул ва тамойилларнинг фаолият соҳалари, йўналишлари, эвристик имкониятлар, мазмунлар, тузилмалар ва ҳоказоларнинг мураккаб, яхлит ҳамда мувофиқлаштирилган тизими.


Download 115,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish