4-мавзу. Банкротлик тўҒрисидаги ишни иқтисодий судда кўришнинг процессуал жиҳатлари



Download 30,94 Kb.
bet2/5
Sana14.05.2022
Hajmi30,94 Kb.
#603574
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-мавзу Маъруза матни

4.2. Кузатув

Қарздорга нисбатан кузатув таомилини жорий қилиш қарздор тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Кузатув таомили қўлланганда, қарздорнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унга суд санацияси ёки ташқи бошқарувни жорий этиш учун муваққат бошқарувчидан жуда катта масъулият талаб этилади. Қарздорнинг кейинги тақдирини муваққат бошқарувчининг ишга бўлган муносабати белгилаб беради.


Суд бошқарувчиси ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасида фаолият юритиши лозим бўлади. У томонидан зиммасига қонун билан юкланган вазифаларнинг қарздорга ёки кредиторга зарар етказилишига олиб келган тарзда бажарганда ёки лозим даражада бажармаганда вазифасидан озод этишга асос бўлади. Бунда қарздор, кредиторлар етказилган зарарнинг ўрнини қопланишини талаб қилишга ҳақлидирлар1.
Кузатувни жорий қилиш билан қоидалар Банкротлик тўғрисидаги қонуннинг 45, 48, 62-моддаларида кўрсатилган.
Банкротлик тўғрисидаги қонуннинг 62-моддасига мувофиқ, кузатув банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганда иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритишига қабул қилган санадан эътиборан жорий этилади, Қонунга мувофиқ банкротликнинг бошқа таомили қўлланилиши лозим бўлган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу норма кузатув аризани иш юритишга қабул қилиш ва банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш билан бирга жорий қилиниши шартлигини кўрсатмоқда. Банкротликнинг бошқа таомили қўлланилиши лозим бўлган ҳолатлар тўғрисида мулоҳаза юритадиган бўлсак, Банкротлик тўғрисидаги қонуннинг 3-моддасида кузатувга берилган таърифда кузатувнинг юридик шахсга нисбатан қўлланилиши кўрсатилган ва 28-модда орқали кузатув якка тартибдаги тадбиркорга жорий этилмаслигини англаш мумкин (ЯТТга ҳам кузатув қўлланилмасилиги масаласи ҳам баҳсли). Шунингдек, тугатилаётган ва ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ишда ҳам кузатув қўлланилмайди (Банкротлик тўғрисидаги қонуннинг 186-моддаси иккинчи қисми, 189-моддаси иккинчи қисми. Демак, ЯТТ, тугатилаётган ва ҳозир бўлмаган қарздорга нисбатан кузатув таомили қўлланилмайди. Банкротлик тўғрисидаги қонуннинг 62-моддаси таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, санаб ўтилган ЯТТ, тугатилаётган ва ҳозир бўлмаган қарздор банкротлиги тўғрисидаги ишлардан ташқари барча ишларда кузатув жорий қилиниши керак.
Бироқ, Банкротлик тўғрисидаги қонуннинг 45-моддаси учинчи қисмида судья аризани иш юритишга қабул қилишда кузатувни жорий этиш ва муваққат бошқарувчини тайинлаш тўғрисида ажрим чиқариши мумкинлиги назарда тутилган бўлса, 48-модданинг иккинчи қисмида ариза тушган кундан эътиборан судья ўн кундан кечиктирмай кузатувни жорий этиш масаласини ҳал қилиши кўрсатилган. Бу икки моддада кузатувни жорий қилиш масаласи суднинг ихтиёрида қолдирилган ва уни жорий қилиш банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш билан бир пайтда амалга оширилиши лозим деб кўрсатилмаган.
Банкротлик тўғрисидаги қонуннинг 62-моддасида кузатув жорий қилиниши лозимлиги кўрсатилган бўлса, 45, 48-моддаларда кузатув жорий қилиш ёки қилмаслик суднинг ваколатида қолдирилган. Қонундаги ушбу қарама-қаршиликни ҳал қилиш учун кузатув таомилининг банкротлик тўғрисидаги ишда аҳамияти, унинг зарурати тўғрисида фикр юритиш мақсадга мувофиқ. Банкротлик тўғрисидаги ишда бу масалани ҳал қилиш суд санацияси таомилини жорий қилишда ҳуқуқий аҳамияти каттадир.
М.В.Телюкина ёзадики, кузатувнинг мақсади – қарздор ва кредиторлар манфаатлари балансига эришишдир. Бу таомилнинг мавжуд бўлмаслиги инсофли тарафни бошқа тарафнинг инсофсиз ҳаракатларидан ҳимоя қила олмаслик муаммоларини келтириб чиқаради. Масалан, банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилган пайтдан иш суд муҳокамасида кўрилгунга қадар инсофсиз қарздор кредиторлик қарзларни камайтириш ёки мол-мулкни яширишга қаратилган битимлар тузиши, қарздор барча мол-мулкини йўқ қилиш бўйича ҳаракатларни амалга ошириб, суд мажлисига мол-мулксиз келиши мумкин. Шунингдек, қарздор мол-мулкини хатлаш ҳақидаги кредиторнинг илтимосномаси қаноатлантирилиши, ўзини тиклашга лаёқатли қарздор фаолияти тўхташига олиб келади. Бу муаммолар кузатув таомили орқали ҳал этилади2.
А.И.Белоликов фикрига кўра, кузатув даврида кейинги қўлланиладиган таомил учун қарздорнинг мол-мулки мавжудлиги аниқланади. Кузатув пайтида олинган маълумот асосли ҳисобланади. Кузатувсиз банкротлик тўғрисидаги ишни мазмунан ҳал қилиш мумкин эмас. Кўпчилик қатнашадиган банкротлик тўғрисидаги ишни ҳал қилиш учун алоҳида кредитор барча зарурий маълумотларга эга бўла олмайди. Кредиторлардан бири тақдим қилган маълумот бошқалар учун асоссиз бўлиши мумкин3.
Германия қонунчилигини ўрганган Папе Г. ёзадики, агар конкурс массаси ночор аҳволда бўлса, ҳатто у процессуал харажатларни қоплашга ҳам етарли бўлмаса, ночорлик тўғрисидаги ишни зудлик билан тугатиш керак4.
Айрим олимлар кузатувнинг асосий вазифаси кейинги банкротлик таомилини аниқлаш мақсадида қарздор молиявий аҳволини таҳлил қилиш деб кўрсатишади5.
Юқорида таъкидланганидек, кузатув қарздор ва кредиторлар манфаатлари балансига эришиш, банкротлик тўғрисидаги ишни тўғри ҳал қилиш учун зарур маълумотларни тўплаш, қарздор молиявий аҳволини таҳлил қилиш каби мақсадларда ўтказилади. Буларнинг барчаси мазмунан бир-бирига яқин бўлган жумлалардир. Ушбу фикрлар банкротлик тўғрисидаги ишда кузатувнинг аҳамияти ниҳоятда катта эканлигини, кузатув таомилини жорий қилиш шартлигини кўрсатмоқда.
Банкротлик тўғрисидаги қонуннинг 3-моддасида кузатув қарздор мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлилини ўтказиш мақсадида ўтказилиши белгиланган. Қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш кейинги банкротлик таомилини қўллашда муҳим ҳисобланади. Қарздорнинг иқтисодий ҳолати ўрганилмасдан туриб тегишли таомилни қўллаш бир қатор салбий оқибатларга олиб келади. Тугатишга доир иш юритиш таомилининг нотўғри қўлланиши ўз фаолиятини давом эттириш имкониятига эга бўлган қарздорнинг тугатилишига, суд санацияси таомилининг нотўғри қўлланиши банкротлик тўғрисидаги ишнинг янада чўзилишига олиб келади.
Банкротлик тўғрисидаги иш доирасида қарздор тўлов қобилиятини тиклашга қаратилган таомил ва тугатишга доир иш юритиш таомилидан қайси бирини танлаш, банкротлик тўғрисидаги ишни қайси таомилдан бошлаш масаласи муаммоли ҳисобланади.
Ушбу муаммони ҳал қилиш, банкротлик таомилларига кириш бўйича дунё қонунчилиги амалиётида уч тизим вужудга келган.
Биринчиси, банкротлик таомилларига “ягона кириш” тизими, унда банкротлик тўғрисидаги иш “нейтрал” таомилдан бошланади. Бундай тизим Россия ва Франция қонунчилигида ифодаланган. Иккинчи тизим банкротлик тўғрисидаги ишни қарздор тўлов қобилиятини тиклаш имкониятини сақлаб қолган ҳолда тугатишга доир иш юритиш таомилидан бошлашни назарда тутади (Германия, Беларус). Бу тизим “банкротлик таомилига тугатишга доир иш юритиш билан кириш тизими” деб номланиши ҳам мумкин. Ва ниҳоят, учинчи тизимда иш қўзғатилганидан кейин ё тугатишга доир иш юритиш таомили ёки қарздор тўлов қобилияти тиклаш таомили қўлланилади (АҚШ). Ушбу тизимни “суд санацияси ва банкротлик” деб аташ мумкин.
Тўловга қобилиятсизликнинг моҳиятидан келиб чиқадиган бўлсак, юқорида таъкидланган тизимлар орасида тугатишга доир иш юритиш билан банкротлик таомилига кириш тизими тўғри ҳисобланади. Банкротликнинг моҳияти шундан иборатки, тўловни тўхтатган қарздорларнинг кўпчилиги охир-оқибатда банкрот деб топилиши керак. Алоҳида тўловга қобилиятсиз қарздорларнинг тўлов қобилиятини тиклаш масаласига келсак, у умумий қоидалардан истисно ҳолат сифатида намоён бўлади. 2016 йилда Ўзбекистонда судлар томонидан жами кўрилган 12680 та банкротлик тўғрисидаги ишдан 12421 тасида қарздорга нисбатан тушатишга доир иш юритиш таомили қўлланган, яъни бу ҳолат 97% ни ташкил этади. Истисно ҳолат сифатида суд санацияси 2 (0,08%) та ишда қўлланган, холос.
Юқоридаги кўрсаткичларга қарамасдан қонун чиқарувчи банкротлик таомилларига “ягона кириш” сифатидаги биринчи тизимни тўғри деб ҳисоблаган. Кузатув таомили қўлланилишига қарамасдан 97% ишда тугатишга доир иш юритиш таомили жорий қилинар экан, кузатув таомилини қўллаш мутлақ бефойдадир.



Download 30,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish