5.1. Нейрон ва глия ҳужайралари.. Нейрон-нерв тизимининг тузилиш ва функционал бирлигидир. Турли ахборот уч хил нейронлар бўйича ўтказилади узатилади. Биринчи типдаги нейронлар –сезувчи ва афферент нейронлар. Улар ахборотни сезувчи нерв учларидан ёки махсус тузилмалардан –рецепторлардан бош ва орқа миядаги нерв марказларига олиб боради. Нерв марказларида олинган маълумотни қайта ишлови амалга оширилади. Ахборотни қайта ишловида иккинчи гурух нейронлари-оралиқ нейронлар иштирок этади. Бу нейронлар бош ва орқа мия каналидаги критма нейронлардир. Марказий нерв тизимидан кейин ахборот танадаги барча аъзо ва тўқималарга учинчи гурух нейронлар –мотонейронлар орқали юборилади.
Нейронларнинг асосий функцияси кодланган ахборотни ташувчи нерв импулсларини таҳлил қилишдир. Нейронларнинг шакли турлича - юлдузсимон, учбурчаксимон, дуксимон ва ҳ. к. бўлиши мумкин. Шу билан бирга, нейронларнинг тузилиши организмдаги барча ҳужайраларнинг тузилишига ўхшаш. Нейронда мембрана, ядро, турли органоидларни кўриш мумкин м). Нейронлар учун жуда кўп миқдорда ўсимталарнинг бўлиши ва цитоплазма таркибида махсус ҳосилалар тигроид модда ва нейрофибриллаларнинг бўлиши хосдир. Тигроид модданинг таркибига РНК киради ва унинг миқдори (яшаш шароити қулай бўлганда) вояга етгунга қадар ортиб боради. Кейинчалик унинг миқдори бир хил даражада сақланиб туради. Стресс ҳолатларда тигроид модданинг миқдори камаяди. Нейрофибриллалар узун оқсил молекулалари бўлиб, улар ишчи нейроннинг танасида ва ўсимталарида мавжуд. Ҳар бир нейроннинг базал қисмида узун ўсимтаси - аксони мавжуд. Аксон - нейроннинг узун ўсимтаси бўлиб, баъзида у ҳам тармоқланиши мумкин, унда ён ва охирги ўсимталар ҳосил бўлади. Аксон қўзғалиш импулсини нейрондан нейронга ёки бошқа ҳужайраларга ўтказишга мослашган. Унинг асосий функцияси - қўзғалиш тўлқинларини ўтказиш, шунга мувофиқ унинг узунлиги 1 м гача ва ундан ортиқ ҳам бўлиши мумкин. Кўп сонли аксонлар нерв толалари ва нерв тизимининг ўтказувчи йўлларини ҳосил қилади. Нейронга ахборотни олиб келувчи тузилмалар - жуда кўп сонли шохланган ўсимталар – дендритлари бўлади. Дендритларнинг нозик шохчаларида жуда кўп бўртмалар мавжуд. Дендритларнинг умумий юзаси нейрон танасининг ўлчамидан катта бўлиб, уларда жуда кўп сонли бошқа нейронларнинг учлари жойлашган бўлади. Бу бўртмаларнинг сони туғилгандан кейин анча ортади ва улар нейронни бошқа ҳужайралар билан мулоқотини оширади. Нерв ҳужайраларининг катталашуви мактаб ёшидаги болаларда кузатилади. Бола қанчалик кўп ўқиса, унинг нейронлардаги бўртмалар сони шунчалик кўп бўлади.
Глиал ҳужайралар одатда нейронлар атрофида жойлашиб, улар учун таянч, озиқланиш ва электроизоляция вазифасини ўтайди. Постнатал онтогенез давомида нерв ва глиал ҳужайраларнинг нисбати ўзгариб туради. Чақалоқда глиал ҳужайраларнинг сони нейронларга нисбатан кам бўлиб, 20-30 ёшларда уларнинг нисбати тенглашади, кейинчалик (30 ёшдан кейин) глиал ҳужайраларнинг сони ортиб кетади. Масалан, 70 яшар кексаларда бош миядаги глиал ҳужайраларнинг сони 70% ни ташкил қилади. Глиял ҳужайраларда гормонлар ва гормонсимон моддалар ҳосил бўлиши аниқланган ва уларда эслаб қолиш (хотира) мавжуд ҳамда шартли рефлексларни ҳосил қилишда иштирок этади деган таҳминлар бор.