4-Маъруза Конструкцион материалларни пайвандлаш асослари



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
Sana25.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#701568
Bog'liq
24-Маъруза Конструкцион материалларни пайвандлаш асослари



24-Маъруза Конструкцион материалларни пайвандлаш асослари
1

Пайвандлаш таснифи. Пайвандлаш турлари. Пайвандланувчанлик.
2. Пайванд бирикмалари ва чоклари турлари.
3.Электр ёй ёрдамида пайвандлашни физик асослари. Ёйнинг иссиқлик тавсифномаси. 
4. Пайванд ёйини таъминловчи манбалар, асбоб ускуналар.
5. Металларни электр ёйи ёрдамида пайвандлаш, флюс остида автоматпайвандлаш. 
Пайванд чоки тузилиши.
 
 
Пайвандлаш жараёни мохияти

Материаллардан тайёрланган буюмларни узаро 
атомар ва молекуляр богланишлар хисобига ажралмайдиган килиб бириктирмш технологик 
жараёнига 
пайвандлаш
дейилади. Пайвандлашнинг бориши атом- лараро тортишувчи 
кучлар хисобига боради. Бунинг учун улар камида 1 -10 
н
га яқинлашмоғи керак. 
Атомлар аро алоқани фаоллаштиришни қўллаш белгиларига кўра пайвандлашнинг икки 
тури мавжуд: эритиш билан пайвандлаш ва босим остида пайвандлаш. 
Эритиш билан пайвандлашнинг мохияти шундан иборатки, ташқи иссиқлик манбаси 
ёрдамида пайвандланаётган қирралар эриб, суюқ металлнинг умуий хажми юзага келади. 
Кристалланиш жараёнида пайванд чок юзага келади. 
Пайвандлашнинг яратилиши. Рус олими B.У. Петровнинг I802 йилда электр ейиинг 
хусусиятини ўрганиб, ёй иссиклигида металларни пайвандлаш мумкимлиги ҳакидаги 
фикрни баён қилди. Электр ей хусусияти ўрганилгандан анча йиллар кейин, яъни 1881 
йилда рус ихтирочиси И.Н Бенардос (1841-1905 й.) металларни кўмир электрод билан 
электр ёй ёрдамида пайвандлаш усулини ихтиро килди ва бу ихтироси учун унга кўпгина 
мамлакатларда патент берилди.
1888-1890 йилларда рус инженери Н.Г Славянов Бенардос усулини такомиллаштирди. У 
кўмир электродни металл электрод билан алмаштирди, металл ваннани ҳавонинг 
таркибидаги кислород, азот ва бошка газлардан химоя этиш учун махсус таркибли модда 
(флюс) дан фойдаланди ва пайвандлашда металл электрод сарфланган сари уни ванна томон 
зарур тезликда узатиб турувчи оддий механизмни хам яратди.
Пайвандлаш жараёни хақида тушунча. Пайвандлаш жараёни пайванд 
конструкцияларни тайёрлаш, қуймадаги нуқсонни бартараф қилиш ва синган ва ейилган 
деталларни тиклашда қўлланилади. Пайвандлашнинг мохиятли афзаллиги шундан 
иборатки, унда резервуарлар, вагон цистерналар, қувур ўтказгичлар, кема корпусларини 
герметиклигини таъминлочи пайванд чокларнинг мустахкамлигидир. Пайвандлаш турли 
қалинликдаги элементларни бирлаштириш ва мураккаб детал ва узелларни тайёрлашни 
осонлаштиради.
Пайвандлаш турлари классификацияси. 
  
Пайвандлашнинг термик усуллари. 
  
Ёйли пайвандлаш, газли пайвандлаш, нур ёрдамида пайвандлаш, термит пайвандлаш, 
электрошлакли пайвандлаш. 
Пайвандлашнинг термомеханик усуллари. Бу синфга кирувчи пайвандлаш усулларида 
металларнинг пайвандлаш жойларини юкори пластик холатга ўтгунча қиздириб, сўнгра 
уларни бирини иккинчисига зарур босим билан сиқиб пайвандланади. Бунда иссиқлик 
энергия манбаи иссиклик ажратувчи энергиялардан бири бўлса, босим берувчи манба эса 
механик энергия бўлади. 
Темирчилик билан пайвандлаш, контакт пайвандлаш, диффузион пайвандлаш. 
Пайвандлашнинг механ к усуллари Бу синфга кирувчи пайвандлаш усулларида метал- 
ларнинг пайвандлаш жойларини зарур температурагача киздириш механик энергиянинг 
иссикликка ўтиши хисобига боради. Пайвандлаш жойлари юкори пластик холатга ўтгач, 
уларнинг бири иккинчисига зарур босим билан сиқиб пайвандланади. 
Ишқаланиш билан пайвандлаш, совуқ пайвандлаш, портлатиш билан пайвандлаш, 
ултротовушда пайвандлаш. 


55-расм. Ёйли пайвандлаш схемаси. 1 – металл стержен; 2 – электрод қопламаси, 3 – ёйнинг 
газ мухити, 4 - пайванд ваннаси; 5 - қотган шлак; 6 – чокдаги кристалланган металл; 7 – 
асосий металл; 8-эриган электрод металл томчилари, 9-эриш чуқурлиги. 
Электр ёй пайвандлашнинг этаплари: Электрод металлга тегизилади, қисқа туташув 
юзага келади ватундан сўнг электрод 5 мм дан катта бўлмаган масофага узоқлаштирилади. 
Қисқа туташув катод конструкциясида электронларни интенсифв чиқариш йўли 
биланэлектродга талаб қилинган хароратни ташкил қилади. Барқарор, мустахкам ёй ҳосил 
қилганданн сўнг пайвандлаш амалга оширилади. 
Барқарор ёй заряди электр майдонида электронларни тезлатиш йўли билан амалга 
оширилади ва бунда анодни катод билан газ ёрдамида қўшилиши юзага келади. Элетр ёйи 
харорат 6000 градусга етади. 
55-расм. Пайванд брикмаларнинг асосий турлари ва хисоб схемалари. 
а) – типик пайванд брикмалар, б-устма-уст бирикма, в-учма-уч пайванд бирикма, г-таврли 
бирикма. 


Чокнинг фазовий холатлари 
56- расм. Электрод учи кўндаланг харакатининг асосий турлари. а, б, в, г – одатдаги 
чокларда д, е – қирралари кучли қизитиладиган чокларда. 
57-расм Фазодаги чок холати. 1 - пастки; 2 - вертикал; 3 – шипли (потолочний) 
Пастки холатдаги пайвандлаш жараёнида пайвандчи электрод билан учта асосий 
харакатни амалга оширади: доимий равишда ёй узунлигини ушлаб туриш учун электродни 
эришига боғлиқ холда уни бўлинган чокларни тўлдириш учун пастга узатади. Шу билан 
бирга электродни учи билан берилган кенгликдаги чокни олиш учун кўндаланг харакат 
қилади. Электродни пайвандлаш вақтидаги нотўғри харакати чокда чала пайвандлаш ва 
ғовакни хосил бўлишига олиб келади. 
П
а
й
в
а
н
д
ч
о
к
с
х
е
м
а
с
и
.
Пайвандланаётган металнинг қалинлигига боғлиқ ҳолда V симон тайёрланган чокни бир 
ёки бир неча ўтишда пайвандланади. Кўп қатламли пайвандлашда биринчи қатламда 
чокнинг учи пайвандланади. Сўнгра хосил бўлган қатлам тозаланади,сўнгра қолган 
қатламлар қуюлади. Хамма қатлам қуюб бўлингандан сўнг орқа томондан чок ўзаги 
пайвандланади. После окончания заполнения всей разделки производят подварку корня 
шва с обратной стороны 
58-расм. Пайванд чок схемаси: а – бир ўтишли; б, в – кўпқатламли ёки кўп ўтишли.
Деталларни пайвандлашга тайёрлаш. Дастаки пайвандлашда қалинлиги 6 ммдан
кам бўлган металларни пайвандлашда қирраларни 2 мм тирқиш билан тайёрланади. Металл 
қалинлиги 6-30 мм бўлганда пайвандланадиган қирралар 60-70 град бурчак остида 
шилинади, ўтмаслаштириш 2-3 мм, тирқиш 2-4 мм. 
Пайванд чокни эриган мпеталл билан тўлдиришни яхшилаш учун қирралар ўртасида 
тирқиш қолдирилади. Устма уст пайвандлашни бурчакли чок билан амалга оширилади. 
Устма-уст бирлаштириш қирраларга аниқ ишлов беришни талаб қилмайди. Устма устликда 
қоплаш миқдори пайвандланаётган металл қалинлигини беш каррали қалинлигига тенг 
бўлиши керак. 


59-расм. Дастаки ёйли пайвандлаш учун участка. 1 – ток манбаи; 2 – электрод учун ящик; 
3 – асбоблар учун ящик; 4 – деталлар ва пайвандланган буюмлар учун стеллаж; 5 – 
пайвандчи стули; 6 – пайвандчи столи; 7 – электродларни тоблаш учун печь 
Пайвандчининг асбоб ускуналари. К инструментам сварщика относятся: 
1) Электрододержатель, от которого зависит производительность и безопасность труда. 
Электрододержатель должен быть лёгким (не более 0,5 кг) и удобным в обращении. 
2) Щиток или маска применяется для предохранения глаз и кожи лица сварщика от 
вредного влияния инфракрасного излучения и брызг металла. 
3) Сварочные провода, по которым сварочный ток поступает от сварочного аппарата к 
месту работы марки ПРГ, АПР, ПРГД, КГ, КОГ и др. с резиновой изоляцией. 
К принадлежностям сварщика относятся: 
- стальная щётка, применяемая для зачистки металла от грязи, ржавчины перед сваркой и 
шлака после сварки; 
- молоток с заострённым концом для отбивки шлака со сварных швов и для поставки 
личного клейма; 
- зубило для вырубки дефектных мест сварного шва. 
60-расм. Электрод ушлагич 
 
61-расм. Пайвандчи асбоб ускуналари. 


62 –расм. Пайвандчи кийимлари. 
Электрёй пайвандлашнинг асосий турлари ва усуллари. Электр ёй усулида 
пайвандлаш тури қуйидагилардан аниқланади: 
Пайвандланувчи материал 
Заготовка қалинлиги 
Пайвандлаш шароити 
Ёйли пайвандлаш атомотлаштириш даражасига кўра : 
дастаки ёйли электропайванд 
ярим автомат – стержен ўрнига ишчи қисмга автоматик узатиладиган сим пайвандлаш 
сими ишлатилади ва химоя газини узатиш ҳам автомотлашган. 
Автоматик – химоя газлари инсон иштирокисиз узатилади. 
Электроёй пайвандлашнинг афзаллиги ва камчилиги.
Афзалликлари: 
Юқори кўчувчанлик; 
Ишга тайёрлаш вақти озлиги; 
Пайвандлаш таннархи камлиги; 
Юқори унумдорлик; 
220 волтда ишлаш мумкинлиги; 
Жихозлар, йўлдош ва сарфловчи материалларнинг топиш имконияти катталиги. 
Камчиликлари: 
Сифатли чок олиш учун пайвандчида катта тажриба бўлиши керак. 
Электродни намланиши нуқсон хосил бўлишига олиб келади 
Бирикма сифати ташқи об-хавога боғлиқ. 
Электродларни танлаш. Зангламас пўлатлар учун (пўлат маркасига боғлиқ холда)-
ОЗЛ -8, НЖ -13, ОЗЛ-6 ва бошқалар. 
Чўян учун - ОЗЧ-2 ва 4, ОК 92.18, ОЗЖН-1, МНЧ-2 ва бошқалар. Электродни тўғри танлаш 
учун чўянни аниқ турини билиш мухим. 
Алюминий ва қотишмалари – пайвандлаш учун ОЗАНА, ОК, ОЗА, УАНА и ЭВЧ. Типидаги 
стерженлар қўлланилади. 
Мис ва унинг қотишмаларини пайвандлаш учун стерженлар К-100, ЗТ, ММ3-2, ОЗЧ-1 ва 
бошқалар 
Углеродли пўлатлар бўйича – пайвандланадиган пўлат маркасига кўра МР, АНО, УОНИ и 
ОЗС маркали электрод танланади. 
Пайвандлаш электродларини маркаланиши. Биринчи Э харфи “электрод” 
Ундан кейинги рақам узилишга минимал қаршилик вақтини билдиради. 
Кейинги харфлар бўюмнинг вазифасини билдиради; А-қовушқоқлиги юқори бўлган, 
пластик металлар учун
Н-юза қисмга қуйиш учун. 
У- углеродли пўлатлар учун 
Т-иссиққа чидамли легирланган пўлатлар учун. 


Пайванд электродлари сим сифатида тайёрланган ўзак, ва унга қопланган махсус таркибли 
суркамадан иборат
Иш давомида ички ва ташқи қисм эрийди. Ички қисм иккита детални туташ жойини 
тўлдиради ташқи қисм эса газ хосил қилади ва бу газ пайвандлаш худудига кислород 
кишини олдини олади. 
63-расм. Электродларни тузилиши 
Сердечник –ўзак, покритие-қоплама, размер электрода –электрод диаметри. 
Электрод қопламаларини электродларни умумий диаметрини электрод ўзаги диаметрига 
нисбатан турлари:
С –ўртача ( 1,45 гача) 
Д – йўғон (1,8 гача) 
алохида йўғон (1,8 дан юқори) 
Таркиб бўйича алохида классификация мавжуд 
А – нордон 
М типидпги – юпқа қатлам( 1,2гача ). 
Б – асосий 
Ц – целлюлали. 
Р – рутилли. 
Иккита харф –аралашган тип РЖ-рутилл темирли.
П – бошқа турлар. 
Флюс остида пайвандлаш технологияси. Автомотлашган пайвандлаш жараёнида 
сочилувчан флюс бевосита буюмнинг пайвандланадиган жойига берилади. Ёй ёнганда 
металл асосга таъсир қилувчи электрод сими ёнади. Пайвандлаш участкасида метални 
модда билан реакцияси натижасида пайвандлаш буғларидан иборат бўлгангаз ваннаси 
хосил бўлади. Кўриб ўтилаётган усулда бўшлиқнинг асосий вазифаси кислородни металга 
ўтишига йўл қўймаслик учун химоя қобиғини хосил қилишдир. Шунингдек электрод 
симининг конструкцияси флюсдан таъсирланиб материалга ишлов беради ва сифатли чок 
олишга имкон беради. Ёй ўчганда буюм эриган холатдан қаттиқ қатлам хосил қилиб қаттиқ 
холатга ўтади ва пайвандланган юзадан енгил кўчади.
64 расм. Флюс остида ёйли пайвандлаш схемаси. 


Флюс остида пайвандлаш афзаллиги. Токнинг юқори қувватидан фойдаланиб 
деталларни бириктириш имконияти. Кўплаб ишлаб чиқаришда 1000дан 2000 Ампергача 
ток кучи ишлатилади, ёйли пайвандлашдаги ток кучи 650 А дан ошмайди.
Одатдаги режимда ток кучини ортиши пайвандлаш метални сачратиб сифатига зарарли 
таъсир қилади. Флюс ишлатилганда ток кучини 4000 Ампергача ошириш мумкин.
Жараённи бориши билан бирга флюс қатлами остида катта чуқурликда ёй хосил бўлади. 
Бу холат пайванд бирикмаларни дастлабки ишлов беришига хожат қолдирмайди.
Илашишдаги катта тезлик катта хажмдаги пайвандлаш ишларини олиб боришга имкон 
яратади. Таққослаш учун флюс остида пайвандлаш ёйли пайвандлашга қараганда 10 марта 
кам вақтни олади. 
Шаклланган газ пуфакчалари жараён давомида эриган метални сачрашини олдини олади. 
Бу шароит на фақат мустахкам чок олишни, балки юқори хароратларда техника 
хавфсизлигига хам риоя қилишни таъминлайди. Бунинг хисобига электр энергия ва асбоб 
ускуналар тежалади. 
Камчилиги: 
Пайвандлаш фақатгина пастки холатда бажарилади. 
Деталларни йиғиш қирраларга ишлов бериш ва тўғрилаш параметрларига мос келиш керак. 
Пайвандлаш фақатгина қаттиқ таянчда амалга оширилади

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish