ОТУТ нинг қўлланиш соҳаси ҳар қандай турдаги маълумотларни амалда хохлаган масофага энг катта тезликда узатиш билангина чекланмайди, балки у борт тизимлари (самолётлар, кемалар ва бошқалар) дан локал ва глобал оптик толали телекоммуникация тармоқларигача бўлган жуда катта доирани ўз ичига олади. Бундай тизимларнинг жорий қилиниши фақат одатдаги телекоммуникация тизимлари ва тармоқпаринигина эмас, балки радиоэлектроника, атом энергетикаси, космос, машинасозлик, кемасозлик ва ш. к. ларнинг ҳам ривожланишини олдиндан белгилаб беради. ОТУТ да маълумотларни узатиш 0,1 мкм дан 1 мм гача булган ёруглик оқимлари ёрдамида амалга оширилади. Тўлқин (ёки частота) узунликларининг диапазонлари чегарасида ёруглик тўлқинларининг оптик тола орқали энг яхши тарқалиш шароити таъминланса, бундай тўлқин узунликларининг диапазонларини оптик толанинг ъиаффофлик дарчалари дейилади. Ҳозирги пайтда ОТУТ ни ташкил қилишда инфрақизил нурланиш (қисқача ёруглик) ёки оптик нурланиш (ОН) деб аталувчи 0,8 мкм дан 1,65 мкм гача бўлган (бундан кейин 2,4 ва 2,6 мкм ли анча узун тўлқинларни ҳам ўзлаштириш мўлжалланган) тўлқин узунлигидан фойдаланилади. Узатиш узоқлигини ёруглик тўлқинининг жуда яхши тарқалиши ҳисобига ошириш учун оптик толалар (ОТ) ёки ёруглик ўтказгичлар деб аталувчи турли хил оптик тўлқин ўтказгичлар текширилди. Бундай ўтказгичлар орқали қобиқ (қобиқлар) билан ўралган ўзаклардан таркиб топган, оптик нурланишни узатадиган йўналтирувчи каналлар тушунилади. ОТ оптоэлектрон технологиялар (оптик нурланишни ҳосил қилиш, унинг кучайиши, оптик сигналларни қабул қилиш, унга ишлов бериш ва бошқалар) билан бирга нурланишни оптик толалар-оптик толали ўтказгичлар орқали узатилишини ўрганувчи техниканинг толали оптика деб аталувчи замонавий йўналишининг ривожланишига туртки берди. Узатиш узоқлигини ёруглик тўлқинининг жуда яхши тарқалиши ҳисобига ошириш учун оптик толалар (ОТ) ёки ёруглик ўтказгичлар деб аталувчи турли хил оптик тўлқин ўтказгичлар текширилди. Бундай ўтказгичлар орқали қобиқ (қобиқлар) билан ўралган ўзаклардан таркиб топган, оптик нурланишни узатадиган йўналтирувчи каналлар тушунилади. ОТ оптоэлектрон технологиялар (оптик нурланишни ҳосил қилиш, унинг кучайиши, оптик сигналларни қабул қилиш, унга ишлов бериш ва бошқалар) билан бирга нурланишни оптик толалар-оптик толали ўтказгичлар орқали узатилишини ўрганувчи техниканинг толали оптика деб аталувчи замонавий йўналишининг ривожланишига туртки берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |