4-лаборатория иши
Юкларнинг Уйғунлаштирилган номенклатураси бўйича кодини аниқлаш ва таҳлил қилиш, минимал вазн нормасини аниқлаш
Лаборатория ишини бажаришдан мақсад: Талабаларга юкларнинг Уйғунлаштирилган номенклатураси бўйича кодини аниқлашни ва таҳлил қилиш ва ГНГ коди бўйича универсал вагонларга юклашнинг тонналардаги минимал вазн нормасини аниқлашни ўргатиш ҳамда билим ва кўникмаларини шакллантириш.
Темир йўл транспортида халқаро қатновларда юкларни ташишда, юкларнинг Уйғунлаштирилган номенклатураси (Гармонизированная номенклатура грузов, қуйида ГНГ деб юритилади) бўйича юклар кодланади (юкларнинг Уйғунлаштирилган номенклатураси расмий нашр бўлганлиги учун, юкларни номи ўзбек тилига таржима қилинмади). ГНГ Халқаро темир йўл юк қатновлари ҳақида битим (Соглашение о международном железнодорожном грузовом сообщении, қуйида СМГС деб юритилади) қатнашчиси ёки СМГС қоидаларини қабул қилган темир йўллар ҳамкорлиги Ташкилотига (Организация сотрудничество железных дорог, қуйида ОСЖД деб юритилади) аъзо – давлатларида халқаро юк қатновларида юкларни таърифлаш ва кодлаштириш учун хизмат қилади.
ГНГ Бутун жаҳон божхона Ташкилотининг (Всемирной таможенной Организации, қуйида WCO деб юритилади) товарларни таърифлаш ва кодлаштиришнинг Уйғунлаштирилган тизими (Гармонизированной системы описания и кодирования товаров, қуйида ГС деб юритилади) асосида яратилган ва Халқаро темир йўл иттифоқининг (Международниый союз железных дорог, қуйида NHM деб юритилади) юкларни Уйғунлаштирилган номенклатурасига мувофиқ келади. Бўлимлар, боблар ва позициялар номи ГС га мувофиқ келади.
СМГС қатнашчиси ёки СМГС қоидаларини қабул қилган ҳар бир ОСЖД аъзо – давлатларининг темир йўллари учун ГНГ мажбурийдир. ГНГ қуйидаги қисмлардан иборат:
1-қисм позициялари рўйхати, 22 та бўлим, 99 та боб ва 1284 та позициядан иборат [5];
2-қисм юкларни аналитик рўйхати [5]:
3-қисм юкларни алфавит рўйхати [6].
Бўлимлар, боблар ва позициялар номи NHM матнига мувофиқ келади. Юкларни номи позиция номига 1-даража субпозиция, сўнгра 2-даража субпозиция ва ҳ.к.лар киритиш йўли билан шакллантирилган.
ГНГ да юкларни кодлаш белгилари NHM кодлаш белгиларига мувофиқ келади ва саккизта рақамдан иборат бўлиб, унинг позицияларни кодлаш белгилари:
- биринчи ва иккинчи рақамлар ГНГ бобни иднтификациялайди;
- учинчи ва тўртинчи рақамлар мазкур бобдаги юклар позициясини иднтификациялайди.
- бешинчи ва олтинчи рақамлар позициядаги юклар номерини билдиради;
- еттинчи ва саккизинчи рақамлар юкни янада аниқроқ махсус таърифлашда фойдаланилади.
Юкларнинг аналитик рўйхатида бир хил кодлаш белгисида идентификациялашган юклар номи мавжуд. Бунда юкларни номи, уларни тавсифларини аниқлаш учун янада кенгроқ имкониятларни беради. Бундай ҳолатда жўнатувчи муайян юк номини ўзи танлаб олади.
Юкларнинг аналитик рўйхати бўлимларни номини, боблар ва позициялар номини ва кодлаш белгиларини, кодларни ўсиб бориши тартибида жойлашган юкларни аниқ номини ва кодларини ўз ичига олади. Юкларнинг алфавит рўйхати, аналитик рўйхатдаги юкларнинг алфавит тартибда жойлашган аниқ ва умумлаштирилган номларини ва кодларини ўз ичига олади.
ГНГ бўйича баъзи бир юклар битта, иккита ёки учта сўз билан ифодаланган бўлсада, лекин баъзи бир юкларнинг номлари анчагина узун бўлиб, ўндан ортиқ сўзлар билан ифодаланади. Масалан:
Do'stlaringiz bilan baham: |