1. Физик-химик эволюция концепцияси. Мазкур концепция ҳозирги давр табиий-илмий ва ижтимоий билимлари соҳаларида энг кенг тарқалган концепция ҳисобланади. Унинг илмий асосларини И. Кант (1724-1804) ва П. Лапласнинг (1749-1824) қуёш системасининг вужудга келиши тўƒрисидаги космогоник гипотезалари, инглиз олими Чарлз Дарвиннинг (1809-1882) 1871 йилда "Инсоннинг вужудга келиши ва жинсий танланиш" асарида олƒа сурган гипотезалари, совет олими, академик А.И.Опариннинг (1894-1980) 1922 йили "аётнинг вужудга келиши" асарида олƒа сурган "кооцерват моддалар" ƒояси ва биология фанларининг ютуқлари ташкил қилади. Ана шу асосларга қисқача тўхталиб ўтамиз.
а) Кант-Лаплас гипотезасида қуёш системасидаги юлдузлар ва планеталар диффуз ҳолатидаги моддаларнинг (асосан космик чангларнинг) секин-асталик билан тўпланиб бирикканлиги, улардан туманликлар, Қуёш ва планеталар ҳосил бўлганлиги айтилади. (Шу билан бирга дастлабки модданинг жуда зич ҳолатга ўтгани (унда ҳар бир куб сантиметр бир неча тонна босимга эга бўлган), кейин эса ана шу дастлабки ягона массанинг (бундан 15-20 млрд. йил илгари) портлаши натижасида ҳар тарафга сочилиб кетаётгани ва кенгайиб бораётган Коинот ҳақида ҳам қарашлар мавжуд) Ушбу гипотеза ҳозирги пайтда астрономия соҳасида мавжуд бир қанча назариялар билан бойитилган ва астрономик асбобларнинг такомиллаштирилиши билан янада чуқурлаштирилиб, тўлдирилиб борилмоқда.
ˆозирги пайтдаги илмий тасаввурларга кўра, Қуёш системаси Сомон йўли галактикасининг бир элементи саналади ва у 150 млрд. юлдуздан иборат. Мазкур галактиканинг ўлчами – 100 минг ёруƒлик йилига тенг. Қуёш системаси галактиканинг марказидан 30 минг ёруƒлик йили масафасида жойлашган. Сомон йўлига энг якин галактика – "Андромеда туманлиги" бўлиб, у биздан 2 млн. ёруғлик йили масофасидан кейин бошланади.
1963 йилда квазарлар кашф қилинди, улар Коинотдаги энг кучли радионурланиш манбалари бўлиб, ўзлари галактикалардан ўнлаб марта кичик бўлишига қарамасдан юзлаб марта кучли нурланиш тарқатадилар. Бу ҳол квазарлар янги ҳосил бўлаётган галактикаларнинг ядролари бўлса керак, деган тахминларга сабаб бўлиб, коинотда янги галактикалар пайдо бўлиши давом этаётганлигини билдиради.
б) Инсоннинг вужудга келиши масаласи умуман ерда ҳаётнинг вужудга келиши масаласи билан боƒланиб кетади. Бу борада фан ҳаётнинг мураккаб физик ва химик жараёнлар натижаси эканлигига асосий эътиборни қаратади. Бу ҳақдаги илмий қарашлардан бири – академик А.И.Опариннинг ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши тўƒрисидаги ƒоясидир. Унинг фикрича, Ернинг дастлабки пайтдаги атмосфераси ҳозиргидан бошқача бўлган. Назарий жиҳатдан фикрлаган Опарин органик моддалар, шу жумладан, углеводородлар океанда оддийроқ бўлган бирикмалардан вужудга келган бўлиши мумкин, бундай синтез учун энергияни озон қатлами ҳали вужудга келмаганлиги боис қуёш нуридан келаётган интенсив ультрабинафша нурлар ҳосил қилган, деган фикрни билдиради. Унинг фикрича океанда мавжуд оддий бирикмаларнинг турли-туманлиги, Ер юзаси майдонининг улканлиги, энергия даражасининг ва вақтнинг етарли эканлиги океанларда секин-асталик билан органик бирикмаларни, улардан эса ҳаёт пайдо бўлиши имконияти бўлган «дастлабки шурва (бульон)»ни вужудга келтирган. Хуллас, ана шу «дастлабки шурва (бульон)»да ташқи муҳит билан модда алмашадиган, ўзида турли бирикмаларни йиғишга қобил бўлган шилимшиқ хусусиятли кооцерватлар вужудга келган. Улар билан ташқи муҳит ўртасида мураккаб углевод бўлган липид молекулалари тизилиб, дастлабки содда ҳужайра мембранасини ташкил қилган. Яъни дастлабки ҳужайра таркиб топган. Бу эса ҳаёт вужудга келганини англатади.
Опарин назарияси кўпчилик томонидан эътироф этилган бўлса-да, у мураккаб органик моддалардан содда тирик организмларга қандай ўтилганлиги билан боғлиқ масалаларда кўплаб ечилмаган саволларни вужудга келтиради.
1953 йилда америка олими Л.С.Миллер СО2 ва Н2О аралашмаси орқали электр зарядларини ўтказиб бир неча аминокислоталар олишга эришди, бу билан ноорганик жисмдан органик бирикмаларнинг нобиологик синтез орқали олиш имконияти борлигини исбот қилди. Аммо тирик молекуланинг қатъий кетма-кетликдаги аминокислоталарнинг жуда мураккаб спиралидан иборатлигини ёддан чиқармаслик керак. Шу маънода «дастлабки шўрва»дан иборат бирикмага электр зарядларининг неча марталаб тушиши лозимлигини, ундан эса аминокислоталарнинг керакли комбинацияси ҳосил бўлиши эҳтимоли қандайлигини кўз олдимизга келтиришимизнинг ўзи қийин. Америкалик олим Дж. Хилденнинг ҳисоб-китобларига кўра бунинг учун 10600000 комбинация бўлиши лозим экан. Бу жуда катта сон – 1 дан кейин 600000 та нул қўйилиши керак. Агар секундига миллион комбинация юз берганида ҳам ҳамма комбинациялар учун 100 миллиард йил керак бўлар экан. Катта портлашдан кейин 15-20 млрд. йил ўтганлигини эътиборга олсак, унинг бўлиши мумкин эмаслигига амин бўламиз. Демак, бу концепция йўналишида биргина фараз қолади, у ҳам бўлса - ҳаёт ва ДНК тасодифий пайдо бўлган эмас, балки улар ҳамма нарсага қодир қудратли куч ёки субстанциянинг мақсадга аниқ йўналтирилган фаолияти натижасида пайдо бўлган.
Ундан кейинги ҳолатни кўз олдимизга келтиришимиз унчалик қийин эмас. Бир ҳужайрали организмлар, кўп ҳужайрали организмлар, сувда ва қуруқда яшовчилар, … ҳайвонлар, ва ниҳоят, уларнинг юқори вакили бўлган «ақлли» мавжудот - инсон вужудга келган.
в) Бу ҳақдаги энг машҳур ғоя инглиз табиатшуноси Ч. Дарвиннинг тадрижий ривожланиш (эволюцион) назариясидир. Лекин шуни айтиш лозимки эволюцион назария фақат Дарвиннинг номи билан боғлиқ эмас. Унгача француз олими Жан Батист Ламарк (1744-1829) томонидан барча ҳайвон ва ўсимлик турларининг ташқи муҳит таъсирида ўзгаришга учраши ҳақида илмий фикрлар айтилган эди. Аммо у ана шу жараённинг ҳақиқий сабабларини очиб беролмаганди. Эволюция назариясига катта ҳисса қўшган олим Англиялик Алфред Рассел Уоллесдир (1823-1913). Зоогеографиянинг асосчиларидан бири бўлган Уоллес Малайя архипелаги флора ва фаунасини ўрганиш асосида мустақил ҳолда табиий танланиш назарияси яратади. Шундай бўлса-да у Дарвиннинг устунлигини тан олади. Ана шу назарияни ифодаловчи «дарвинизм» иборасини ҳам илк бор Уоллес таклиф қилган эди. Бу назарияга кўра эволюция ўзгарувчанлик, ирсият ва табиий танланишдек уч асосий омилга мувофиқ амалга ошади. Уларнинг таъсири натижасида организмлар муҳитга мослашишнинг янги-янги белгиларини тўплай боришади ва, ниҳоят, бу нарса янги турларни вужудга келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |