4-амалий машғулот Мавзу: Гидрометрик створ ўрнини қалқима усулида белгилаш Ишнинг мақсади



Download 143,5 Kb.
bet1/3
Sana11.07.2022
Hajmi143,5 Kb.
#777295
  1   2   3
Bog'liq
Гидрологик створ қуриш


4-амалий машғулот
Мавзу: Гидрометрик створ ўрнини қалқима усулида белгилаш


Ишнинг мақсади
Маскур амалий машғулотни мақсади талабаларда гидрометрик створ қуриш учун жой танлаш, унда бажариладиган ишлар тартиби ва усуллари, гидрометрик створни жиҳозлашга кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат


Ишнинг назарий асослари
Дарёларнинг сув сарфини аниқлаш учун аввало унда гидрометрик створ қуриш лозим бўлади. Ушбу мавзуда дарё ёки бошқа сув объектларида гидрометрик створни қуриш ҳамда уни керакли асбоблар билан жиҳозлаш, қуриш вақтида бажариладиган ишлар тартиби ёритилади.
Гидрометрик створ деганда дарёнинг оқим йўналишига перпендикуляр ҳолатда ўрнатилган ва сув сарфини доимий равишда ўлчаб боришга имкон берадиган қурилма тушунилади.
Гидрометрик створни дарёнинг ўртача оқим йўналишига перпендикуляр равишда ўрнатишда иккита усул қўлланилади:
1) қалқима усули;
2) гидрометрик паррак усули.
Қалқима усулида дарё участкасининг чап ёки ўнг қирғоғида магистрал ўтказилади. Унинг йўналиши тахминан қирғоққа параллел бўлиши керак. Кўз билан чамалаб магистралдан оқимга перпендикуляр йўналишда 3 та кесма туширамиз. Кесмалар оралиғи тахминан 2В га тенг бўлиши керак (В – дарёнинг кенглиги). Биринчи кесмадан 5-10 м юқоридан дарёнинг кенглиги бўйича қалқималар оқизилади. қалқималар биринчи кесмага етиб келиши билан секундомер ишга туширилади. Шу билан бирга қалқиманинг магистралдан қандай масофада ўтганлиги аниқ белгилаб қўйилади. Шу тарзда ҳамма қалқималарнинг кесмадан ўтган ўрни белгиланади. Ҳар бир қалқимани тезлиги аниқланади. Бунинг учун V  ифодадан фойдаланилади.
Гидрометрик паррак усули билан створни белгилаш вақтида қуйидаги ишлар бажарилади:
1) танланган дарё участкасида кўз билан чамалаб, оқимнинг йўналишига перпендикуляр кесмани белгилаймиз;
2) белгиланган кесмада чуқурлик ўлчаш ишлари бажарилади;
3) дарёнинг кўндаланг профили тузилади;
4) профилнинг шаклига боғлиқ ҳолда тезлик вертикаллари белгиланади. Уларнинг сони 5 тадан 12 тагача бўлиши мумкин. Тоғ дарёларида тезлик вертикаллари характерли нуқталарда белгиланади;
5) тезлик вертикалларида 0,6h чуқурликда сувнинг оқиш тезлиги ўлчанади ҳамда унинг йўналиши аниқланади;
6) элементар сув сарфи қуйидаги ифода ёрдамида ҳисобланади:
q  V  h, м2  с.
бу ерда: V-тезлик, h-вертикалнинг чуқурлиги;
7) қисмий сув сарфи эса қуйидаги ифода билан ҳисобланади:
Q  q  b,
ифодадаги b-тезлик вертикалига тегишли кенглик;
8) қисмий сув сарфларини векторлар шаклида планга туширамиз. Шу векторларнинг азимутини белгилаймиз. Кейин маълум бир нуқтани олиб, векторларни кетма-кет қўшиб борамиз ва оқим йўналишини аниқлаймиз.
Агар оқим йўналишини аниқлашда юқорида қайд этилган асбоблар бўлмаса, у вақтда Жуковский усулини қўллаб, гидрометрик створ ўрни белгилаш мумкин.
Бу усулда бажариладиган ишлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1) танланган дарё участкасида кўз билан чамалаб 3 та кесма белгиланади;
2) ҳар бир кесма бўйича чуқурлик ҳамда тезлик вертикаллари белгиланади;
3) чуқурликлар ўлчанади;
4) ҳар бир тезлик вертикалида 5 та нуқтада тезликлар ўлчанади;
5) тезлик вертикалларидаги ўртача тезлик аналитик усул ёрдамида аниқланади;
6) элементар сув сарфи ҳисобланади: q  V  h;
7) ҳар бир кесма бўйича элементар сув сарфларининг дарё кенглиги бўйича тақсимланиш эпюраси чизилади;
8) эпюра створга параллел чизиқлар билан тенг бўлакларга бўлинади, бўлаклар оралиғи 0,5; 1,0; 1,5 олиниши мумкин;
9) параллел чизиқларнинг эпюра билан кесишган нуқталаридан кесмага перпендикуляр туширилади;
10) кесишган нуқталардан туширилган перпендикуляр оралиғидан оқиб ўтаётган қисмий сув сарфлари аниқланади:
Q  q  b, м3/с.
Гидрометрик створ гидрометрик ишларни бажариш мақсадида қурилади. Дарёнинг у қирғоғидан бу қирғоғига ўтиш учун кўприк, паром ёки қайиқдан фойдаланилади.
Гидрометрик кўприкни дарё кенглиги 50 м гача бўлган ҳолда қуриш мумкин. Улар 2 кўринишда бўлиши мумкин:
1) қирғоққа маҳкамлаб қурилган;
2) осма кўприк.
Дарё қирғоқлари жуда тик бўлган тоғ дарёларида гидрометрик люлкалар ўрнатилади. Дарё кенглиги 150 - 200 м бўлганда гидрометрик қайиқлар қўлланилади.



Download 143,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish