4-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
МАВЗУ: G2C секторда электрон бизнес
Амалий машғулот мақсади: B2C секторда электрон бизнес тушинчасини тушиниб олиш, электрон бизнесда моделлар фарқини таҳлил қилиш. Мавзуни тўлиқ ўзлаштириб олгандан кейин мавзу бўйича “Балиқ скелети” график органайзери асосида мавзуни ишланмасини бажариш.
Керакли жиҳозлар. “Балиқ скелети” график органайзеридан фойдаланиш бўйича юриқнома, компютер, интернет тармоғи.
Ишни бажариш тартиби. Талабаларни кичик гуруҳга бўлиб, мавзу бўйича қизиқарли савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар ўтказилади ва “Балиқ скелети” график органайзери натижалари таҳлил қилиниб, баҳоланади.
I. Қисқача назарий маълумот
Электрон савдо фаолияти жараёнида давлат (Government) нинг иштироки натижасида янги Бизнес-давлат (Business-to-Government (B2G)), Давлат-фуқаро (Government-to-Citizens (G2C)) ва давлат-давлат (Government-to- Government (G2G)) каби янги моделлар вужудга келди.
Бизнес-давлат (Business-to-Government (B2G)) моделини амалга ошириш орқали давлат аппарати фаолиятини сақлаб туриш ва молиялаштириш учун солиқ тўловчиларнинг харажатларини озайтириш ва маблағларини тежаш таъминланади. АҚШ федерал ҳукуматининг 1999-йил 1-декабрдаги фармонида қуйидагилар алоҳида таъкидлаб ўтилади: “...Департамент бошлиқлари федерал хизматларни зарурий товар ва маҳсулотлар билан анча арзон ва тез таъминлашнинг қаерда имкони бўлса, шу ерда электрон бизнесдан фойдаланишни тарғиб қилишлари керак, чунки бунда солиқ тўловчилар харажатлари анча камаяди”. АҚШ ҳукумати ҳар йили зарурий товарларни сотиб олиш учун 225 млрд АҚШ долларидан кўпроқ маблағ сарфлайди.
Бошқарув органлари фаолияти бўйича керакли маълумотлар олишнинг эркинлиги ва очиқдан-очиқ эканлиги электрон бизнеснинг Government-to-Citizens моделининг қўлланилиши билан узвий боғлиқ.
II.Мустақил иш вазифалари
1. Талабалар керакли маълумотларни, ўз тушунчаларини дафтарларига қайд етадилар.
2-Амалий машғулот бўйича яъни, мавзуни тўлиқ ўзлаштириб олгандан кейин мавзу бўйича “Балиқ скелети” график органайзери асосида мавзуни ишланмасини бажариш.
“Балиқ скелети” график органайзери
“Балиқ скелети” график органайзерида ишлаш бўйича намуна
Балиқ склетини чизиб оламиз.
Балиқ скелетини тайёр варианти
Тайёр бўлган органайзеримизнинг бош қисмига муаммоли мавзуни қўямиз.
Балиқнинг юқори қанотига муамоли вазият ёзилади.
Балиқнинг пастки қанотига муамоли вазият олиб келинган сабаб ёзилади.
Қанотларнинг охиригача тўлдирамиз.
Муаммоли вазиятни ва унга сабабларни аниқлаштириб, тўлдириб бўлганимиз кейин, умумий ечим балиқ думида ёзилади.
Назорат учун саволлар
Электрон бизнеснинг асосий моделларини таърифланг.
Э-бизнес тучунчасига таъриф беринг?
Эектрон бизнес тизими таркибига нималар киради?
Электрон тижоратнинг асосий принсипларига нималар киради?
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портал ҳақида маълумот беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: |