13-расм. Чўкиндиларни фронтал ювиб фронтал сув олиш иншоотлари:
1-тўғон; 2-ювиш тирқиши; 3-темир-бетонли нов; 4-канал; 5-кириш остонаси; 6-йўлак;7-ажратувчи девор; 8-бош иншоот.
Юқоридаги иккинчи ярус орқали сув темир-бетон нов 3 га сув киради ва ундан қувур орқали бош канал 4 га ўтади, пастки ярус 2 орқали чўкиндиларга бой қатлами пастки бьефга ўтказиб юборилади. Сувнинг бўйлама тезлигини ҳосил қилиш учун нов туби нишаблиги ҳисобланади. Сувдаги муаллақ зарралар каналдаги тиндиргичларда ушлаб қолинади. Нов орқали сув олиш гидроузелларни сув олиш коэффицтентлари кичик бўлган тоғ олди дарёларида қўлланилади.
Йўлак орқали сув олиш (13,б-расм). Ирригация амалиётида бу тартибда сув олиш кенг тарқалган. Бош иншоот 8 нинг олдидаги йўлак 6 дарёдан ажратувчи девор 7 билан ҳосил қилинади. Унда йирик чўкиндилар чўкади ва уларни тўғондаги махсус ювиш оралиқлари 2 орқали кўп сув сарф қилиб катта тезлик билан пастки бьефда ювиб чиқариб юбориш учун қулай шароит туғилади. Бу схемада сув олинганида сув йўлакка фронтал ҳолда киради ва сувда оқиб келадиган чўкиндилар ажратувчи деворнинг таъсири остида бош иншоот томонга оғиб, бош каналга киради, бу эса ушбу конструкциянинг камчиликларидан ҳисобланади.
Эгри чизиқли нов ва тубда ўрнатилган ювиш галереяли икки ярусли сув олиш (Эльсден тури); (13,в-расм). Дарёнинг тоғ олди ва текис қисмларининг тўғри чизиқли ўзанларида қўлланилади.
Бундай гидроузелларнинг ишлаш принципи сув оқимининг вертикал қатламланишига асосланган. Бунда қатламлар бир-бири билан аралашиб кетади ва уларнинг чўкиндиларга бой бўлган пастки қатлами ювиш тирқишлари орқали пастки бьефга ташлаб юборилади, муаллақ чўкиндилари бўлган юқори қатлам эса эгри чизиқли новлар орқали каналга ўтади ва водий қисмида ўзанда тўғоннинг ёнида қурилади.
Дарёдаги сув оқими тўғонннинг сув олиш фронтида, бош иншоот остонасига тенг баландликда, горизонтал девор 5 билан юқори ва пастки қатламга ажратилади. Юқори қатламдаги сув эгри чизиқли новлар 3 орқали канал 4 га оқиб ўтади, чўкиндиларга бой остки қатламдаги сув ювиш галереялари 2 орқали пастки бьефга ўтказиб юборилади.
Туб чўкиндиларни ён томонга ювиб фронтал сув олиш. Бундай сув олишнинг хилма-хил схемалари таклиф этилган, улар алоҳида иншоотларнинг конструктив хусусиятлари, жойлашуви, оқимнинг гидравлик структураси ҳосил қилиш ва фойдаланиш принциплари асоси билан фарқланади.
Сув келувчи эгри чизиқли сунъий узан ҳосил қилиб сув олиш (2.54,а-расм). Бу схемада дарёларнинг тоғ олди учасикаларда катта миқдордаги сув олишда фойдаланиш тавсия этилади. Бу схемада сув олиш фарғона туридаги ёки фарғонача сув олиш деб ҳам аталади.
ботиқ қирғоқдан дюкер ёки бошқа сув ўтказувчи иншоот орқали бошқа қирғоққа узатилади.
Будай турдаги сув олиш Ўрта Осиёнинг бир қатор дарёларида қурилган (Қорадарё, Сох, Чирчиқ, Зарафшон, Ангрен) ва бир неча йиллар давомида бош каналларга туб чўкиндилар ўтиб кетмаслиги таъминлаб самарали ишлаб келмоқда.
Фарғонача сув олишнинг асосий ютуқлари – уларнинг конструкцияси оддийлиги ва эксплуатацияси ишончлилигидир; тўғондан ташланадиган сув сарфи оқиб ўтилишининг гидравлик шароитлари ёмонлашуви ва дарёда нисбатан катта ҳажмдаги бошқарадиган (йўналитирувчи дамбалар қуриш, қирғоқларни қирқиш ва ҳоказолар) ишлар барпо этиш уларнинг камчиликларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |