4-амалий машғулот Мавзу: Дарёларда қуриладиган гидротехника иншоотлари турлари, тузилиши



Download 1,53 Mb.
bet1/8
Sana16.01.2020
Hajmi1,53 Mb.
#34727
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4-амалий

4-амалий машғулот

Мавзу: Дарёларда қуриладиган гидротехника иншоотлари турлари, тузилиши.
Тўғонсиз сув олишнинг асосий турлари.Тўғонсиз сув олиш турлари қурилиш ва эксплуатация тажрибалари асосида ишлаб чиқилган схемалар бўйича қабул қилинади. Тўғонсиз сув олишнинг асосий турларига қўйидагилар киради: бир каллакли бошқарилмайдиган; кўп каллакли бошқарилмайдиган; бир каллакли бошқариладиган ва кўп каллакли марказлашган бошқарувли, шпорали (7-расм,).

7 – расм. Тўғонсиз сув олиш турлари.
а- бир каллакли бошқарилмайдиган; б- кўп каллакли бошқарилмайдиган; в-каналнинг бош қисмида жойлашган бир каллакли бошқарилмайдиган; г- канал бош қисмидан бир-оз узоқликда жойлашган бир каллакли бошқариладиган; д- канал бош қисмидан бир-оз узоқликда жойлашган кўп каллакли бошқариладиган; е – кўп каллакли марказлашган бошқарувли; ж – шпорали; 1-дарё; 2- бош канал; 3 – ирригация тиндиргичлари сифатида фойдаланиладиган каналлар; 4- шлюз-ростлагичлар; 5-ювувчи канал; 6-шпора; 7-чўкиндиларни ювувчи тирқиш.
4. Дарёдан тўғонли сув олиш гидроузеллари
Умумий маълумотлар ва қўлланиш шартлари. Дарёдаги табиий сув сатҳлари истеъмолчиларга ўзи оқар сув сарфини узатиш учун етарли бўлмаган вақтларда тўғонли сув олиш гидроузеллари қўлланилади. Сув олиш гидроузелларидаги тўғон дарёдаги сув оқимини тўсиб, юқори бъефдаги сув сатҳини кўтаради. Сув димлаш тўғонлари сув сатҳини ў қадар баланд кўтармасдан дарёдан кафолатланган сув олиш, суғориш шахобчаларига зарарли чўкиндиларни ўтказмаслик, сув энергиясидан фойдаланиш, сув транспорти қатновини яхшилаш ҳамда суғориш далаларини сув билан таъминлаш учун қурилади.

Тўғонли сув олиш қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

1) ўзи оқар бош канал салт узунлигини қисқартириш иқтисодий жиҳатдан афзал бўлса;

2) сув олиш коэффициенти катта бўлганда иккала қирғоқдан икки томонга сув олишда;

3) бир томонга сув олишдан, масалан, кема қатнайдиган дарёлардан маълум миқдорда сув олинганда гидроузел ҳудудида кема қатновини ёмонлаштирганда;

4) гидроузел жойлашган ердан юқорида муз парчалари ҳосил бўлишига ва оқим лойқалигини кўпайишига сабаб бўладиган дарёнинг тез оқадиган жойлари, бусағалар мавжуд бўлганда. Тўғонли сув олиш гидроузелини қуриш олинадиган сув сифатини анча яхшилайди.

Ирригация, яйловларга сув чиқариш ва деривация гидроэлектро-станциялари учун мўлжалланган сув олиш гидроузеллари таркибига сув олиш билан бир қаторда қуйидаги иншоотлар киради:

1) сув ташлаш тўғони;

2) маҳаллий материаллардан барпо этиладиган устидан сув ўтказмайдиган тўғон;

3) сув оқимини иншоотга йўналтирувчи дамбалар ёки ҳар хил йўналтирувчи иншоотлар;

4) бош сув олувчи иншоот;

5) лойқа ювувчи қурилмалар;



6) хизмат кўрсатиш кўприклари ва тиндиргичлар.
Сув ташловчи тўғонлар паст босимли қилиб бажарилади ва уларнинг сув қўйилиш фронти ўлчамлари оқимни йўналтирувчи дамбалар билан чеграланган турғун ўзан билан мувофиқлаштирилган бўлиши керак. Бу ўзанни жойини ўзгартиришини олдини олиш ва тўғон олдида оролчаларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймайди, ҳамда ундан максимал сув сарфларини ўтказишни таъминлайди.

Ён томонга сув олиш. Каналга ён томондан сув олишда сув олувчи иншоот сифтида очиқ ёки диафрагмали иншоотлар қўлланилади. Сув олувчи иншоотнинг ўқи гидроузелга келадиган асосий оқим ўқига тўғри ёки ўтмас бурчак остида жойлаштирилади (2,48 -расм). Ён томонга сув олишда бурчак 130...1400 дан ошмаслиги керак. Чўкиндилар тўғондаги тирқиш орқали қирғоққа жойлашган тирқишлар ва қурилмалар, оралиқ деворлардаги тирқишлар, тўғон танасидаги очиқ каналлар ва шу кабилар билан ювилади. Ён томонга сув олиш гидроузеллари дарёнинг тўғри ва эгри чизиқли участкаларида қурилади.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish