Ток ўтказувчи қисмлардан ЁТҚнинг турли элементларигача бўлган ҳақиқий кичик масофа
Расм рақами
|
Масофалар номланиши
|
Ифодаланиши
|
Кучланиш, кВ учун изоляция масофалари
|
3
|
6
|
10
|
20
|
35
|
110
|
150
|
220
|
4
|
Ток ўтказувчи қисмлардан ерга уланган конструкциялар ва бино қисмларигача
|
Аф-з
|
65
|
90
|
120
|
180
|
290
|
700
|
1100
|
1700
|
4
|
Турли фазаларнинг ўтказгичлари ўртасида
|
Аф-ф
|
70
|
110
|
130
|
200
|
320
|
800
|
1200
|
1800
|
5, а
|
Ток ўтказувчи қисмлардан яхлит тўсиқларгача
|
Б
|
95
|
120
|
150
|
210
|
320
|
730
|
1130
|
1730
|
6
|
Ток ўтказувчи қисмлардан панжарали тўсиқларгача
|
В
|
165
|
190
|
220
|
280
|
390
|
800
|
1200
|
1800
|
6
|
Турли занжирларнинг тўсилмаган ва ток ўтказувчи қисмлар ўртасида
|
Г
|
2000
|
2000
|
2000
|
2200
|
2200
|
2900
|
3330
|
3800
|
5, б
|
Тўсилмаган ток ўтказувчи қисмлардан полгача
|
Д
|
2500
|
2500
|
2500
|
2700
|
2700
|
34110
|
2700
|
4200
|
5, б
|
ЁТҚ тўсилмаган чиқишларидан ОТҚ ҳудудига чиқмайдиган жойдаги ергача
|
Е
|
4500
|
4500
|
4500
|
4750
|
4750
|
5500
|
6000
|
6500
|
6
|
Ўчирилган ҳолатда ажратгич контакти ва пичоғидан иккинчи контактга уланган ошиновкагача
|
Ж
|
80
|
110
|
150
|
220
|
350
|
900
|
1300
|
2000
|
5-расм. Ток ўтказувчи қисмлардан яхлит тўсиқларга (а), ер сатҳигача (б)
минимал масофалар
6-расм. Турли занжирлар, улар ўртасидаги ва панжарали тўсиқлар ўртасидаги минимал масофалар
12.11.21
ТАҚСИМЛОВЧИ ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ ЭЎҚ (ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРНИ ЎРНАТИШ ҚОИДАЛАРИ) ТАЛАБЛАРИГА МУВОФИҚЛИГИНИ ТЕКШИРИШ
Очиқ тақсимловчи қурилмалар (ОТҚ) 35 кВ ва ундан юқори кучланишга ЭЎҚга мувофиқ ЁТҚкаби бажарилади. ОТҚ ва подстанция ҳудуди 1,8-2 м ли ташқи тўсиқ билан тўсилиши зарур. ОТҚнинг подстанция ҳудудида жойлашувида 1,6 м ли ички тўсиқ билан тўсилиши лозим. Тўсиқлар яхлит, катакли ёки панжарали бўлиши мумкин.
Агар ток ўтказувчи қисмлар (чиқишлар, шиналар, тушиш жойлари ва б.) планировка ёки Г ўлчамидан кам бўлмаган баландликда одамлар юрадиган иншоот сатҳида (масалан, кабел каналларининг плиталари) ўрнатилган бўлса, улар тўсиқлар билан чегараланмаслиги мумкин (2-жадвал). Трансформатор ва ускуналар изоляторлари фарфорининг пастки қирраси планировка ёки 2,5 м дан кам бўлмаган баландликдаги иншоот сатҳида жойлашган бўлса, уларни тўсмасликка рухсат берилади. Қўшни трансформаторлар ўртасидаги масофа уларнинг қувватига боғлиқ ва 1,25 м дан кам бўлмайди, трансформатор ва ёнғинга чидамли бино ўртасидаги масофа – 0,8 м дан кам эмас. Бино деворидаги ойна ва эшиклар трансформатор қопқоғи сатҳидан баландроқ жойлаштирилиши лозим. Ҳаводаги турли фазаларнинг ток ўтказувчи қисмлари ва ушбу қисмлардан Аф-ф ва Аф-з (7-расм) ерга уланган конструкцияларигача бўлган минимал масофалар ОТҚ учун номақбул иш шароитлари (ёмғир, қор, чанг ва б.)ни ҳисобга олган ҳолда ЁТҚлар (2-жадвалга қаранг) учун масофаларга нисбатан каттароқ қилиб бажарилади. Ток ўтказувчи қисмлардан тўсиқларгача (8-расм), ер сатҳигача (9,а-расм), ташиладиган қурилмаларгача (10-расм) бўлган кичик масофалар ва бошқа масофалар (11, 12-расм) ҳам катталаштирилган. Кўп фазали қисқа туташувларда турли фазаларнинг эгилувчан ўтказгичлари ўзининг меъёрий ҳолатидан оғишади, тебранишлар вужудга келиб, хавфли даражадаги бир-бирига яқинлашиш ва ҳатто ўтказгичларнинг ўзаро ўралашиб кетиш ҳолатлари ҳам юзага келиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, фазалар ўртасидаги ҳамда симлар ва ерга уланган конструкциялар ўртасидаги масофалар қисқа туташув ва шамол пайтида эгилувчан симларнинг эҳтимолий оғишишини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади (7, б-расм).
7-расм. ОТҚда қаттиқ (а) ва эгилувчан (б) ток ўтказувчи қисмлардан ва улардан ерга уланган конструкцияларгача бўлган минимал масофалар
8-расм. Ток ўтказувчи қисмлардан доимий тўсиқларгача бўлган минимал масофалар
9-расм. Тўсилмаган симлардан ергача (а) ва ОТҚда турли занжирларнинг симлари (б) ўртасидаги минимал масофалар
10-расм. Ток ўтказувчи қисмлардан ташиладиган қурилмагача бўлган минимал масофалар
11-расм. ОТҚда турли занжирларнинг ток ўтказувчи қисмлари ўртасидаги минимал масофалар
Мой тўлдирилган куч трансформаторлари ва 110 кВ бакли ўчиргичларнинг бузилишида мойнинг тўкилиб кетиши ва ёнғин тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида мой қабул қилгичлар, мойни чиқариш ва мой йиғиш ускуналари қўлланади.
Мой қабул қилгич габаритлари биттали мой тўлдирилган электр қурилма габаритларидан каттароқ бўлиши лозим. Трансформатор мой қабул қилгичининг ҳажми унинг корпусида мавжуд 100% мойни қабул қилишга, бакли ўчиргичлар эса битта бакда мавжуд 80% мойни қабул қилишга мўлжалланган. Мой чиқариш ускуналари мой қабул қилгичдан мойни чиқариб ташлашга ва ёнғинни ўчириш учун сув чиқаришга мўлжалланган.
Улар ер ости қувур ўтказгичлари ёки очиқ кюветлар ва тарновлар кўринишида бажарилади.
13-расм. Минимал масофалар:
а – ток ўтказувчи қисмлардан ОТҚ ташқи тўсиқларининг юқори қиррасигача; б – ўчирилган ҳолатдаги ажратгичларнинг контактлари ва пичоқларидан ток ўтказувчи қисмларгача; в – ток ўтказувчи қисмлар ва бино ўртасида
Ташқарида ўрнатиладиган комплект тақсимловчи қурилмалар (КРУН) ва комплект трансформатор подстанциялари (КТП) монтажи қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:
КРУН ва КТП хизмат кўрсатиш майдончасидаги шкафлар олдида планировка шкафи сатҳидан 0,2 м дан кам бўлмаган баландликдаги текисланган мойдончада жойлаштирилиши лозим;
КТП ва КРУН хизмат кўрсатиш майдончаси трансформаторлар ва ячейкаларнинг сурма қисмларини ташишни таъминлаши лозим;
КРУН ва КТП қурилмаларни совутиш ва иситиш ускуналарига эга бўлиши зарур.
2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |