4- мавзу. ҚОнун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳУҚУҚ тизимини янада ислоҳ Қилишнинг устувор йўналишлари режа: 1-&


- &.Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя



Download 363,5 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/16
Sana24.02.2022
Hajmi363,5 Kb.
#191611
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2 5280520663885416908

2-
&.Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя 
 
қилиш кафолатларини таъминлаш.Маъмурий, жиноят, фукаролик ва иктисодий 
конунчиликни такомиллаштириш 
 
Мустақиллик йилларида суд – ҳуқуқ соҳасини изчил демократлаштириш ва 
эркинлаштириш, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ҳамда 
эркинликларини ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича улкан ишлар 
қилинди. Халқаро нормаларга мос соҳа қонунчилиги шакллантирилиб, мунтазам 
такомиллаштириб борилди. Айтиш мумкинки, мазкур йўналишдаги деярли барча 
норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланган чора – тадбирлар дастурларида, 
авваламбор, инсон фуқаро ҳуқуқ ва эркинликлари у қандай мақомда фаолият 
кўрсатишидан қатъий – назар, бирламчи эканлиги, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш 
ва бунда, суд органларининг роли ҳамда масъулиятини оширишга алоҳида эътибор 
қаратилганлигини кўриш мумкин. 
Бугунги кунда бизнинг ҳуқуқий доктринамиз демократик тамойилларга асосланган 
бўлиб, энг аввало, Ўзбекистон Конституцияси талабларига кўра инсон ҳуқуқлари 
устуворлигини таъминлайди, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали 
ҳимоя қилиш давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг 
ғайриқонуний хатти –ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини кафолатлайди. 
http://kun.uz/news4376 



Конституциянинг ушбу қоидаси умумэътироф этилган халқаро меъёрларга мос 
келади. Хусусан, “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 8-моддасида 
айтилганидек:” “Ҳар бир инсон унга конституция ёки қонунлари тақдим этган асосий 
ҳуқуқлари бузилган ҳолларда бундай ҳуқуқларнинг ваколатли миллий судлар томонидан 
самарали қайта тикланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир”. Бундан ташқари, халқаро 
меъёрлар давлатларнинг суд ҳимоясида бўлиш имкониятларини ривожлантириш 
борасидаги бурчини ҳам кўрсатиб ўтади (“Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги 
Халқаро Пактнинг 2-моддаси). 
Одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш мақсадида, 
шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, 
биринчидан, суд органлари фаолиятининг шаффофлигини янада таъминлаш, аҳоли 
билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик 
роли кучайтирилди;
иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди веб – сайтида суд қарорларини 
тизимли равишда эълон қилиш тартиби жорий этилди; 
учинчидан, судлар фаолияти тўғрисида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва 
уларнинг ўрин босарлари томонидан мунтазам – равишда брифинглар ўтказиш йўлга 
қўйилди; 
тўртинчидан, суд ҳужжатининг мазмун - моҳиятини суд процесси иштирокчиларига 
тўлиқ тушунтириб бериш суд амалиётига киритилди; 
бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан суд 
ишларини назорат тартибида, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан 
суд ишларини аппеляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш амалиётининг обзорларини 
ҳар чоракда эълон қилиш қатъий белгилаб қўйилди. 
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июль “Суд 
ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни 
ошириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси 
Судьялар олий кенгашининг судьяларни танлаш ва лавозимга тайинлашнинг холислиги ва 
шаффофлигига ишончни ошириш мақсадида ҳар бир ҳудудда судьялар корпусини 
шакллантиришга кўмаклашувчи комиссиялар тузилди. 
Инсон ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш ва суд ҳимоясида бўлиши муаммосига 
бўлган диққат-эътибор бутунлай асослидир. У ёки бу идоралар ва мансабдор шахсларнинг 
ҳар қандай ноқонуний қарори, хатти – ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари устидан 
судларга ҳеч қандай тўсиқсиз мурожаат қилиш имконияти эркинликнинг муҳим шарти 
ҳисобланади. Судга шикоят билан мурожаат қилиш, бундай шикоят билан маъмурий 
тартибга шикоят қилишга нисбатан қатор афзалликларга эга, чунки судда иш кўриш 
қатъий қоидалар асосида бўлиши қонун билан тартибга солинган.
Бугунги кунда судга бемалол мурожаат қилиш тамойилнинг сони ва шуларга етарли 
бўлган судлар ва судьялар билан таъминланиши; профессионал юристлар кўрсатадиган 
малакали ёрдамнинг етарли бўлиши; аҳолининг камбағал қатламлари учун ҳам одил 
судлов бўлишини таъминлаш; судда иш кўришга оид қоидаларнинг соддалаштирилиши ва 
табақалаштирилиши каби долзарб вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилган.
Шуни қайд этиш зарурки, одил судловнинг амалга оширилиши бир қатор 
умумэътироф этилган демократик тамойиллар: қонунчилик (Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси 15-моддаси 2-қисми); судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат 
қонунга бўйсуниши (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 112 - моддаси); барчанинг 
қонун ва суд олдида тенглиги (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 18 –моддаси 1- 
қисми); фуқароларнинг суд ҳимоясида бўлиши (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 
44-
моддаси); айбсизлик презумпцияси (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26 - 
моддаси); барча судларда ишларнинг очиқ кўриб чиқилиши (Ўзбекистон Республикаси 



Конституцияси 113 - моддаси); суд ишларини юритиш тили (Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси 115 - моддаси); гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг 
ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланишига (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 
118 - 
моддаси) асосланади. 
Ушбу тамойиллар дастурий, дастлабки қоидалар сифатида одил судловни ташкил 
этиш, унинг органларининг давлат механизмидаги ва жамиятнинг сиёсий тизимидаги, энг 
асосийси, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини 
ҳимоя қилишдаги роли ва ўрни ҳақидаги масалаларга доир қонунчиликнинг барча 
талаблари учун негиз ҳисобланади. 
Мамлакатимизда одил судловнинг ривожланиши ва такомиллашиши амалиётидан 
келиб чиқиб, халқаро ҳужжатларда белгиланган қоидалар асосида одил судлов 
демократик негизларининг мазмуни бойитилиб борилмоқда. Айниқса, кейинги йилларда 
бундай жараён анча фаоллашганлигини кўриш мумкин. 
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг халқимиз ўз давлат бошқаруви ва 
тараққиётини ўзи ҳал қилиш имкониятига эга бўлди. Халқимиз хоҳиш-иродасининг 
намунаси бўлган ва халқнинг мухтор вакиллари сиймосида қабул қилинган 
Конституцияда демократик-ҳуқуқий давлат қуриш мамлакатимиз олдида турган энг 
муҳим масалалардан бири эканлиги белгилаб берилди. 
Ҳуқуқий давлат қуриш ва унинг қурилиш принципларини жамиятда қарор 
топтириш жараёнида энг аввало, республикамиз фуқароларининг ҳуқуқий билим ва 
маданиятини ошириш долзарб масалалардан бирига айланди. 
Мамлакатимиз раҳбари давлат бошқарувини янада демократлаштириш борасида 
амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотлар кўламини белгилаб берар экан, аввало 
бошқарув соҳасидаги ўзгартиришлар ва шунинг билан бир қаторда бозор иқтисодиёти 
принциплари қарор топиб бораётган бир шароитда фуқаролар, тадбиркорлар ва хўжалик 
юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари янада ишончли муҳофаза қилиниши 
лозимлигини алоҳида таъкидлади. 

Download 363,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish