1. Иқтисодиётнинг реал сектори тушунчаси мазмуни ва унинг миллий иқтисодиёт ривожидаги аҳамияти. Иқтисодиётнинг реал сектори таркибий тузилиши ва шаклланиши. - Реал сектор иқтисодиёти таркиби бу – миллий иқтисодиётдаги товар ва хизматлар кўрсатувчи турли тармоқ ва соҳалар йиғиндисидан иборат бўлиб, улар ўзаро алоқада ва боғлиқликда иқтисодий фаолиятда бўладилар. Реал сектор иқтисодиёти ички ва ташқи бозорга неъматлар ишлаб чиқарувчи, замон ва бозор талабидаги ўзгаришларга нисбатан мосланувчан иқтисодий субектлар фаолияти йиғиндисидан иборатдир.
- Иқтисодиётда реал секторнинг самарали фаолият юритишида молиявий сектор муҳим ўрин эгаллайди.
- Молиявий сектор бу – қарз олиш ва уни қайтариш билан боғлиқ бўлган амалиётни ижро қиладиган воситалар ва институтлар тўпламидир. Молиявий тизим мулк эгалигини капиталдан ажратиш имкониятини беради. Молиявий секторга банклар, суғурта компаниялари, фонд биржалари, молиявий инвестиция компаниялари, ломбардлар ва бошқа молиявий институтлар киритилади.
1. Иқтисодиётнинг реал сектори тушунчаси мазмуни ва унинг миллий иқтисодиёт ривожидаги аҳамияти. Иқтисодиётнинг реал сектори таркибий тузилиши ва шаклланиши. - Реал секторда ЯИМнинг асосий қисми яратилади ва унинг моддий ишлаб чиқарувчи энг муҳим таркибий қисми саноат ва қишлоқ хўжалиги ҳисобланади.
- Моддий ишлаб чиқариш соҳасида иқтисодий ресурслар қайта ишланиб, моддий неъматлар ва истеъмол товарлари яратилади. Уларнинг ривожланиши аҳоли даромадларини ошиши, турмуш фаровонлигини ўсиши учун имконият яратиб, таълим, тиббиёт, маданият соҳалари ривожи учун моддий ва молиявий асос яратади.
- Иқтисодий ривожланган, ҳозирда «информацион, постиндустриал» деб номланувчи давлатларда хизмат кўрсатиш секторида иш ўринлари сони кескин кўпайиб, моддий ишлаб чиқариш соҳасига нисбатан деярли 2 марта кўпдир. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги, қазиб олиш соҳаларидаги иш ўринлари мутлақ ва нисбий камайди.
1. Иқтисодиётнинг реал сектори тушунчаси мазмуни ва унинг миллий иқтисодиёт ривожидаги аҳамияти. Иқтисодиётнинг реал сектори таркибий тузилиши ва шаклланиши. - Фан ва техника соҳаларининг ривожланиши, иқтисодиётни ахборотлаштириш, био ва нонатехнологияларнинг тезкор рирожланиши натижасида реал секторда янги соҳалар яратилди.
- Жумладан, компютерлар учун дастурлар яратиш реал секторнинг муҳим соҳасига айланиб бормоқда. Ҳатто, АҚШ, Ҳиндистон, Россияда ушбу соҳа корхоналарини яратиш учун алоҳида шаҳарлар барпо этилмоқда (АҚШда «Кремний воҳаси», Ҳиндистонда – Бангалор, Россияда – Сколково).
- Айни пайтда иқтисодиёт секторларининг инвестицион жозибадорлиги кўплаб омилларга боғлиқ ва у алоҳида хусусиятга эга.
- Иқтисодиёт секторида юзага келган вазиятни баҳолаш биринчи галда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларни, номутаносибликларни аниқлайди. Тармоқ тузилишидаги номутаносибликлар иқтисодий ўсишга, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга тўсқинлик қилаётган асосий сабаблардан бири бўлади.
- www.cer.uz – Iqtisodiy tadqiqotlar Markazining rasmiy sayti
Do'stlaringiz bilan baham: |