Электрод токлари асосий заряд ташувчиларнинг кристалл ҳажмидаги электр майдон таъсирида дрейф ҳаракатланишига асосланган уч электродли, кучланиш билан бошқариладиган яримўтказгич асбоб майдоний транзистор (МТ) дейилади. МТларда ток ҳосил бўлишида фақат бир турли– асосий заряд ташувчилар (электронлар ёки коваклар) қатнашгани сабабли улар баъзан униполяр транзисторлар деб аталади. Турлари:
1-р–n ўтиш билан бошқарилувчи МТлар.
2-Затвори изоляцияланган МТлар 3-Шоттки барьерли МТлар
р–n ўтиш билан бошқарилувчи n – каналли МТ тузилмасининг
кўндаланг кесими ва унинг шартли белгиланиши 4.1 - расмда келтирилган.
4.1- расм. р–n ўтиш билан бошқарилувчи n – каналли МТ тузилмасининг кўндаланг кесими ва унинг шартли белгиланиши.
n–турдаги соҳа канал деб аталади. Каналга заряд ташувчилар киритиладиган контакт исток (И); заряд ташувчилар чиқиб кетадиган контакт сток (С) деб аталади. Затвор (З) бошқарувчи электрод ҳисобланади. Затвор ва исток оралиғига кучланиш берилганда юзага келадиган электр майдони канал ўтказувчанлигини, натижада каналдан оқиб ўтаётган токни ўзгартиради. Затвор сифатида каналга нисбатан ўтказувчанлиги тескари турдаги соҳа қўлланилади. Ишчи режимда у тескари уланган бўлиб канал билан р – n ўтиш ҳосил қилади.
Майдоний транзисторлари орқали кучайтиргичлар ҳосил қилиниши биполяр транзисторлар орқали ҳосил қилинган кучайтиргичларга ўхшайди. Уларнинг фарқи бошқаришда; майдон транзисторлари кучланиш орқали бошқарилса биполяр транзисторлар ток орқали бажариларди. Майдоний транзисторлари худди биполяр транзисторлар сингари уч уланиш схемасига эга. Умумий исток уланиш орқали кучайтиргич ҳосил қилиш (УИ). Умумий сток (УС) уланиши орқали кучайтиргич ҳосил қилиш схемаси ва умумий затвор схемаси орқали кучайтиргич ҳосил қилиш схемаси. Умумий затвор орқали ҳосил қилиш схемасида кириш қаршилиги кам бўлганлиги учун кам қўлланилади.