39-боб. ЙЎловчи, багаж ва юк ташиш шартномаси ташиш шартномаснинг тушунчаси, предмети ва турлари


Ташиш шартномалари бўйича тарафларнинг



Download 36,7 Kb.
bet4/5
Sana24.02.2022
Hajmi36,7 Kb.
#201294
1   2   3   4   5
Bog'liq
Yolovci tawiw

4. Ташиш шартномалари бўйича тарафларнинг
жавобгарлиги
ФКнинг 718-моддасига кўра, ташишдан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаган ёки тегишли суръатда бажармаган тақдирда, тарафлар ФКда, транспорт уставлари ва кодексларда, шунингдек, Ҳаво кодексида, “Автомобиль транспорти тўғрисида”, “Темир йўл транспорти тўғрисида”, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунлар­да ва тарафларнинг келишувида белгиланган тарзда жавобгар бўлади­лар. Дарвоқе, фуқаролик ҳуқуқи жавобгарликнинг мулкий ҳрактерда бўлишини назарда тутади.
Транспорт ташкилотларининг йўловчилар ва юк эгалари билан ташувчининг қонунда белгиланган жавобгарлигини чеклаш ёки бартараф этиш ҳақидаги келишуви ҳақиқий эмас. Бинобарин, уларга нисбатан ФКнинг ҳақуқий саналмайдиган битимлар ҳақидаги қоида­лари қўлланилади.
Ташиш шартномалари бўйича мулкий жавобгарлик шартнома юзасидан олинган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармасликдан келиб чиқиб, ФКнинг 333-моддасига кўрар жавоб­гарликка тортишнинг асосий шарти айбдир. Унга биноан, қарздор айбли бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, қонун ҳужжатларида ёки шартнома­да бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, жавоб беради. Айни пайтда мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Мамлакатимизда шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни тар­тибга солишнинг яна бир ҳуқуқий асоси – Ўзбекистон Республика­сининг “Хўжалик юритувчи субъекглар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни бўлиб, унинг 24, 34-моддалари­га кўра, тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда бу тараф бошқа тарафга неустойкадан ташқари, етказилган зарарни ҳам тўлайди. Бунда кўрилган зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тараф қилган харажатлар, мол-мулкнинг йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек, агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганида бошқа тараф олиши муқаррар бўлган, аммо ололмай қолган даромадлари ҳам киради.
Жумладан, ФКнинг 719-моддасида ташувчининг транспорт во-ситаларини бермаганлик, жўнатувчининг эса берилган транспорт воситаларидан фойдаланмаганлик учун жавобгарлиги белгиланган. Унга кўра, ташувчи ташкилот юк ташиш учун транспорт воситалари­ни қабул қилинган талабнома (буюртма)га ёки бошқа ташиш шартно­масига мувофиқ бермаганлиги учун, жўнатувчи эса юкни тақдим эт­маганлиги ёки берилган транспорт воситаларидан бошқа сабабларга кўра фойдаланмаганлиги учун транспорт уставлари ва кодекслари, шунингдек тарафларнинг келишувлари билан белгиланган тарзда жавобгар бўладилар.
Айни пайтда транспорт воситаларини бермаслик ёки ўз вақтида бермаслик ёхуд транспорт воситаларидан фойдаланмаслик бирон-бир енгиб бўлмас куч ёки бошқа фавқулодда ҳодисалар, ҳарбий ҳаракат­лар туфайли ёхуд муайян йўналишларда юк ташиш тегишли тран­спорт уставлари, кодексларида белгиланган тартибда тўхтатиб ёки чеклаб қўйилганлиги туфайли юз берган бўлса, бундай ҳолларда юк ташувчи ва юк жўнатувчи жавобгарликдан озод бўладилар. Ушбу ҳолатларда ташувчилар ва мижозлар ўртасидаги шартнома муноса­батлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорига биноан тўхтатиб тури­лиши мумкин (Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль тран­спорти тўғрисида”ги қонуни). Айни пайтда, бундай ҳоллардан келиб чиқадиган даъво муддатларининг ўтиши ҳам тўхтатилади (Ўзбекис­тон Республикаси ФКнинг 156-моддаси).
Йўловчи ташиш учун транспорт воситасини кечиктириб жўнат­ганлик ёки бундай транспорт воситаси манзилга кечикиб келганлиги учун ташувчи, агар кечикиш енгиб бўлмас куч ёхуд унга боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар туфайли юз берганини исбот қилиб бера олмаса, йўловчига жарима тариқасида неустойка тўлайди. Шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларидаги ташиш бунга кирмайди. Шуни ай­тиш керакки, ташувчи йўловчига жарима тўлашдан ташқари, йўлов­чининг шу туфайли кўрган ҳақиқий зарарини ҳам тўлайди.
Ҳаво кодексининг 118-моддасига кўра, почтани йўқотганлик, унга зиён етказганлик ёки кечикгирганлик учун – агар бу ташувчи айби билан юз берган бўлса – ташувчи Жаҳон Почта Иттифоқининг (маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси – 1992 йил апрелидан ЖПИ (UPU) аъзоси) почта қоидалари ва ҳужжатларига мувофиқ, почта жўнатувчилар ёки почтани олувчилар олдида алоқа органлари белгилайдиган миқдорда жавобгар бўлади.
“Автомобиль транспорти тўғрисида”ги, “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги қонунларнинг тегишли моддаларига асосан, ташувчи ташиш пайтида йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига шикаст етказган­лиги учун, агар у шикаст жабрланувчининг қасд ёки енгиб бўлмас куч туфайли юз берганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Шунинг учун қонунчилик мижоз (истеъмолчи)ларнинг хуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатлаб, жумладан, автомобиль транс­порти соҳасида – халқаро ва шаҳарлараро йўналишларда, ҳаво, темир йўл транспортининг барча йўналишларида уларнинг мажбурий шах­сий суғурта қилинишларини шарт қилиб қўяди. Суғурта муносабат­лари ФКнинг суғуртага оид, Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонунига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади.
Тарафларнинг жавобгарлиги масаласи “Хўжалик юритувчк субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунда янада кескинроқ қўйилди. Ушбу қонуннинг 25-моддаси мазмунига кўра, товарларни етказиб бериш муддатларини кечикти­риб юборганлик, тўлиқ етказиб бермаганлик, ишларни бажармаган­лик ёки хизмат кўрсатмаганлик ҳолларида товар етказиб берувчидан, ишларни бажарувчидан, хизматлар кўрсатувчидан кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқ­дорида пеня ундирилади, бироқ бунда миқдори етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги керак. Шуниси эътиборлики, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни асосий мажбу­риятдан, яъни етказилган зарарни тўлашдан озод қилмайди.
Шуни айтиш керакки, шартнома мажбуриятларининг бажарили­ши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат каби усуллар билан таъминланади.
Юқорида айтганимиздек, ташиш шартномаларида мижозлар (юк жўнатувчи ва юк олувчилар) ҳам фуқаролик-ҳуқуқий жавобгар бўла­дилар. Энг аввало, улар шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда ташувчига етказган зарар (ҳақиқий зарар, бой берилган фойда) ни тўлайдилар. Чунончи, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунга асосан кўрсатилган ишлар ва хизматлар ҳақини тўлашдан бош тортганлик учун мижозлар ташувчига тўлашни рад этган ёки ундан бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексида шундай нормалар белгиланганки, агар юк қабул қилувчи етиб келган юкни юк ташиш қоидаларида белгиланган муддатларда қабул қилиб олмаса ёки қабул қилишдан воз кечса, ташувчи юк жўнатувчини хабардор қилиб, унинг ҳисобига юкни ўзида сақлаб туришга ҳақлидир. Юк жўнатувчи хабардор қилинганидан кейинги 30 кун ичида олиб кетилмаган юк эгасиз деб ҳисобланади ва у Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартабда сотувга қўйилади.
“Автомобиль транспорти тўғрисида”ги, “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги қонунларга кўра, мижоз ўзининг айби билан бошқа шахсларга, ташувчининг ва бошқа шахсларнинг ташувчи жавобгар бўлган мол-мулкига етказилган зарар учун жавобгар бўлади. Шунингдек, юк жўнатувчи транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар нотўғрилиги, ноаниқлиги ёки тўлиқ эмаслиги туфайли юзага келиши мумкин бўлган барча зарарлар учун ташувчи ва учинчи шахс олдида жавобгар бўлади.



Download 36,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish