39-боб. ЙЎловчи, багаж ва юк ташиш шартномаси ташиш шартномаснинг тушунчаси, предмети ва турлари


Шартнома бўиича тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари



Download 36,7 Kb.
bet2/5
Sana24.02.2022
Hajmi36,7 Kb.
#201294
1   2   3   4   5
Bog'liq
Yolovci tawiw

2. Шартнома бўиича тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари
Фуқаролик кодексининг 710-моддаси талабига кўра, “Йўловчи ва багаж ташиш шартномаси тузилганлиги тегишли чипта ва багаж паттаси билан тасдиқданади». Йўловчига берилган чиптада шартноманинг асосий шартлари: чипта баҳоси, транспортнинг жўнаш вақти, чиптанинг яроқлилик муддати ёзилган бўлади. Ҳаво транспорти ва қонунда белгиланган тарзда шаҳарлараро ва халқаро йўналишда қатнайдиган поездлардан ташқари, бошқа транспртларга берилган чиптада йўловчининг исми, фамилияси ёзилмайди. Фамилиялари ёзилган чипталарни бировга бериш тақиқланади. Ҳаво транспортида йўловчи чиптани йўқотган тақдирда, бошқа чипта берилмайди.
Йўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ФКнинг 710, 715, 720, 721, 725-моддаларида (хусусан, йўловчиларнинг ҳуқуқлари) нормаланади.
Йўловчи тегишли транспорт устави ёки кодексида назарда тутилган тартибда:
-ўзи билан бепул ёки имтиёзли шартларда болаларни олиб юриш;
-белгиланган микдор доирасида ўзи билан бепул багаж олиб юриш;
-белгиланган миқдор доирасида бепул, миқдордан ортиқчаси учун эса тариф бўйича ҳақ тўлаб ташиш учун багаж топшириш;
-ташувчи билан тарифларда назарда тутилмаган хизматлар кўрсатиш хусусида келишиш;
-йўловчини жўнатиб юбориш кечиктирилса ва бунга узрли сабаб бўлмаса, ташувчининг айби билан йўловчи багажига шикаст етказилса ёки у йўқолса, шартномадан воз кечиш, зарарни ундириб олиш ҳуқуқига эга;
Шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларида ҳам йўловчиларнинг ҳуқуқлари тегишли транспортнинг ўзига хосликларини ҳисобга олиб белгиланган. Масалан, амалдаги Темир йўллар уставининг, “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги қонуннинг бир қатор моддаларида йўловчиларнинг қуйидаги ҳуқуқлари белгиланади:
-истаган поездга, хоҳлаган жойидан, яъни хоҳлаган вагондан жой беришни талаб қилиш;
-беш ёшдан катта бўлмаган бир болани текин олиб юриш;
-36 килограммгача, шаҳар атрофида юрадиган поезддарда эса 50 килограммгача юкни текин олиб юриш;
-чиптанинг муддатини ўзгартириб олиб, йўлда бирон жойда 10 суткагача қолиш;
-юкни багаж қилиб жўнатиш;
-тасодифан касал бўлиб қолган такдирда бутун даволаниш давомида чиптанинг яроқлилик муддати узайтирилишини талаб қилиш ҳуқуқларига эга.
“Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига асосан йўловчилар шаҳар транспортидан фойдаланишда қуйидага ҳуқуқларга эга:
-шаҳар йўловчи транспортининг ҳар қандай туридан фойдаланиш;
-бекатлар ва тўхтаб ўтиш манзилларидан фойдаланиш;
-ўзлари билан биргаликда 7 ёшгача бўлган болаларни бепул олиб юриш;
-ўлчамлари белгиланган катгаликдан ошмайдиган, вазни 20 килограммгача бўлган қўл юкини бепул олиб юриш;
-белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўлаб, багаж олиб юриш;
-ҳаёти ва соғлиғини шахсий суғурта қилиш ҳақида ихтиёрий равишда шартнома тузиш;
-бекатлар ва охирги диспетчерлик манзиллари диспетчерларидан шаҳар йўловчи транспортининг иши тўғрисида ахборот олиш.
Шунингдек, “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартабга солиш тўғрисида”ги қонунга асосан қуйидаги шахслар шаҳар йўловчи транспортида бепул юриш ҳуқуқига эгалар:
-1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
-1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва 1-гуруҳ ногаронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
-1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортвда фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
-Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналмилалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
-ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, старшиналар, прапоршчиклар, катга прапоршчиклар, мичманлар ва катта мичманлар;
-Чернобил АЭСи ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
-кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар.
Шунингдек, йўловчилар “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда кўрсатилган ҳуқуқларга ҳам ташувчиларнинг хизматидан фойдаланувчи истеъмолчилар сифатида эга.
Айни пайтда қонун ҳужжатларида йўловчиларга бир қатор мажбуриятлар ҳам юкланган. Жумладан, йўловчилар ФКда белги-ланганидек:
-белгиланган йўл ҳақини, багажи бўлса, багаж ташиш ҳақини ташувчига тўлаши;
-транспорт уставлари ва кодексларида белгиланган қоидаларга риоя этиши;
-ташувчининг талаби билан транспортда бепул юриш учун ҳуқуқ берадиган чипта ёки бошқа ҳужжатни тақдим этиши;
-ташувчининг талаби билан багаж квитанциясини тақдим этиши;
-поезд, самолётлардаги ва бошқа транспортлардаги ашёлардан тўғри фойдаланиши лозим.
Шунингдек, махсус қонунларда ҳамда қонунчилик актларида йўловчиларга транспорт турига қараб қўшимча мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин. Хусусан, шаҳар транспортида йўловчиларнинг мажбурияти қуйидагилардан иборат:
- йўловчиларни ташиш юзасидан белгиланган қоидаларга риоя этишлари;
- йўл ҳақи ва багаж ташиш ҳақини ўз вақгида тўлашлари, чиптани манзилга етгунга қадар сақпашлари ва уни назорат қилувчи шахсларнинг талабига биноан кўрсатишлари;
- транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат­ларни кўрсатишлари;
- шаҳар йўловчилар транспортидан фойдаланганда тозалик ва тартибга риоя этишлари, ташувчиларнинг асбоб-ускуналари ва мол-мулкини эҳтиёт қилишлари;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бажаришлари шарт.
Қонунчилик, шунингдек йўловчиларнинг жавобгарлигини ҳам белгилайди. Масалан, йўловчининг айби билан ташувчининг мулкига зиён етказилса, йўловчи зарарни тўлашга мажбур. Шунингдек, йўлов­чи транспортга чиптасиз чиқса, у жарима тўлашга мажбур қилинади.
Йўловчи ва багаж ташиш шартномасининг иккинчи тарафи – ташувчи (транспорт ташкилоти) ҳисобланади. Амалдаги меъёрий ҳужжатларда ташувчининг ҳам бир қатор ҳукуқ ва мажбуриятлари ўз ифодасини топган. Умумий ҳолда ташувчининг ҳуқуқлари қуйидаги­лардан иборат:
- кўрсатган ташиш хизмати учун ҳақ олиш ёки кира ҳақини ҳамда багаж ташиш учун ҳақ тўлаганлигини тасдиқиовчи ҳужжатни талаб қилиш;
- кира ҳақи тўламаган йўловчиларга ФКда, транспорт уставларида ва кодексларида, агар ташиш шартномасида кўзда тутилган бўлса, шартномада белгиланган тартибда жарима солиш;
- йўловчининг транспортда белгиланган тартиб-интизомга риоя этишини талаб қилиш;
- бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслардан ёки транспортда имтиёзли тарзда юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслардан уларнинг ҳуқуқларини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни талаб қилиш;
- транспортда бепул, имтиёзли ёки бошқа тарзда юриш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текшириш;
- транспортда бепул, имтиёзли ёки бошқа тарзда юриш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлар сохталаштирилганлиги аниқианганда, бу ҳужжат эгаларини жавобгарликка тортиш.
Айни пайтда, ташувчининг зиммасида бир қатор мажбуриятлар ҳам мавжуд:
- йўловчини, йўловчи багаж топширган бўлса, багажни ҳам белгиланган манзилга элтаб бериш ҳамда багажни олишга ваколат берилган шахсга топшириш мажбуриятини олади (ФК, 710-модда);
- қонунчилиқда белгиланган шахсларни бепул ва имтиёзли тарзда олиб юриш;
- йўловчи ва багажни белгиланган тарзда ва муддатда белгиланган манзилга, бундай муддат белгиланмаган бўлса, мақбул муддатда элтиб қўйиши шарт (ФК, 717-модда);
- транспорт воситаларини жўнатиш кечикканлиги сабабли йўловчи уларда жўнашдан бош тортган тақдирда башарти бундай ҳол юз беришида ташувчи ўзининг айбсизлигини исботлай олмаса, йўловчига кира ҳақини ва у қилган бошқа харажатларни қайтариши шарт (ФК, 720-модда);
- транспортда йўловчи ва багаж ташишни ташкил этишда унинг хавфсизлигини таъминлаш;
- зарур ҳолларда йўловчининг талаби билан чиптанинг муддатини узайтириш;
- ташувчининг айби билан йўловчи ёки унинг багажига шикаст етса ёки у зарар кўрса, зарарни тўлаши;
- қоидалар билан назарда тутилган тартибда йўловчиларга маданий-маиший хизмат кўрсатиш кабилар.
Айрим транспорт турларига тегишли бўлган қонунлар, уставлар ва кодексларда, шу транспортларнинг турларига қараб ташувчиларга муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам юклатилган. Хусусан, “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги қонунда ташувчининг қуйидаги мажбуриятлари нормаланган:
- шаҳарда йўловчиларни ташиш ишларини бажариш учун лицензияга эга бўлиш;
- йўловчиларни ташиш юзасидан белгиланган қоидаларга риоя этиш;
- йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлини хавфсизлигини таъминлаш;
- меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғиндан сақлаш хавфсизлигини, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талабларини бажариш;
- ҳаракат хавфсизлигини, шаҳар йўловчилар транспортидан техник фойдаланиш ва уни ишлатиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
- фуқароларнинг айрим тоифаларини имтиёзли ташиш ва шу кабилар.
Ташувчиларнинг белгиланган йўналишдан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, ҳаракат жадвалини бузиш ҳамда йўловчиларга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган талабни қўйиши ман этилади (“Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддаси).
Йўловчи ва багаж ташиш ФКнинг 714-моддасидан келиб чиққан тартибда умумий фойдаланишдаги транспортда амалга оширилиши мумкин. Умумий фойдаланишдаги транспортда ташиш оммавий шартнома ҳисобланиб, унга асосан бундай турдаги ташишга ФКнинг 358-моддаси талаблари қўлланилади.
Бундай шартнома тегашли қонун ҳужжатларида ҳам белгилаб қўйилиши мумкин. Масалан, “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғри­сида”ги қонуннинг 7-моддасига асосан, шаҳар йўловчилар транспортида йўловчи ташиш шартномаси оммавий шартнома ҳисобланади. Лекин маълум транспортга доир қонунчилик ҳужжатларида, бу турдаги транспортда йўловчи ва багаж ташиш оммавий шартнома тусига эга бўлса ҳам, белгиланмаган бўлиши мумкин. Унда бундай турдаги транспортларни умумий фойдаланишдаги транспорт деб эътироф этиш учун улар ФКнинг 714-моддасида кўрсатилган талабларга мос тушиши керак. Унга кўра, тижорат ташкилоти томонидан амалга ошириладиган ташиш, агар қонун ҳужжатларидан ёки ушбу ташкилотга берилган рухсатномадан (лицензиядан) унинг ҳар қандай фуқаро ёки юридик шахс мурожаатига мувофиқ йўловчи, багаж ва (ёки) юк ташиш шартлиги англашилса, умумий фойдаланишдаги транспортда ташиш деб эътироф этилади.



Download 36,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish