36 хитой стратагемаси: ҳарбий ҳийлалар ва иқтисодий муваффақият сирлари Масъул муҳаррир



Download 1,45 Mb.
bet38/44
Sana03.07.2022
Hajmi1,45 Mb.
#735680
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   44
Bog'liq
36 хитой стратагемаси

САРАЛАНГАН ҚЎШИНГА ЭГА БЎЛМАГАН ҲАРБИЙ ҚЎМОНДОН МАҒЛУБИЯТГА МАҲКУМДИР

Бу қоида ҳақиқий малакали ҳарбийлар томонидан ҳеч қачон шубҳа остига олинмаган. Ҳатто энг таҳликали ижтимоий бўҳронлар даврида давлат манфаатларини халқдан чиққан кўнгиллилар ҳимоя қилганда ҳам, ҳар қандай қўмондон сўнгги умид сифатида қисқа муддат ичида энг муҳим вазифаларни бажариш учун махсус гвардияни шакллантирган. Шундай тартибда маълум бир тараққиёт поғонасига чиққан исталган фирмада тегишли бўлинмалар мавжуд бўлиши лозим. Уларнинг бажарадиган вазифаси ҳар хил. Бу рентабеллиги энг юқори ва ривожланган ишлаб чиқариш, “фирма фахри” ёки стратегик жиҳатдан муҳим мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича махсус бўлинма бўлиши мумкин. Шунингдек, бу бутун фирманинг зарур ҳаётий фаолиятини таъминловчи муҳим бўлинма ҳам бўлиши мумкин. Шубҳасиз, йирик корпорациянинг ҳар қандай бошқарувчиси инқирозга юз тутган участкага юбориш учун энг қобилиятли ва ишончли менежерлардан иборат “махсус қўшинга” эга бўлиши керак. Ҳар қандай вазиятда ҳам махсус “сара қўшин” бошқарувчи таянадиган ва охирги лаҳзаларда ҳатто ўзини қурбон қиладиган асосий зарба берувчи куч сифатида хизмат қилиши лозим. Бу бўлинмалар чегараси аниқ белгиланган бўлиши ва ходимнинг унга мансублиги ёки уни таркибига кириш имконияти улар учун қўшимча рағбат ҳисобланиши керак. Шу билан бирга, албатта, фирмалар амалиётида ушбу бўлинма ишчиларини жиддий моддий рағбатлантириш ҳам кўзда тутилган. Шундай ҳолатлар маълумки, машҳур фирмалар бошқа бўлинмаларини йўқотиб туриб, айнан “сараланган қўшинлар” меҳнати ҳисобига оғир инқирозлардан чиқиб кетганлар.


Юқорида келтирилган мисоллар Узоқ Шарқ менежменти томонидан дастак сифатида қабул қилинган энг асосий ва умумий принципларга тегишлидир. Эҳтимол бунда келтирилган баъзи мисоллар содда туюлар. Бироқ, нимаики соддалик бўлиб кўринса, ўша нарса яхши таниш бўлмаган ҳақиқатдир дейди донишмандлар. Афсуски, хулосалар стратегияларнинг яққол моҳиятини англатсада, кўп ҳолларда ушбу принципларнинг негизи Узоқ Шарқ мамлакатларида ҳам бузилиб туради. АҚШ ва Европа давлатларига келсак, уларда мазкур принципларга амал қилиниши кузатилмайди. Албатта, бу қоидаларнинг бузилиши тадбиркорликда маълум бир йўқотишларга олиб келади. Агар бу тамойиллардан унчалик четга чиқилмаса, сезиларсиз даражада, агарда унинг негизи бузилса, чуқур инқирозларга сабаб бўлиши мумкин.
Узоқ Шарқ ҳудудининг бошқарув илми бизнес фаолияти масаласи билан янада батафсил қайта ишланиб, ўрганиб чиқилган. Мумтоз хитой стратегияси таълимоти жуда чуқур илдизга эга. Бу таълимот ҳар хил ҳолатларда турлича чора кўриш вариантларини, эҳтимолий шартларнинг жуда қизиқ таснифини, шунингдек, ахборот олиш ёки ёлғон ахборот (дезинформация) тарқатишнинг универсал усулларини таклиф этади.
Ҳар ҳолда шарқ компаниялари менежерларининг ҳаммаси бирдек қуйидагича эътироф этадилар, яъни бегона одамнинг тажрибаси ҳеч қачон тўла-тўкис ҳолда кўчириб олиниши ва қўлланиши мумкин эмас. Омадга асосланадиган принципларни аниқлаш ва тушиниб олиш зарур ҳамда уларни фирма амалиётида ўзига хос ва муайян ҳолатга мувофиқ равишда, унга мос келадиган услубда жорий этиш керак. Бинобарин, шарқ анъанасига кўра, менежер даражаси юқорида зикр этилган хислат билан белгиланади.



Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish