Галлаорол туман халк таълими бўлими тасарруфидаги
34-умумтаълим мактаби
2021 йил 15 октябр № 18
34-умумтаълим мактаби касаба уюшмаси қўмитаси раиси
М.Умирзокова
Сизнинг 2021 йил 14 октябрдаги 1-сонли хатингизга мувофиқ, Галлаорол туман халк таълими бўлими тасарруфидаги 34-умумтаълим мактаби маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2019-2021 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугашига уч ой қолгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 31, 32-моддаларига биноан 2022-2024 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар бошлаш ҳамда ушбу музокараларни олиб бориш учун тенг ҳуқуқлилик асосида ҳар тарафдан 4 кишидан иборат комиссия тузиш таклифингизга эътирозимиз йўқлигини билдирамиз.
Мактаб маъмурияти томонидан комиссия таркибига қуйидаги вакиллар тавсия қилинади:
№
|
ФИШ
|
Лавозими
|
1.
|
А.Ишонкулов
|
Мактаб директори, комиссия хамраиси
|
2.
|
О.Йулдошева
|
Бошлангич синф укитувчиси,комиссия аъзоси
|
3.
|
Ж.Асадов
|
Бошлангич синф укитувчиси,комиссия аъзоси
|
4.
|
С.Мелибоев
|
Инглиз тили фани ўқитувчиси, комиссия аъзоси
|
Комиссия таркиби, музокаралар муддати, ўтказиладиган жойи ва кун тартибини буйруқ-қарор билан тасдиқлаш, музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия ишини ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари ўқув машғулотлари тугагач, мактабнинг кутубхонасида ўтказилиши ҳамда жамоа шартномасини 2022 йил феврал ойининг биринчи ўн кунлигида жамоа шартномаси лойихасини умумий йиғилишда муҳокама қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Мактаб директори А.Ишонкулов
ГАЛЛАОРОЛ Тумани
34-умумтаълим мактаби маъмурияти
|
|
ГАЛЛАОРОЛ Тумани
34-умумтаълим мактаби касаба уюшмаси қўмитаси
|
БУЙРУҚ - ҚАРОР
2021 йил 15 октябр
№18/1
|
|
2021 йил 15 октябр
№ 7/2
|
2022-2024 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан
музокараларни ташкил этиш тўғрисида
1.2022-2024 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугашига уч ой қолгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 31-моддасига биноан 2022-2024 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар ташкил этилсин.
2.Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 32-моддасига биноан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун тенг ҳуқуқлилик асосида тегишли ваколатларга эга бўлган ҳар тарафдан 4 кишидан иборат қуйидаги комиссия таркиби тасдиқлансин:
Иш берувчи вакиллари
|
Ходимлар вакиллари
|
А.Ишонкулов
|
М.Умирзокова
|
С.Мусаев
|
О.Йулдошева
|
Т.Каримов
|
Ж.Асадов
|
С.Мелибоев
|
Ф.Ражабова
|
3.Ушбу комиссия ўз навбатида “Меҳнат низолари комиссияси” этиб ҳам тайинлансин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 259-270 моддаларига мувофиқ иш олиб борсин.
4.Комиссияга:
жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия ишини ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари ўқув машғулотлари тугагач, мактабнинг кутубхонасида ўтказиш;
жамоа шартномасига киритиш учун таклифлар йиғиш;
муассасанинг молиявий имкониятларини инобатга олиш ва фаолиятни кенг таҳлил қилиш;
жамоа шартномасида ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, Тармоқ келишувлари меъёрлари акс эттирилишини таъминлаш;
жамоа шартномаси лойиҳаси тайёр бўлгач, 2022 йилнинг январь ойида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгашига экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиш;
экспертиза хулосасига кўра умумий йиғилиш муҳокамасига киритиш ҳамда умумий йиғилиш ҳужжатларини расмийлаштириш;
жамоа шартномаси имзолангач мунтазам равишда ижросини назорат қилиш ва йил якунида муҳокама қилиш вазифалари топширилсин.
5.Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши 2022 йил феврал ойининг биринчи ўн кунлигида мактабнинг мажлислар залида ўтказилсин.
6.Комиссия аъзоларининг музокараларни олиб бориш вақтида ўртача иш ҳақи ва жамоа шартномаси билан белгилаб қўйилган имтиёзлар сақланиб қолинсин.
7.Ушбу қарор ижросини таъминлаш мактаб директори А.Ишонкулов ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Умирзокова зиммаларига юклатилсин.
Мактаб директори
А.Ишонкулов
|
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси
М.Умирзокова
|
Эълон!
2022 йил 23 феврал куни соат 12:00 да фаоллар залида 34-умумтаълим мактаби меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилади.
Йиғилишга барча мактаб ходимлари таклиф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |