ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. 2019-2021 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори А.Ишонкулов ва касаба уюшма қўмитаси раиси М.Умирзокованинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин (илова қилинади).
2. 2019-2021 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши бўйича текширув далолатномаси тасдиқлансин (далолатнома илова қилинади). 3. 2019-2021 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши қониқарли деб ҳисоблансин.
4. 2022-2024 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси юзасидан таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Галлаорол тумани бўлинмаси кенгаши қошидаги эксперт комиссиянинг экспертиза хулосаси инобатга олинсин.
5. Жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия томонидан ишлаб чиқилган 2022-2024 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси мақуллансин.
6. Музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш комиссиясига:
2022-2024 йиллар учун жамоа шартномаси бажарилишини текшириб бориш;
жамоа шартномасини барча бандларини иловалари ўз вақтида ижтимоий шериклик асосида бажарилишига эришиш;
жамоада юзага келган меҳнат низоларини ҳам келиб тушган мурожаатларни қонунчиликда ҳамда жамоа шартномасида белгиланган тартибда кўриб чиқиш;
ХМТ Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, Меҳнат қонунчилиги, ходимлар меҳнатини муҳофазаси ҳамда Ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилиниши;
Жамоа шартномасини бажарилишини йил якунида умумий йиғилишда муҳокама қилинишини ташкил қилиш вазифалари топширилсин.
7. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мактаб директори А.Ишонкулов ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Умирзоковалар зиммаларига юклатилсин.
Мактаб директори
А.Ишонкулов
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси
. М Умирзокова.
Галлаорол тумани 34-умумтаълим мактабида меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза этиш юзасидан мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2019-2021 йилларга тузилган жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилиши ҳамда 2022-2024 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини қабул қилиш тўғрисида ўтказиладиган умумий йиғилиш
БАЁННОМАСИ