6-МАВЗУ. ФИРМАНИНГ БИЗНЕС ФАОЛИЯТИНИ СТРАТЕГИК
РЕЖАЛАШТИРИШ
6.1. Фирманинг бизнес фаолиятини моделлаштириш ва унинг хусусиятлари.
6.2. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш тизими, бизнес фаолиятига
таъсир қилувчи ички ва ташқи омилларни ўрганиш.
6.3. Рақобат кураши шароитида фирма фаолияти ёки фаоллигини белгиловчи
асосий кўрсаткичлар.
6.4. Зарарсизлик нуқтаси ва уни аниқлаш усуллари, зарарсизлик нуқтасини
таҳлил қилишнинг зарурлиги.
6.5. Корхона бизнес-режаси ва унинг таркибий қисмлари.
123
6.6. SWOT таҳлил, турли хил тўловлар.
6.7. Маркетинг дастурини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган замонавий ахборот
технологиялари ва махсус компьютер дастурлари.
6.1. Фирманинг бизнес фаолиятини моделлаштириш ва унинг хусусиятлари
Бозорнинг тўхтовсиз ўзгариб турувчи шароитлари корхоналарга узоқ муддатли
стратегияларни ишлаб чиқиш, мақсадларни, имкониятлар ва ресурсларни аниқлаш
жараёнига жиддийроқ ёндашишни талаб қилмоқда. Бу иш режалаштириш асосида
амалга оширилади, унда муҳим ролни маркетинг эгаллайди.
Маркетингни режалаштириш
— бу маркетинг мақсадларига эришиш учун
маркетинг ресурсларини тизимли тадқиқ қилишдир. Бу восита ёрдамида корхона
фойдага таъсир қилувчи кўпгина ички ва ташқи омилларни кузатиб боради ва назорат
қилади.
Мазмуни,
ишлаб
чиқаришнинг
давомийлиги
ва
кетма-кетлиги,
расмийлаштириш даражаси ва режалаштиришни ташкил қилиш нуқтаи назаридан
мазкур жараён турли корхоналарда турлича ташкил қилинади. Талабнинг ҳажми ва
тўзилмаси ноаниқ тебраниб турган, тижорат операцияларини ўтказишда хавф-
хатарнинг даражаси юқори бўлган бир нечта бозорларда фаолият юритувчи корхона
кўпроқ муайян бозор вазиятлари учун ишлаб чиқиладиган вазиятли режаларни
қўллашга асосланади. Режалаштириш жараёнининг бевосита ўзи қуйидаги ўзаро
боғлиқ элементлардан иборат: таҳлил, режалаштириш, реализация ва назорат. Бу
жараён ҳар қандай режалаштириш турлари учун универсалдир.
Таҳлил
—мазкур корхонада юзага келган вазиятни батафсил аниқлаш ва,
асосийси, унинг ривожланишига кўмақлашувчи ва хавф-хатардан қочишга имкон
берадиган ҳақиқий имкониятларни аниқлашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Корхона ишида -йиллик, узоқ муддатли ва стратегик режалар қўлланади. Энг
содда бўлиб -йиллик режа ҳисобланади, унда келгуси йилга мақсадлар, хатти-
ҳаракатлар дастури, стратегия, бюджет ва назорат шакллари тўпланган бўлади. Шу
билан бирга унга деталлашган даражада маҳсулотлар номенклатураси, уларни ишлаб
чиқариш ҳажми, нархлари, харажатлари, силжитиш усуллари, сотишдан кейинги
хизмат кўрсатиш шакллари ва ҳоказо киритилади. Узоқ муддатли режа келгуси бир
неча -йилга тузилади ва, одатда, ҳар -йили унга ички ва ташқи шароитларга кўра
ўзгартиришлар киритилади. Стратегик режа корхонанинг кенг истиқболини қамраб
олади ва корхона имкониятлари (потенциали) ва атроф-муҳит (бозор)нинг тез ўзгариб
турувчи шароитлари ўртасида қулай нисбатни сақлаб туриш ва мустаҳкамлаш учун
қўлланади. Демак, стратегик режа муайян вақт ичида ташкилотга таъсир қилиши
кўтилаётган асосий омиллар ва кучларни тасвирлайди, шунингдек, узоқ муддатли
мақсадлар ва асосий маркетинг стратегияларини амалга ошириш учун зарур бўлган
ресурсларни ўз ичига олади. Охирги вақтларда корхона ишининг амалиётида бизнес-
режаларни ишлаб чиқиш тобора кенг тарқатилмоқда. Шу билан боғлиқ ҳолда корхона
режалаштириш умумий тизимида бизнес-режанинг ўрнини аниқлаш мақсадга
мувофиқ деб топилади. Кичик корхоналар учун битта бизнес-режа тузилиши мумкин
бўлса ҳам, кўпчилик корхоналар учун бизнес-режа ишлаб чиқариш — хўжалик ва
сотиш фаолияти режаларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |