3 ЎҚув-услубий мажмуанинг таркибий тузилиши



Download 4,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/160
Sana18.02.2022
Hajmi4,99 Mb.
#456552
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   160
Bog'liq
biznesni tadqiq etish usullari

Тўлиқ харажатлар усули
- ҳисобланган баҳоларга асосланган. У товар ишлаб 
чиқариш ва реализация қилишдаги барча харажатлар асосида аниқланади. Бу 
ҳисоблаш усулини шартли равишда қуйидагича таъсарруф қилиш мумкин. Барча 
тўғридан-тўғри харажатлар асос учун олинади. Унга (нақладной) харажатлар ва 
фойда қўшилади. Фойда тармоқ ўртача фойда нормасидан ҳисобланади. Бу ўртача 
фойда нормаси ссуда фоизига, ўртача капитал айланиши тезлигига ва тармоқдаги 
рақобат даражасига боғлиқ бўлади.
Ўртача харажатларга асосланган баҳо
- асосан юқоридаги усулдек 
ҳисобланади. Бир бирлик маҳсулот учун ўртача харажатлар (доимий ва ўзгарувчан) 
аниқланади. Агар конъюнктура кам даражада ўзгарса, яъни ишлаб чиқариш камроқ 
камайса ёки ошса, баҳо тўлиқ харажатлар даражасидан эмас, балки иқтисодий 
циклнинг ўртача харажатларига таяниб аниқланади. Бу усулдан фирма маълум 
муддат ичида баҳоларни олдинги даражада ушлаб туриш мақсадида кўпроқ 
фойдаланади.
Чекланган харажатлар усули
ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ 
харажатларни ҳисобга олиш имконини беради. Бу усулдан фирма ишлаб чиқариш 
миқдорини ошириш, бозорда катта улушга эришиш ва сотишни кенгайтиришга 
эришиш мақсадида фойдаланади. Чекланган харажатлар - ишлаб чиқаришнинг бир 
бирлик маҳсулотга ошиши натижасида умумий харажатларнинг ўзгаришини 


155 
билдиради. Чекланган харажатлар юқори ёки паст бўлиши мумкин. Бу-талабнинг 
ҳаракатери ва ошиши кўламига; унинг ўзгариш даврига, мавжуд бўлган қувватлар 
билан талабни қондириш имкониятига ва бошқа омилларга боғлиқдир.
Баҳоларнинг нормал (стандарт) ишлаб чиқариш харажатлари асосида 
ҳисоблаш усули
- махсус баҳоларни ҳисоблаш усули саналади. Бу усулда - баҳолар 
ҳақиқий харажатлардан эмас, балки мавжуд ишлаб чиқариш шароитида, мавжуд 
моддий ва қиймат нормативлари асосида ҳисобланади. Бу ерда харажатлар ишлаб 
чиқариш бошлангунча ҳисоблаб чиқилади. Маҳсулот таннархи калькуляцияси хом 
ашё ва материалларга ўрнатилган нормативларидан, ишчи кучига ҳақ тўлаш 
харажатлари нормасидан ва (нақладной) харажатлардан олинади. Бошқача қилиб 
айтганда, баҳоларни ҳисоблаш ишлаб чиқариш қувватларини юклаш нормал 
миқдорига нисбатан амалга оширилади.

Download 4,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish