121
Рахбар узига ахборот тайёрловчи ходимлар мехнатини ташкил эта билиши, улар
билан фойдаланиши керак.
5.5.
Корпаратив информацион тизимлар бозоридаги янги тенденциялар
Рахбарлар килаётган хамма ишлари ахборотларни самарали алмашинишини
талаб килади. Яхши йулга куйилган коммуникация иш муваффакиятини
таъминлайди.
Коммуникация жараёни – бу 2 ва ундан ортик одамлар уртасидаги ахборот
алмашиш жараёнидир. Коммуникация жараёнининг асосий вазифаси алмашиш
предмети булган ахборотни тушуниш. Бирок, ахборот алмашишни узигина ахборот
алмашишда иштирок этувчиларни самарали кафолат беравермайди. Кам самарали
ахборот алмашиши натижаси дустлар, оилавий, мехнат жамоаларида хар биримиз
дуч келганмиз.
Кайси раҳбарда самарали коммуникация бўлса, у самарали ишловчи раҳбардир.
Яхши рахбар коммуникация жараёни мохиятини тушунади, огзаки ва ёзма
муомалани эгаллайди. Суровлар шуни курсатадики 73% америкалик, 63% англиялик,
85% япон рахбарлари коммуникациялар ахборот алмашиш учун куйилган максадга
эришиш учун бош тусик деб хисоблайдилар. Яна ьир бошка суровга кура 2000 турли
компаниялар 150 минг ходими корхоналарда ахборот алмашишлари энг кийин
масалаларидан бири деб биладилар.
Ахборот алмашиш жараёнида 4 базавий элемент катнашади: жунатувчи, хабар
(ахборотни узи), канал (ахборотни узатиш воситаси) ва кабул килувчи. Ана шу 4 база
бири билан хамжихат ишлаши, ахборот маъносини йукотмаслиги керак. Ахборотлар
алмашинув жараёнида хар икки томон (жунатувчи ва кабул килувчи) фаол роль
уйнайди. Агар рахбар кул остидагиларга топширик берса, шунинг узи ахборот
алмашиш бошланди деган гап. Ахборот алмашиш самарали булиши учун ходим уз
рахбарига топширикни кандай тушунгани хакида хабар бериши, рахбар эса ундан
нималар кутишини айтиши керак. Топширикнинг узи кандай куйилиши (тугрироги
ахборот) ва ахборотни узатиш воситаси мухим ахамиятга эга.
Корхонанинг ичида ахборот вертикаль коммуникация доирасида даражадан-
даражага куринишида жойлаштирадилар. Улар юкоридан пастга узатилади. Масалан,
дорихона рахбари булим бошлигига кайси махсулотдан кандай муддатда тайёрлаш
кераклигини айтади. Булим бошлиги уз навбатида провизор технологга ахборот
беради. Юкоридан пастга ахборот узатишдан ташкари, тескари алока, яъни пастдан
юкори коммуникацияга дорихона мухитига берилади. Масалан, провизор-
технологёки провизор-аналитик дори-дармонни тайёрланганлиги ва сифати анализи
утказганлиги хакида ахборот берса, булим бошлиги уз навбатида дорихона мудирига
етказади. Пастга тушувчи ва юкорига чикувчи ахборотлардан ташкари корхона
горизонтал коммуникацияга мухтож булади. Корхона функционал булим ва
цехларида,
булинмалардан
иборат.
Улар
уртасида
фаолиятларини
мувофиклаштирувчи ахборот алмашишлари, масалан, корхона турли махсулот дори-
дармон чикариши керак. Шунинг учун маркетинг булим бозорда кандай товарга,
дори-дармон талаб бор, уларнинг нархи канчалигини билиши ута зарур. Молия
иктисод булими бу товарларнинг таннархини хисоблаши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |