3 ЎҚув-услубий мажмуанинг таркибий тузилиши


-расм. ЯИМни шакллантиришда худудларнинг иштироки



Download 4,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/160
Sana18.02.2022
Hajmi4,99 Mb.
#456552
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   160
Bog'liq
biznesni tadqiq etish usullari

2.5-расм. ЯИМни шакллантиришда худудларнинг иштироки
25
 
2017 йил январь-сентябрь ҳолатига (ЯИМга нисбатан фоизда) 
Республика бўйича ЯИМни шакллантиришда Тошкент шаҳри 15,5 фоизли 
улуш билан етакчилик қилмоқда, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари мос равишда 
10,8 фоиз ва 7,2 фоиз кўрсаткичи билан кейинги ўринларни эгаллашган. ЯҲМнинг 
энг кам улуши Сирдарё вилоятида (1,9 фоиз), Жиззах вилоятида (2,5 фоиз), Хоразм 
вилоятида (3,4 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикасида (3,4 фоиз) кузатилди. 
Республикамизда хусусий мулкни, молия бозорини ҳимоя қилиш, қишлоқ 
хўжалигини модернизациялаш, заргарлик соҳасини ривожлантириш, айрим миллий 
корхоналарнинг акцияларини (IPO) нуфузли хорижий фонд биржаларига дастлабки 
тарзда жойлаштиришга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари жадал суръатлар билан 
ривожлантирилмоқда. 2017-2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ 
доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ 
дастурларини рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда. Натижада кейинги 5 йилда 
саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги 
улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 
фоизгача ошади.
25
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Ў
збекистон Республикасининг статистик 
ахборотномаси. 2017 йил


68 
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар нархлари индекси даражаси ўртача 
18,9%га ўсган. Ўтган йилнинг йилнинг мос даврида нархларнинг ўсиши 10,6%ни 
ташкил қилган эди. Январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарувчиларнинг нархларида 
ўзгаришлар қуйдагича бўлди: 
2.6-расм. Январь-сентябрь ҳолатига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар 
нархлари индекси
26
(Ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан, фоизда) 
2017 йилнинг 9 ойлигида 2016 йилнинг мос даврига нисбатан нархларнинг 
бирмунча тез ўсиши тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш фаолияти товарлари 
нархларининг ўсиши билан боғлиқ бўлиб, йил бошидан нархлар 13,6 фоизга ошган. 
Нархларнинг бирмунча кескин кўтарилиши 2017 йилнинг июнь ойи ҳолатига тўғри 
келади (10,3 фоизга), бунда, Молия Вазирлигининг реестрига асосан хом нефт ва 
табиий газ ва конденсат нархлари ўзгариши сабаб бўлди.
2017 йилнинг январь-сентябрида электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони 
кондициялаш тарифлари 5,8 фоизга ошди (ўртача ойлик ўсиш 0,6 фоиз). Асосий 
ўзгаришлар иссиқлик энергияси 13,4 хамда электрэнергиясига тари фларнинг 6,9 
фоизга шунингдек, газ ва еростигаз инфратузилмаси 7,5 фоизга ва газсимон ёқилғи 
қувурлар орқали етказиб бериш хизматлари 4,5 фоизга камайди. Ишлаб чиқариш 
саноати нархлари 2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида ўртача ўсиш 2,1 фоизни 
ташкил этди (2016 йилнинг мос даврида эса 1,2 фоиз). Сув билан таъминлаш, 
канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишда 2017 йил 9 ойи 
давомида ўсиш 1,0 фоизни ташкил этди (2016 йилнинг январь-сентябрь ойларида 0,3 
фоиз). 
2017 йил январь-сентябрида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 
умумий ҳажми миллий валютада 39 536,1 млрд. сўмни (АҚШ доллари 
эквивалентидаги ҳажми - 9,6 миллиард АҚШ долларини) ёки 2016 йилнинг мос 
даврига нисбатан ўсиш суръати 101,0 фоизни ташкил қилди. 
Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми ЯИМга нисбати 23,2 
фоизни ташкил қилиб, 2016 йил январь-сентябрига нисбатан 1,4 фоизга камайди. 

Download 4,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish