3. Тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) ва уни ҳисобга олиш вазифалари


Тайёр маҳсулот сотишнинг аналитик



Download 164,5 Kb.
bet7/11
Sana25.02.2022
Hajmi164,5 Kb.
#293367
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13 ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР ВА УНИНГ СОТИЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

13.6. Тайёр маҳсулот сотишнинг аналитик
ва синтетик ҳисоби
Маҳсулотнинг сотилиши корхона маблағлари айланишининг якунловчи жараёнидир. Бу жараён корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг халқ хўжалиги истьемолида ўз ўрнини топганлигини англатади. Хозирги пайтда корхона ишини баҳолашда маҳсулотнинг сотилиши асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Халқаро ҳисобда маҳсулот, товарлар сотиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинадиган тушумни белгилашнинг икки усули мавжуд:

  • Касса усули – бунда сотувдан тушган тушум, юклаб жўнатилган маҳсулот учун хақ сифатида пул келиб тушишига қараб эьтироф этиб борилади.

  • Юклаб жўнатиш усули – бунда маҳсулот ҳаридорларга жўнатилиб, уларга ҳисоб-китоб хужжатлари (счёт-фактура, транспорт юк хатлари ва бошқа шунга ўхшаш хужжатлар) топширилишишга қараб бу маҳсулот сотилган ҳисобланади.

Касса усули қўлланиладиган маҳсулотни топшириш ва унинг ҳақини тўлашга доир хўжалик операциялари бажарилгандан кейингина маҳсулот сотиш ишлари тугатилган ҳисобланади. Агар маҳсулот жўнатилиб, унинг пули ҳаридорлардан келиб тушмаган бўлса, сотиш иши якунланган деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Юклаб жўнатиш усули қўлланилганда маҳсулот ва товар жўнатилиб, ишлар ва хизматлар бажарилганидан кейин, уларнинг ҳисоб-китоб хужжатлари ҳаридор (буртмачи)га тақдим этилган бўлса, ана шундай маҳсулот (иш, хизмат)лар ва товарлар сотилган ҳисобланади. Ҳисоб-китоб хужжатлари ҳаридор (буюртмачи)га шартномада кўзда тўтилган усулда берилган вақтдан эьтиборан бу ҳужжатлар ҳаридор (буюртмачи)га тақдим этилади. Агар шартнома шартларига кўра ҳаридор (буюртмачи) маҳсулотни бевосита ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўзида қабул қилса, у ҳолда бундай маҳсулот ҳаридор (буюртмачи)га топширилиб, шартномада кўзда тўтилган ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳисоб-китоб ҳужжатлари ҳаридор (буюртмачи)га ёхуд унинг вакилига тақдим этилганидан кейин сотилган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги сессиясида тасдиқланган ва 1998 йил 1 январдан бошлаб амалда қўллаш учун тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 10-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитасининг 1998 йил 4 январдаги “Корхона ва ташқилотларни солиққа тортиш тартибига ўзгартиришлар киритиш туғрисида”ги хатига биноан ҳам юридик шахслар даромадларини олинадиган солиқ ҳисоблаш усулига кўра амалга оширилади. Бунга кўра корхона ва муассасалар жўнатилган маҳсулот, бажарилган иш, ва хизматлар юзасидан ушбу маҳсулот, иш ва хизматлар қийматини тўлаш вақти ҳамда ҳақиқатан пул келиб тушишидан каттьий назар, жўнатилган маҳсулот иш ва хизматлар қийматидан давлат бюджетига солиқ ҳисоблашлари ва уни бухгалтерия ҳисобида ўша ҳисобот даврида акс эттирилиши лозим. Демак, юқорида айтилганлар асосида шундай хулоса қилиш мумкинки, хозирги хўжалик юритиш шароитда 1998 йил 1 январдан бошлаб корхона ва муассасаларда ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар пулнинг қачон келиб тушишидан қатьий назар, улар ҳаридор корхоналарга жўнатилган вақтдан бошлаб реализация қилинган ҳисобланилади.
“Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромад” ноли 2-сон БҲМАга мувофиқ қўйидаги шартлар бажарилганда товарларни сотишдан тушган даромадлар тан олинади (12-банд):

  • Хўжалик юритувчи субьект товарларга эгалик қилишнинг хатарлари ва афзалликларининг анча қисмини ҳаридорга топширганида;

  • Хўжалик юритувчи субьект, одатда, мулкка эгалик қилиш билан боғлик бўлган даражадаги раҳбарлик давомийлигини ҳам, сотилган товарларни назорат қилиш самарадорлигини ҳам сақлаб қолмаганида;

  • Даромад миқдори ишончли даражада баҳоланганида;

  • Хўжалик юритувчи субьект битим билан боғлиқ иқтисодий наф олиш эҳтимоли мавжуд бўлганида;

  • Битим билан боғлик қилинган ёки кутилаётган ҳаражатлар ишончли даражада аниқланадиган бўлганида;

Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромад операция билан боғлик бўлган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан олинган тақдирдагина тан олинади. Даромадга киритилган миқдорни ундириш хусусидаги ноаниқлик вужудга келган тақдирда, қайтарилмаган миқдор ёки олиш мумкин бўлмаган миқдордаги пул дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки ҳаражат сифатида тан олинади.
Корхона ишини сотиш режасининг бажарилишига қараб баҳолаш раҳбарларини маҳсулот сотиш ва молиявий фаолият масалаларига кўпроқ эьтибор беришга чақиради ҳамда корхонанинг бир маромда ишлашига ва юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришига ижобий таьсир кўрсатади. Булар эса, ўз навбатида, корхонадаги ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини беради.
Ҳаридорлар томонидан тўланган пул мол етказиб берувчи корхонанинг ҳисоб-китоб счётига келиб тушади. Мол етказиб берувчи ташқилотларнинг тайр маҳсулотни тайёрловчи корхонанинг ўзида бевосита қабул қилиб олинса ёки у маҳсулот транзит усули билан (таьминот сотиш ташқилотларининг иштрокисиз) жўнатилса, маҳсулотнинг ҳаридорга топширилиши тегишла ҳужжатлар билан расмийлаштирилади ва у молиявий натижаларга киритилади.
Корхонада сотиш учун мўлжалланган маҳсулот (иш, хизмат) товар маҳсулоти деб номаланади. Товар маҳсулоти (иш, хизмат ) таркибига қўйидагиларни киритиш мумкин:

  • Буюртмачи ва ҳаридорларга сотилган тайёр маҳсулот (иш, хизмат) ва корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилган ярим фабрика;

  • Халқ истемоли товарлари, чиқиндилардан тайёрланган ишлаб чиқариш-техника мақсадларига мўлжалланган буюмлар, ярим фабрикатлар ҳамда маҳаллий хом-ашёдан халқ истьемоли учун тайёрланган ноозиқ овкат (турлари) товарлари;

  • Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

  • Саноат хусусятидаги ишлар ва хизматлар;

  • Ўз капитал кўрилиш эхтиёжларига сотиладиган маҳсулот, иш ва хизматлар;

  • Ўз хизматидаги ишлаб чиқаришлар ва хўжаликлар эхтиёжи учун берилган маҳсулот, саноат хусусятидаги бажарилган иш ва хизматлар;

  • Саноат хусусиятига эга бўлмаган ишлар ва хизматларнинг амалга оширилиши, қиймати ҳаридорлар томонидан тўланган ва комплектлашг учун сотиб олинган буюмлар;

  • Ўз кучи билан четга бажарилган илмий-тадқиқот ишлари.

Маҳсулот (иш, хизмат) сотилиши ҳисобини ташқил қилишда сотилган маҳсулот, товарлар, иш ва хизматларнинг ҳар бирининг алохида тури бўйича юритилиб, сотилаётган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматларнинг таркибий тўзилиши ҳамда уларнинг ҳар бирининг умумий сотилиш суммасидаги ҳиссаси, ҳар қайсининг рентабеллик даражаси ва бошқа маьлумотлар акс эттирилиши лозим.
Сотилган маҳсулот 9010 – “Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар”, 9020 – “Товарларни сотишдан олинган даромадлар”, 9030 – “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар” ҳисобварақларида ҳисобга олинади. 9040 – “Сотилган товарларнинг қайтарилиш” ва 9050 – “Ҳаридор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” ҳисобварақларида сотилган товарларнинг қайтарилиши ҳамда ҳаридор ва буюртмачилардан берилган чегирмалар акс эттирилади.
9010, 9020, 9030 – ҳисобварақларнинг кредитида 4010 – “Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар” ҳисобварағи билан корреспондентланган холда маҳсулот (иш, хизмат)лар сотишдан олинадиган соф тушум акс эттирилади. Бу ҳисобварақларда ҳаридорларга жўнатилган маҳсулот (иш, хизмат)лар бўйича ҳисобланган акциз солиғи ва ҚҚС суммаслари акс эттирилмайди.
Тайёр маҳсулотнинг сотилишида сотиш баҳосининг акс эттирилишига қўйидагичв проводка берилади:
Д-т 4010 – “Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”;
К-т 6410 – “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар”;
К-т 9010 –“Маҳсулот сотишдан олинган даромад”.
4010 – “Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар” ҳисобварағи актив бўлиб, унинг сальодоси ҳаридор ва буюртмачиларнинг корхонада сотилган маҳсулот (иш, хизмат)лар бўйича қарзини кўрсатади, дебет обороти ҳисобот ойида топширилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг сотиш қийматини, кредит обороти эса ҳисобот ойида ҳаридорлар томонидан тўланган суммани кўрсатади.
Ҳаридорларга юклаб жўнатилган маҳсулотлар ҳаракатининг ҳисоби 16- қайдноманинг 2-бўлимига юритилади. Юклаб жўнатилган ва сотилган маҳсулотларнинг ҳисобварақлари бўйича синтетик ҳисоб 11-журнал-ордерида юриталади. Бу журнал-ордер 2810, 9410, 9010, 9020, 9030, 9210, 9220, 4010-ҳисобварақларнинг кредит оборотларини ва 9010, 9020, 9030-ҳисобварақларнинг аналитик маьлумотлари ёзиш учун мўжалланган. 11-журнал-ордер 15 ва16-ведомостларнинг аналитик маьлумотларига асосан тўлдирилади.
Ҳисобот даври якунида 9010, 9020, 9030-ҳисобварақлар ёпилади:
Д-т 9010, 9020, 9030-ҳисобварақлар;
К-т 9900 – “Якуний молиявий натижа”
Шу билан бирга сотилган маҳсулотнинг таннархи ҳам ҳисобот даври якунида якуний молиявий натижага ўтказилади:
Д-т 9900 – “Якуний молиявий натижа”
К-т 9110, 9120, 9130.

Download 164,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish