Bog'liq 13 ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР ВА УНИНГ СОТИЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
13.3 Тайёр маҳсулотнинг омбордаги ва бухгалтериядаги ҳисоби Корхоналарда тайёр маҳсулот ҳисоби вазифаларини аниқ ташқил қилиш мақсадида улар омборда ва бухгалтерияда ҳисобга олиб борилади.
Пировард, истьемолга яроқли бўлган маҳсулот техник назорат бўлимии томонидан текширилгандан сўнг омборга топширилади. Тайёр маҳсулотни омборга қабул қилишда топшириш накладнойи ёки маҳсулот топшириш ведомостида расмийлаштирилади. Бу хужжатларда топширувчи цех, топширилиш муддати, маҳсулотнинг номенклатура рақами, унинг сони, режа таннархи ва тегишли моддий жавобгар шахсларнинг имзоси кўрсатилади. Қабул хужжатлари асосида бухгалтерия маҳсулот топшириш ведомостини юритади. Бажарилган иш ёки хизматлар қабул қилиш топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Омборларда маҳсулот ҳаракатининг миқдор кўрсаткичларидаги ҳисоб варақларда юритилади. Варақада ҳар бир кирим ва чиқим хужжатлари асосида маҳсулот ҳаракати боғлик операциялар ёзиб борилади.
Тайёр маҳсулотнинг омбордаги ҳисоби оператив бухгалтерия усулида ташқил қилинади, яьни ҳар бир буюм номенклатура рақамига омбор материаллари ҳисоби карточкаси очилади (№ М-17-шакл). Тайёр маҳсулотнинг келиб тушиши ва четга берилиши билан омбор ходими хужжатлар асосида уларнинг сонини карточкаларга ёзиб қўяди ва ҳар бир ёзувдан кейин қолдиқ ҳисоблаб кўйилади. Бухгалтер ҳар куни тугаган сутка учун омбордан хужжатларни қабул қилиб олиши керак (қабул қилиш-топшириш накладнойи, бўйруқ-накладной, товар-транспорт накладнойи).
Омбор ҳисобининг турғи юритилганлиги омбор ҳисоби карточкасига бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади. Моддий жавобгар шахс омбор ҳисоби карточкалари асосида ҳар ойда тайёр маҳсулот номенклатураси, ўлчов бирлиги сонига таянган ҳолда тайёр маҳсулотнинг қолдиқ ҳисоби ведомостини тўлдиради. Бу ерда ҳисоб баҳолари бўйича қолдиқлар таксировка қилинади ва бухгалтерия ҳисоби маьлумотлари билан солиштирилади.
Маҳсулот кирими ва чиқими билан боғлик операциялар расмийлаштирилган дастлабки хужжатлар омбор варақаларига ёзилганидан кейин бухгалтерияга топширилади. Бу ерда хужжатлар текширилади, гурухланилади ва улар асосида тегишли ҳисоб регистрлари тўзилади. Тайёр маҳсулот ҳаракатининг пул шаклида ифодаланган ҳисоби омбор ҳисоби маьлумотлари асосида бухгалтерияда юритилади.
Тайёр маҳсулот ҳаракати ҳисобини туғри ташқил қилиш корхона томонидан ишлаб чиқиладиган буюм турлари номини рўйхати – номенклатурасидан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Уни тўзиш асосида тайёр маҳсулотни туркумлаш, яьни ушбу корхонада ишлаб чиқариладиган бир маҳсулот турини бошқа маҳсулотдан ажратиб турувчи маьлум белгилари ётади. Номенклатура рўйхатини тўзишда асос қилиб қўйидаги белгилар олинади: модел, фасон, марка ва ҳоказо. Ҳар бир маҳсулот турига номенклатура рақами бириктирилади ва у ҳар хил сонлардан иборат бўлади. Маҳсулот номенклатурасидан (рўйхатидан) корхонанинг қўйидаги хизматларида фойдалинилади:
Деспетчерлик хизмат тури маҳсулот ишлаб чиқариш графигининг бажарилишини назорат қилади;
Цечлар ишлаб чиқарилган маҳсулот ассортиментини қилишда, омборга тайёр маҳсулотни топширишда юк хати ёзиш учун фойдаланади;
Бухгалтерия – тайёр маҳсулотнинг аналитик ҳисобини юритишда умумий маьлумотлар ва ҳисоботлар тўзиш учун фойдаланилади.
Ҳисоб-китобнинг журнал-ордер шаклида тайёр маҳсулотнинг аналитик ҳисоби 16-қайдномада юритилади. Бу қайднома тўртта бўлимдан иборат бўлиб улар қўйидагилардир: