3. Тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) ва уни ҳисобга олиш вазифалари


Тайёр маҳсулотни жўнатишни ҳисобга олиш



Download 164,5 Kb.
bet5/11
Sana25.02.2022
Hajmi164,5 Kb.
#293367
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13 ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР ВА УНИНГ СОТИЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

13.4. Тайёр маҳсулотни жўнатишни ҳисобга олиш
Омбордан тайёр маҳсулот ҳаридорларга корхонанинг сотиш бўлимии бўйруғига асосан жўнатилади. Маҳсулотни сотиш ҳаридор корхоналар билан тўзилган шартнома ва жўнатиш графигига мувофиқ амалга оширилади.
Сотиш режасини бажаришда ҳаридорларга жўнатилган маҳсулот ҳисобини туғри ташқил қилиш мухим аҳамиятга эгадир. Буни маҳсулот ортиб жўнатишдан тортиб то унинг учун ҳаридорлардан пул келиб тушгунча бўлган товар маҳсулотнинг ҳаракатини доимий равишда кўзатиб туриш керак. Бундай назорат ҳар бир дастлабки хужжат билан жўнатилган товар маҳсулот бўйича алохида юртилиб, шу маҳсулотнинг қачон ва кимга жўнатилганлиги, унинг йўлдаги ҳаракатига қанча вақт кетиши кераклиги ва ҳақиқатда қанча вақт кетганлиги, қандай ҳаридорлар маҳсулотни қачон қабул қилиб олганликлари ва қачон пулни тўлаш кераклиги, қандай ҳаридорлар уларга жўнатилган моллар учун пул тўламаган ва нима учун тўланмаганлиги, хуллас, йўлдаги барча товар маҳсулотнинг тақдирига доир масалалар ҳақида хабардор бўлиб туриш имконини беради.
Маҳсулотнинг омбордан кетишиини расмийлаштирувчи хужжат асосида ҳаридорларга жўнатилган тайёр маҳсулотга счёт, тўлов талабномаси ёзилади ва товар олувчи корхонага хизмат қилувчининг банкига топширилади.
Тўлов-талабнома. Мол етказиб берувчининг счёт-фактурага мос равишда ортиб жўнатилган маҳсулот қиймати учун ҳаридорнинг ҳисоб-китоб счётидан пулни ўтказиб бериш туғрисида банка берган бўйруғидир. Унда ортиб жўнатилган маҳсулот қиймати ва сотиш баҳоси, сони, ассортименти қайд қилинади (бу холатда счёт-фактура, албатта, тўлов- талабномасига илова қилиниши лозим).
Счёт-фактура ёки тўлов талабномасининг алохида бўлмасида тара ва қадоқлаш қиймати ҳамда ҳаридор томондан тўланадиган темир йўл бўйича тариф суммаси кўрсатилади. Базьида ҳаридор томонидан тўланиши лозим бўлган темир йўл тарифи бўйича суммага умумий маҳсулотнинг сотиш баҳоси кўшиб кўрсатилиши мумкин Қўшилган қиймат солиғи суммаси алохида бўлмада кўрсатилади. Мол етказиб берувчи билан ҳаридор ўртасида тўзилаётган шартнома вақтида франко жой туғрисида тўхталиб ўтадики, бунда маҳсулотни ортиб жўнатиш билан боғлик ҳаражатларни мол етказиб берувчи ўз зиммисига олади. Франко жойнинг қўйидаги турлари мавжуд:
Франко-омбор мол етказиб берувчи. Бунда маҳсулот ортиб жўнатиш билан боғлик бўлган барча ҳаражатларини мол етказиб берувчи корхона тўлов-талабномасига қўшади (омбордаги ортиб тушириш ишларининг қиймати темирйўл тарифи ва етказиб бериш ҳаражатлари).
Франко-станция жўнатиш шундай нархки, у мол етказиб берувчи тўлов-талабномасининг суммаси, темир йўл тарифи ва маҳсулотни вагонга ортиш ҳаражатлари йигиндисидан иборит.
Белгиланган станциягача франко. Бунда жўнатиш бўйича барча ҳаражатлар темир йўл тарифи қўшилган холда мол етказиб борувчи томонидан тўлайди.
Нархнинг франко омбор ҳаридор турида мол етказиб берувчи кўрсатилган ҳаражатлардан ташқари ҳаридорнинг станциядаги ортиб тушириш ишлари, унинг омборига етказиб бериш ишлари бўйича ҳаражатларни тўлайди (қоплайди).
Бизнинг республикамизда энг кенг тарқалган тури франко станция жўнатиш ҳисобланади.
Хўжалик шартномаси – бу корхоналарнинг хўжалик муносабатлари ўрнатиш ҳақидаги ўзор келишувидир. Шартнома томонлар мажбуряти ва ҳуқуқларни белгиловчи асосий хужжат ҳисобланади. Юз берган шароитни ҳисога олиб вақти-вақти билан шартнома шартлари кўриб чиқилиши ва уларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Агар корхона белгиланган номенклатурадаги маҳсулотни жўнатиш юзасидан шартнома шартларини бўзса, у холда ушбу корхонага нисбатан жазо чоралари кўлланилади. Демак, шартнома билан расмийлаштирилган ҳар бир режали буюртма корхона ходимлари бажариши шарт бўлган қонундир. Бундай тартиб ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, юқори иш унумдорлигига эришини таьминлайди. Белгиланган муддатда маҳсулот сотиш режасининг бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш чораси кўлланилади. Жарима миқдори маҳсулот сотиш шартларига қараб аниқланади.
Тайёр маҳсулотларни ҳаридорларга жўнатиш ҳаридор билан тўзилган шартномалар асосида амалга оширилади. Бу шартномаларда жўнатилган маҳсулот муддати, миқдори, қиймати ва ҳисоб-китоб шартлари келтирилади. Жўнатилган маҳсулот счёт-фактура, чиқим хужжати, тўлов талабномаси ва бошқа хужжатларда расмийлаштирилади.
Маҳсулотлар ҳаридорларга жўнатилганда товар қийматига қўйидагича проводка берилади:
Д-т 9110 – “Сотилган маҳсулотнинг таннархи”
К-т 2810 – “Омбордаги тайёр маҳсулот”
Жўнатилган товарларнинг аналитик ҳисоби ўз вақтида банк инкассасига берилган ҳисоб-китоб хужжатлари бўйича, тўлаш муддати етган ҳисоб-китоб хужжатлари бўйича ҳамда тўлашга қабул қилинмаган, маьсул шахсда бўлган жўнатилган товарлар алоҳида ҳисобга олинади.

Download 164,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish