3 Слайд хисоб китоблар



Download 7,72 Mb.
bet1/6
Sana25.02.2022
Hajmi7,72 Mb.
#275749
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари фанига кириш. 2

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
  • ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
  • «МОЛИЯ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ» ФАКУЛЬТЕТИ
  •  
  • «БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ» КАФЕДРАСИ
  • ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ СТАНДАРТЛАРИ
  • Маърузачи: Катта ўқитувчи Э.Шодиев
  • фани
  • РЕЖА:
  • 1.1-§.Mолиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларининг яратилиш тарихи
  • 1.2-§.Молиявий ҳисобот халқаро стандартларининг асосий мазмуни ва унинг замонавий менежмент ҳамда бухгалтерларни тайёрлаш тизимидаги ўрни
  • 1.3-§.Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари фанининг предмети ва методи
  • 1.4-§. Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари бўйича Кенгашнинг мақсади ва унинг тавсифи. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарт-ларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва фойдаланиш имкониятлари
  • Меъёрий хужжатлар:
  • “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4611-сон, 24.02.2020 й.) 
  • Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари: Олий ўқув юртлари магистратура мутахассисликлари учун дарслик / С. Ташназаров; – Т.: 2019. – 584 б.
  • 7-слайд
  • Дунё мамлакатларида чуқурлашиб бораётган глобаллашув ва интеграция жараёнлари умумтан олинган халқаро меъёрлар ва стандартларга ўтиш ҳамда уларга амал қилишга бўлган талабларнинг кучайишига сабаб бўлмоқда. Бу бевосита “халқаро бизнес тили” сифатида умумтан олинган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига ҳам дахлдордир. Ҳозирги кунда “1 та халқаро концептуал асос, 29 та Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари (БҲХС) ва 17 та Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) ва 33 та стандартларга интерпретациялар” амалиётга жорий қилинган. https://www.ifrs.org.ua/mezhdunarodny-e-standarty-finansovoj-otchyotnosti/;www.ifrs.org/issued-standards/list-of-standards/
  • 7-слайд
  • Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимининг тарихий шаклланиши ҳозирги замон бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботининг фундаментал асосини ташкил этади. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот узоқ тарихий вақт мобайнида аста-секинлик билан зарурият туфайли пайдо бўлди ва ривожланиб борди ҳамда бугунга келиб бошқарувнинг мукаммал бир тизими сифатида шаклланди.
  • 7-слайд
  • 1929 йилда жаҳон фонд бозорларида бошланган кўп йиллик иқтисодий кризис ҳисоботларни умумқабул қилинган ва кенг қўлланиладиган қоидалар асосида тузиш заруриятини юзага келтирди. Ушбу кризис бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тизими давр талабларига жавоб бера олмаслигини ва уни тубдан қайта кўриб чиқиш зарурияти мавжудлигини исботлади. Натижада, ўтган асрнинг 30-йилларида АҚШда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг умумқабул қилинган принципларини ишлаб чиқишга киришилди.
  • 7-слайд
  • 1937 йилда Германияда, 1947 йил Францияда бухгалтерия ҳисоби счётлар миллий режаси пайдо бўлди ва счётлар режасини қўллаш мажбурий ҳолатга келтирилди. Дунёнинг етакчи мамлакатларида миллий ҳисоб тизими шаклланди ва тараққий этди.
  • Joel G. Siegel, David Minars. Introduction to accounting I. I. Harper Perennial, New York, 1992. 4-5 p.
  • 7-слайд
  • Молиявий ҳисоботнинг халқаро интеграциялашувида АҚШдаги бухгалтерия ҳисоби бўйича профессионал ташкилотларнинг ҳиссаси катта бўлди. 1959 йил AICPA томонидан Бухгалтерия Ҳисоби Принциплари Кенгаши (АРВ) тузилди. Кенгаш томонидан бухгалтерия ҳисоби принциплари, 31та қоидалар ишлаб чиқилди, уларнинг моҳияти ҳамда амалиётда қўллаш тартиби очиб берилди. Бу ўз навбатида бухгалтерия ҳисоби амалиёти доирасидаги тортишувларга (қарама-қаршиликларга) барҳам беришда катта аҳамият касб этди. Ушбу принцип ва қоидаларнинг бир қанчаси ҳозирги кунда ҳам бухгалтерия профессиясида самарали қўлланилиб келинмоқда. АҚШ стандартлари GAAP (Ganerally Accepted Accounting Principles), яъни умумқабул қилинган бухгалтерия ҳисоби принциплари деб аталади.
  • 7-слайд
  • Молиявий бухгалтерия ҳисоби концептуал қоидалари ва принципларини амалиётга жорий қилишда стандартлар ва стандартлаштириш муҳим роль ўйнайди.
  • Буюк Британиядаги CIMA институти махсус луғатида бухгалтерия ҳисоби маъносидаги стандартларни қуйидагича тавсифлайди: “Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг аниқланган стандартлари Бухгалтерия Ҳисоби Амалиёти Стандартлари Стейтмент (SSAPs)ларидан келиб чиқадиган тармоқ бўлиб, қуйидагиларни қамраб олади: (1)молиявий бухгалтерия ҳисобипринципларини; (2)қўлланиладиган атамаларнинг аниқланишини; (3)бизнеснинг махсус турларидапринципларнинг қўлланилишини; (4)молиявий стейтментлар (ҳисобот) мазмуни ва шаклини (тавсифланиши ва тақдим қилиниши)”
  • 7-слайд
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish