3 Нефть-газ қазиб олиш ва қайта ишлаш учун машиналар ва жиҳозлар



Download 307,94 Kb.
bet6/8
Sana23.02.2022
Hajmi307,94 Kb.
#150053
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3.1-Ma`ruza

Барқарор (кўчмас) юк кўтарувчи иншоотлар кўтаргичлар билан биргаликда қўлланилади. Кўтаргичлар таркибига узатмалар, чиғир, транспорт базаси, полиспаст тизими киради ва улардан асосан жорий тамирлашда фойдаланилади.

  • Тушириш-кўтариш агрегатларининг таркибига – транспорт базасида куч узатмаларини агрегатлаш трансмиссияси, чиғир полиспаст тизими, минора, токчалар, қувурларни тушириш ва кўтариш учун механизация воситалари, штангалар, кўчма миноралар учун кАбеллар киради. Гуруҳча таркибига ҳар хил турдаги агрегатлар, юқорида келтирилган агрегатлар, ҳар хил қўшма ва конструктив бажарилган ҳолда қўлланилади. Транспорт базасида жиҳозлар агрегатланади, ҳар хил автомобиллар, транспортлар ва бошқа турдаги ташигичлардан фойданилади.

  • Бу кичик гуруҳда тушириш-кўтариш асбоблари қувурларни ёки штангаларни ер ости таъмирлаш ишларини кўтаргичлар ёрдамида ва махсус қурилмалар жамланмаси билан биргаликда – қувур элеваторлари ва штроплар, калитлар, спайдерлар, манипуляторлар қўлланилади. Бу қурилмаларнинг энг муҳим томони шундаки, амалга оширадиган ишларига қараб уларнинг ҳар хил турларини кичик гуруҳларга бирлаштириш мумкин. Элеваторлар ва штроплар бир гуруҳга кириб, юк кўтарувчи қурилмалар жумласига киради, муфта тагидаги қувурлар тизмасини осиб сақлаб туради. Қувурларнинг калити – қувурларни, штанга қудуққа туширилганда ёки қудуқдан кўтариб олишда маҳкамлаш ёки эчишда қўлланилади. Қувурларнинг калити дастакли, механизациялаштирилган, автоматлаштирилган турда бўлади.

    Спайдерлар алоҳида мустақил гуруҳга бўлинади, қувурлар тизмасини оғирлигини цилиндрик сиртидан сақлаб ва қисиб турувчи қурилмаларга мансубдир. Спайдерлар механизациялашган ва автоматлаштирилган бўлади. У элеватор билан бирга ишлайди ва юк кўтарувчи механизм ҳисобланади. Юк кўтариш қуввати 100 тонна ва ундан ортиқ бўлади. Манипуляторлар ёрдамида қувур ва штангаларни тушириш-кўтариш операцияларини кўчириш жараёнлари амалга оширилади. Тушириш-кўтариш операцияларида штангалар билан оддий асбоблар ва мосламалар биргаликда фойдаланилади. Механик ёки автоматик штангали калитлар кам қўлланилганлиги учун уларни алоҳида кичик гуруҳ қилиш мумкин. Механик ва автоматик спайдерлар, калитлар, манипуляторлар тушириш-кўтариш операциялари учун комплекс агрегатлар тузилиши мумкин ёки улардан алоҳида фойдаланилади. Автоном узатмалар, ИЁд (ички ёнув двигатель) ёки гидравлик ҳамда пневматик электродвигателларнинг алоҳида бажарилмасидан қудуқларни ер ости таъмирлашда кенг қўлланилади. Шунинг учун уларни мустақил кичик гуруҳга ажратиш мувофиқ бўлади.

    1. Босим билан қудуқларни таъмирлашда қўлланиладиган жиҳозлар. Юқори қатлам босимга эга бўлган қудуқларни таъмирлаш ишлари одатда очиқ фаввораларни келиб чиқиши билан боғлиқдир. Бундай ҳолатларни олдини олиш ҳамда қудуқларга қувурлар тизмасини ёки штангаларни босим остида туширишда бу жиҳозларнинг жамланмаси қўлланилади. Бу жамланманинг таркибига қудуққа тушириладиган қувурлар, штангалар ва қурилмалар қудуқ устини герметиклаш учун босим билан бостирадиган кўтарувчи махсус қурилмалар ҳам қўшилади. Кўтарувчи қурилмани тушириш-кўтариш операциясини механизациялаштириш учун у гидравлик восита билан жиҳозланади.

    2. Очиқ фаввораларни бартараф қилувчи жиҳозлар. Қудуқ жиҳозларини ишламай қолиши, унинг нотўғри танланиши, баъзида технологик жараёнлар етишмаган малакада бажарилганда очиқ фавворалар пайдо бўлади. Очиқ фаввораларни бартараф қилишда баъзида ёнғинли фаввораларни тўхтатишда босим ошишини таъминлашда қўлланиладиган жиҳозлар билан биргаликда махсус манипуляторлар ва ёнғинга қарши оралиқ масофадан курашувчи техникалардан фойдаланилади.

    3. Қудуқларни ювишда қўлланиладиган жиҳозлар. Қудуқлар ишлатиш даврида унинг стволига қум ва лой заррачалари ёпишади ва тиқин кўринишида тиқилиб қолади. Қудуқнинг стволи ва фильтри смола, парафин, коррозия маҳсулотлари ва бошқа моддалар билан ифлосланади, капилляр каналлари ёмонлашади. Баъзида қудуққа кириб келадиган суюқлик ёки газнинг оқимини тўлиқ бекитиб қояди. Қумли тиқинлар кучли агрегатлар ёки пармалаш ёъли орқали ювилади. Бу гуруҳдаги жиҳозларга ювувчи агрегатлар мансуб бўлади, қудуқларни ифлослантирувчи смолаларни, парафинларни ва коррозия маҳсулотларини ювиб чиқаришга имконият яратади.

    4. Парафинсизлантирувчи жиҳозларни кўтарувчи жиҳозларда ўтириб қолган парафинларни ишлатиш даврида ёки қудуқларнинг ер ости жиҳозларида таъмирлаш даврида тозалаб чиқаради. Биринчи ҳолатда механик усул қўлланилади, иккинчи усулда иссиқлик усуллари қўлланилади.

    5. Қудуқларни капитал таъмирлаш жиҳозларига – энг мураккаб жиҳозлар киради, унга бир бутун мураккаб қурилмалар мансубдир, схемаси ва функционал мўлжалланиши бойича бурғилаш қурилмаларига ўхшашдир. Бу қурилмалар ёрдамида бурғилаш, цементлаш, қудуқнинг эгрилигини тўғрилаш, ўзлаштириш учун бурғилаш минораси, асоси, тал тизими, чиғир, ювиш тизими, ротор, вертлюг, етакчи қувур узатма ва трансмиссия, транспотр базаси қўшилади. Бурғилаб тугалланган, таъмирланган қудуқларни ўзлаштиришда баъзида ўзлаштиришда мобиль агрегатлар қўлланилади.

    6. Қудуқларни капитал таъмирлаш асбоблари қудуқдаги аварияларни бартараф қилишда, стволни тўғрилашда, қудуқ ичига тушиб кетган баъзи бир деталларни чиқаришда, фрезерлашда, капитал таъмирлашда, баъзида жорий таъмирлашда қўлланилади.

    7. Қудуқ ичи ишларида қўлланиладиган жиҳозлар. Қудуқнинг ички жиҳозлари ва кўтарувчи жиҳозлар, қудуққа туширилган қирқувчи-клапанлар, пакерлар, газлифт клапанлари даврий равишда алмаштирилиб турилади. Даврий вақт оралиғида қудуқ ичи параметрлари (ҳарорат, босим ва ҳакозо) ўлчаниб турилади. Бунда ҳамма қудуқ ичидаги ишлар махсус агрегатлар, мосламалар ва асбоблардан ташкил топган бўлади, мустақил жамланмалар ёрдамида бажарилади.

    Нефть, газ, газ ёки конденсатли конлар машиналар, жиҳозлар, иншоотлар, аппаратлар, ускуналар ва механизмлар ёрдамида ишлатилиши ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Улар ишлаб турганда иши бир-бири билан ўзаро боғланган бўлади. Нефть, нефтгаз ёки газконденсат қатламлардан ёки бир нечта қатламли конларни ишлаш ва фойдаланиш объектларидан бир-бири билан биргаликда ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар баён қилинган.



    Download 307,94 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish