8
бўлган вақт ва харажатларнинг маълум ноаниқлиги қолади. Муддатлар ва харажатларнинг
қаттиқ меъёрланиши берилган натижанинг олиниш эҳтимоллигини камайтиради, натижалар
ва муддатлар регламентланиши эса маблағларнинг анча ортиқ сарфланиши эҳтимолига йўл
қўйилиши билан боғлиқ. Қисқа қилиб айтганда, инновацион жараённи ташкил этиш унинг
эҳтимоллик ҳарактерини, бу ерда таъсир этувчи қонуниятлар статистик табиатини ҳисобга
олинишига асосланади.
Инновацион жараённи ташкил этиш сўзнинг кенг маъносида илмий - ишлаб чиқариш
циклини
ташкил этишини, ташкилотлар ихтисослашуви ва жавобгарлигини ташкил этиши,
уларнинг ҳажми, жойлашуви, ишлар бажарилиши изчиллиги ва тартибини ўрнатилиши,
персонал меҳнатини ва бошқарувни ташкил этишни ўз ичига олади.
Маҳсулотларни, техник жараёнлар, улар рақобатбардошлигини янгилаш юқори
темплари ва самарадорлиги инновацион механизм ташкилий-таркибий қисмлари билан кўп
жиҳатдан аниқланади. Бунда инновациялар яратиш ва ўзлаштириш бўйича асосий ишлар
қаратилган ташкилотлар тармоқ илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик
институтлари,
тажриба ва махсус конструкторлик бюролари, конструкторлик бюролари ва корхона
бўлимлари, акционерлик жамиятлари алоҳида роль ўйнайди. Умумий кўринишда илмий ва
илмий-техник ташкилотларни қуйидаги тарзада таснифлаш мумкин:
−
Илмий-тадқиқот институтлари (ИТИ);
−
Конструкторлик бюролари (КБ);
−
Лойиҳа-технологик институтлари (ЛТИ);
−
Лойиҳа-конструкторлик институтлари (ЛКИ);
−
Давлат лойиҳа институтлари (ДЛИ).
Бунда илмий (илмий-техник) ташкилот остида асосий мақсади
илмий изланишлар
ўтказиш бўлган ихтисослаштирилган ва алоҳида ажралган хўжалик мустақил муассасани
тушуниш керак. Илмий ташкилотларга бозорнинг инновацияларга эҳтиёжини ва давлат
манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тузилган илмий ишлар режаси, изланишлар
ўтказишнинг молия манбаларига эга, ушбу режа асосида маълум билим ва фан соҳасида
доимий илмий изланишлар олиб борувчи ташкилотлар киради.
Янги илмий-техник ташкилотларни тузиш ва фаолият кўрсатаётганларини
ташкиллаштириш бўйича тўғри қарорлар қабул қилиш учун уларни таснифлаш зарур. Улар
қуйидаги белгилар бўйича таснифланиши мумкин:
−
Иш мазмуни бўйича – фундаментал ва амалий тадқиқотлар учун ИТИ;
−
Экспериментал – тадқиқот ишларига ихтисослаштирилган ЛКИ;
−
Илмий-техник ахборот институтлари;
−
Ижтимоий-иқтисодий тадқиқот институтлари;
−
Иш қўламлари бўйича - халкаро, тармоқаро, тармоқ, қуйитармоқ. Республика,
регионал
(ҳудудий);
−
«Фан ишлаб чиқариш» жараёни камраб олиниш даражаси бўйича - илмий, илмий-техник,
техник, илмий-ишлаб чиқариш;
−
Ихтисослаштириш даражаси ихтисос бўйича - илмий-тадқиқот институтлари, лойиҳа-
конструкторлик ва технологик тор ва кенг йўналишли ташкилотлар;
−
Юридик ва тезкор - хўжалик мустьақиллиги джаражаси бўйича - юридик шахс ҳуқуқига
эга ва эга бўлмаган ташкилотлар;
−
Охирги маҳсулот ҳарактери бўйича – илмий билимларни кенгайтирувчи ташкилотлар.
Янги маҳсулот турларини яратувчи, технологик жараёнларни ишлаб чиқарувчи, ишлаб
чиқариш ва бошқаришни ташкил этиш шакллари ва услубларини ишлаб чиқувчи
ташкилотлар.
Инновацион фаолият ташкилий шакллари ва уларнинг ёйилганлиги кўп жиҳатдан
тармоқ ва регионал хусусиятларга боғлиқ. Юқорида келтирилган
таснифда келтирилган
тармоқдаги илмий-техник ишланмаларнинг ташкил этилиш шаклларининг турли-туманлиги
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
9
тўғрисида машина қурилиши мисолида тасаввурга эга бўлиш мумкин. Машина қурилиши
саноатнинг энг кенг тармоқли мамлакат кўламида энг илғор, фанга яқин соҳаси.
Машина қурилишида илмий-техник (инновацион) ишланмалар асосан 7 ташкилот
шаклларда амалга оширилади.
1. Илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик институтлри (ИТЛКИ)
2. Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари (ИИБ);
3. Мустақил-конструкторлик бюролари (МКБ);
4. Корхоналар бирлашмалари қошидаги конструкторлик бюролари. Бунда КБ
нафақат ишлаб чиқариш билан, балки кўп ҳолларда улар хизмат кўрсатувчи
корхоналар билан худудий боғланган;
5. Тор ва кенг йўналишли илмий-тадқиқот ва лойиҳа-технологик институтлари;
6. Ишлаб-чиқариш, техник-иқтисодий изланишлар ва маълумотни ташкил этиш
(ИТИ);
7. Давлат лойиҳа институтлари (ДЛИ).
Бу инновацион ишланмалар ташкилий ақллари
вазифаси, ҳал этилувчи масалалар
кўлами, алоҳида бажарилувчи ишлар тури ва уларнинг асосий йўналишлари бўйича фарқ
қилади. (3.1.-жадвал).
Бундай тақсимот бир маҳсулот турининг МКБда, иккинчиси ИТИ, учинчисининг ККБ
яратилишини англатмайди.
Бунда шакллар кўплиги, улар ўртасида меҳнатнинг кенг тақсимоти мавжуд. Шундай,
масалан, авиаюритма қурилишда юритманинг янги конструкциясини МКБ ишлаб чиқилади,
у ўз тажриба-эксперементал базасига эга бўлиб, тажриба намунасини тайёрлаб охиригача
етказа олади, завод БКБ эса бу лойиҳаларни бевосита ишлаб чиқаришга жорий этиш ва
уларнинг қисман такомиллаштириш устида иш олиб боради.
Дастгоҳсозлик ва электротехника
инновациялар ИТИ, МКБ, БКБларида ишлаб
чиқилади, яъни илмий-техник ишланмаларни ташкил этиилган ҳамма асосий шакллари
ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: