Ўзбекистон Республикасида таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш талабларига қуйидагилар киради
Ижтимоий-сиёсий ҳаётда билим ва юксак интеллектнинг нуфузини англаган ҳолда таълимнинг устуворлигини таъминлаш;
Таълим ва тарбия услубларини танлаш ва таълимни бошқаришнинг давлат-жамият тизимига утилишини таъминлаш учун таълимнинг демократлашувига эришиш;
- Инсон қобилиятларини очилиши ва унунг таълимга нисбатан булган турли-туман эҳтиёжларини қондирилиши, миллий ва умумбашарий қадриятлар устуворлигини таъминланиши учун таълимни инсонпарварлаштириш;
- Таълим олувчиларда юксак маънавият, маданият, ижодий фикрлаш ва дунёқарашини шакллантириш ва ижтимоийлаштириш;
- Таълимни миллий йўналтириш – таълимни ўзбек ҳалқининг миллий урф-одатлари, анъаналари ва тариҳи билан узвий боғлиқлигини сақлаб қолиш, бошқа ҳалқлар тариҳи ва қадриятларини ҳурматлаш;
- Таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлигини таъминлаш;
- Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва таълимнинг энг юқори даражасида фундаментал ва маҳсус билим олишлари учун шароит яратиш.
Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини бошқаришга умумий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олиб боради
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таълим тизимини бошқариш бўйича қуйидаги ваколатларга эгадир:
1) таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
2) таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларига раҳбарлик килиш;
3) таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
4) таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилаш;