Ҳиндуизм - ҳозирги Ҳиндистонда тарқалган дин шаклидир. У эрамиздан олдинги динлар - брахманизм ва ведаизмнинг эволюцияси натижасида эрамизнинг биринчи минг йиллиги ўрталарнга келиб шаклланган. Шу даврдан бошлаб ҳиндуизм ҳукмрон динга айланган. Ҳозирги вақтда Ҳиндистон аҳолисининг ўрта ҳисобда 80 дан ортиқрок фоизи ҳиндуизмга эътикод қнлади. Ҳиндуизм синкретик дин бўлиб, турли эътиқодлар, урф-одат ва маросимлар, маҳаллий диний эътиқод ва қарашларнинг мураккаб комплекси сифатида воқе бўлиб, уруғ-қабила динлари элементларини, брахманизм, буддизм ва жайнизмнинг асосий ғояларини қамраб алган. Ҳиндуизм ўзининг ягона ташкилотига эга эмас.
Ҳиндуизм инсоннинг туғилганадан то вафот этишигача бўлган ҳуқуқ ва вазифаларини белгалаб ва чеклаб қўяди. Шунинг учун унда маросимчиликка кенг ўрин берилган. Ҳиндуизм кишиларнинг ижтимоий тенгсизлигани оклайди ва абадийлаштиради, руҳнинг бўлмаслиги ва кўчиб айланиб юриши (сансара таълимоти), қайта туғилиши (карма таълимоти), гуноҳ ишлар учун жавоб бериши, жаннат ва дўзах каби ақидаларни ўз ичига олади.
Ҳиндуизм политеистик дин бўлиб, унда кўп худолилик элементлари сақданган. Диндорлар тасаввурида бош худо Брахман Коинотнинг ижодкори ва яратувчисидир. Бундан ташкдри ҳиндлар Вишну ва Шива худоларига ҳам эътиқод қиладилар. Ҳиндуизм таълимотида худонинг уч хил кўринишда тасаввур этилиши (тримурти) энг олий, илоҳий, якка худонинг уч хусусияти, деб талқин қилинади. Бу христианликдаги уч юзли худога ўхшайди.
Ҳиндуизм таълимотича, олам пайдо бўлиб, емирилиб, йўқ бўлиб туради, яъни оламнинг яшаши прогрессив эмас, аксинча, регрессив характерга эга; ҳар бир давр оламнинг юксак ривожланган чўққисидан бошланиб, унинг инқирозга учраши билан тугайди, инсонлар гуноҳга ботиб кетгач, олам йўқолади.
Ҳиндуизм жамиятнинг табақаларга бўлинишини акс эттирувчи савоб ва жазо (карма) ғоясига асосан, инсон ҳаётида 4 та асосий мақсад бор, деб даъво килинади: 1) дхарма - оила ва жамиятда диний талабларни бажариш: 2) артха - фойдали ишлар қилиш, зарур материалларга эга бўлиш; 3) кама - муҳаббат туйғуларига эришиш, ҳис-туйғуларни қондириш; 4) мокша - ўзгариш занжиридан бутунлай халос бўлиш.
Вишнуизм ва шиваизм оқимларининг вакиллари ўз худоларига бағишлаб минглаб катта-кичик ибодатхоналар курганлар. Бу динга эътиқод килувчилар "муқаддас жойлар", дарёлар ва бошқа ҳар хил нарсаларга сиғинадилар. Ҳинд халқи орасида ёвуз руҳларга эътиқод қилиш кенг тарқалган. Улар турли ҳайвонлар - ҳўкиз, сигар, маймун ва илон кабиларга ҳам сиғинадилар, уларни муқаддаслаштирадилар. Масалан, ҳиндуизм тарафдорлари сигирни саҳийлик манбаи ва гўзал аёл тимсолн деб ҳисоблайдилар. Руҳонийлар сигирларни сўймаслик ва гўштини емасликни тарғиб киладилар. Аммо ҳиндуизм сигар сутини ичишни ва ундан хўжаликда иш ҳайвони сифатида фойдаланишни таъқиқламайди.
Ҳинд халқи учун Ганг дарёси муқаддас ҳисобланади. Ҳиндуизм динига эътиқод қилувчилар Банорас шаҳрини ҳам мукаддаслаштиришган. Ривоятларга кўра, гўё Ганг дареси қиргоғида киши ҳаётдан кўз юмса, нариги дунёдаги ҳаёти анча енгиллашар, жаннатга йўл олар деган диний фикр бор.
Ҳиндуизмнинг характерли хусусиятлари, юқорида қайд килингандек, жамиятдаги кишиларни табақаларга - касталарга1ажратишдир. Ҳозирги пайтда кишиларни табақаларга бўлиш тақиқланган. Аммо табақаларга бўлиниш минглаб йиллар давом этганлиги ва кишиларнинг онгига чуқур сингиб кетганлиги учун бу масалада муайян қийинчиликлар юз бермоқда. Ҳиндуизмнинг "муқаддас" ёзувларига Веда2,
Упанишадлар3 киради. Кейинчалик "Махабхарата" ва "Рамаяна" достонига ўхшаш, диний маросимлар ва урф-одатлар сингдирилган ҳар хил афсона, ривоят, ҳикматли сўзлар, эпик достонлар пайдо бўла бошлади.
XIX асрнинг бошларида ҳиндуизм миллий-озодлик ҳаракати ғояларига катта ижобий таъсир кўрсатди. Шу билан ҳиндуизмда шовинистик диний эътиқодларни тарғиб қилган бир қатор оқимлар ҳам пайдо бўлган.
Ҳозирги вақтда ҳиндуизм Ҳиндистондан ташқари Непал, Шри Ланка, Бангладеш, Гавана ва ҳиндлар яшайдиган бошка ҳудудларда тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |