2.3. Талаб ва таклиф функциялари
Замонавий иқтисодий назариянинг аниқроқ бўлиши, у ўрганадиган иқтисодий жараёнларнинг миқдорий муносабатларини ўрганиш учун математик инструментдан кенгроқ фойдаланишни тақозо қилади. Ҳозирги вақтда иқтисодчилар иқтисодий жараёнларни ўрганишда модел тушунчасидан кенг фойдаланмоқдалар.
Модел деганда, иқтисодий жараённинг схемаси, лойиҳаси, математик формулалар билан ифодаланиши тушунилади. Бу ерда кенгроқ ишлатиладиган моделлардан бири иқтисодий-математик моделлардир. Иқтисодий математик моделлар, иқтисодий жараёнларнинг миқдорий муносабатларини функция, тенглама, тенгсизликлар орқали ифодалайди.
Функция - бу математик тушунча бўлиб, боғлиқ ўзгарувчи билан эркин ўзгарувчилар ўртасидаги миқдорий боғлиқликни ифодалайди.
Агар функция битта боғлиқ ўзгарувчи билан, битта эркин ўзгарувчи ўртасидаги боғлиқликни ифодаласа, унга бир ўзгарувчили функция дейилади ва у қуйидагича ёзилади:
Агар функцияда эркин ўзгарувчилар сони -та бўлса, , у ҳолда ўзгарувчили функцияни оламиз:
Бир ўзгарувчили функцияга мисол сифатида нархга боғлиқ бўлган талаб функциясини қараш мумкин:
бу ерда: - талаб миқдори; - бир бирлик маҳсулот нархи.
Талаб функцияси маҳсулот нархи бўлганда, истеъмолчи қанча максимал миқдорда маҳсулот сотиб олиши мумкинлигини кўрсатади. Нарх ошганда, талаб миқдори камаяди. Масалан, ўқувчи дафтарига бўлган талаб ва дафтар нархи ўртасидаги боғлиқлик қуйидаги жадвалда берилган.
Битта дафтар нархи, сўм ( )
|
10
|
20
|
30
|
Талаб, (дона)
|
18
|
12
|
6
|
Бу жадвалдаги талаб билан нарх ўртасидаги боғлиқлик, тескари боғлиқликдир. Нима учун деганда, нарх (аргумент) ўсиши билан талаб миқдори (функция қиймати) камайиб боради.
Жадвалдаги боғлиқлик график кўринишида ҳам бўлиши мумкин (8-расм):
8-расм. Талаб ва нарх ўртасидаги боғлиқлик графиги.
Жадвалдаги талаб билан нарх ўртасидаги боғлиқлик аналитик, яъни функция шаклида берилганда у қуйидагича ёзилади:
,
ёки талаб функциясига тескари функция
кўринишида ёзилади.
Ушбу функциялардаги ва лардан бирига, унинг жадвалдаги қийматларини қўйсак, мос ҳолда иккинчисининг қийматини аниқлаймиз. Умуман олганда, чизиқли бир ўзгарувчили талаб функцияси қуйидагича ёзилади:
бу ерда ва , ва параметрлар статистик маълумотлар асосида ҳисобланади.
Чизиқли талаб функциясининг графиги қуйидаги тартибда аниқланади. Нарх бўлганда, талаб бўлади . Нарх га тенг бўлганда, талаб бўлади. Олинган қийматлар графикда ифодаланиб, талаб чизиғи графигини оламиз: талаб функцияси чизиқли бўлгани учун, нарх нолдан гача ўзгарганда, талаб нинг қиймати тўғри чизиғи устида ётади (9-расм).
9-расм. Чизиқли талаб графиги.
Энди юқорида келтирилган талаб функцияси графигини чизамиз (10-расм).
10-расм. Талаб функциясининг графиги.
бўлганда, талаб қиймати га тенг (графикда у нуқта билан белгиланган). Товар нархи га тенг бўлганда, талаб миқдори га тенг бўлади (графикда бу нуқта).
нуқта билан нуқтани туташтирувчи тўғри чизиқ берилган функция учун талаб чизиғини беради.
Кўп ўзгарувчили талаб функцияси, талаб миқдорини унга таъсир қилувчи бир неча омиллар асосида аниқлайди.
Мисол тариқасида нон бозори моделини қандай аниқланишини қараймиз. Маълумки, нонга бўлган талаб, ноннинг нархи га ва истеъмолчининг даромади га боғлиқдир ва бу боғлиқлик қуйидагича ифодаланади.
. (1)
Бу ҳолда кўп ўзгарувчили талаб функцияси икки ўзгарувчидан: нон нархи ва истеъмолчи даромади дан боғлиқ.
Нон пиширувчилар томонидан таклиф қилинадиган нон миқдори ноннинг нархи дан ва уннинг нархи га боғлиқ, деб қарайлик. У ҳолда таклиф функцияси
, (2)
кўринишда ёзилади.
Нон бозоридаги нонга талаб ва таклифнинг бир-бирига тенг бўлиши шарти
(3)
бўлади. (1), (2) ва (3) муносабатлар нон бозори моделини беради.
Мисол. Нонга бўлган икки омилли талаб функцияси берилган:
Бу функция орқали берилган нон нархи ва истеъмолчи даромадида нонга талаб қанча эканлигини аниқлаш мумкин. Агар нон нархи =20 сўм, даромад 250 сўм бўлса, нонга талаб
бўлади.
Агар истеъмолчи даромади ўзгармас бўлиб, =250 сўмга тенг бўлса, у ҳолда бир омилли нонга талаб функциясини оламиз:
,
ёки нон нархи бўлиб, ўзгармас бўлса, биз даромадга боғлиқ нонга талаб функциясини оламиз.
.
Талабга нархдан бошқа барча таъсир қилувчи омилларни ҳисобга оладиган бўлсак, кўп омилли талаб функцияси қуйидагича ёзилади;
бу ерда - талаб; - даромад; - истеъмолчи диди; - кутиш; - ўрнини босувчи товарлар нархи; - комплектга кирувчи товарлар нархи; - харидорлар сони; - бошқа омиллар.
Шундай қилиб, кўп омилли талаб функцияси ёрдамида, талаб миқдорининг унга таъсир қилувчи омиллар (ёки бир қатор омиллар таъсири ўзгармас бўлганда қолган омиллар) таъсири бўйича ўзгариш қонуниятларини таҳлил қилиш мумкин.
Талаб қонуни бўйича нархдан бошқа омиллар таъсири ўзгармаганда, нархнинг ўсиши билан талаб миқдори камайиб боради (яъни, ўсмайди).
Бозор талаби чизиғини аниқлаш учун, биринчи навбатда статистик маълумотлар ва истеъмолчи диди ҳамда одатига кўра, алоҳида харидорнинг талаб функцияси аниқланди ва ундан кейин ушбу индивидуал талаб чизиқлари горизонтал қўшилади.
Бир ўзгарувчили таклиф функцияси қуйидаги кўринишда ёзилади:
,
бу ерда - товарга бўлган талаб миқдори;
- битта товар нархи.
Таклиф функцияси бир бирлик товар нархи бўлганда товар сотувчилар максимал даражада қанча миқдорда товар таклиф қилишини кўрсатади. Унинг графиги, талаб функцияси графигидай аниқланади.
Масалан, чизиқли таклиф функцияси берилган бўлсин:
,
бу таклиф функцияси товар нархига боғлиқ бўлиб, бу боғлиқлик мусбатдир, яъни нарх (аргумент) ўсиши таклифнинг (функциянинг) ўсишига олиб келади. Таклиф функцияси ўсувчидир. Таклиф функцияси графиги талаб функцияси графиги каби аниқланади.
Таклифнинг таклиф чизиғи бўйича ўзгаришига, таклиф миқдорининг ўзгариши дейилади. Таклиф миқдорининг ўзгариши, яъни таклифнинг таклиф чизиғи бўйича ўзгариши, фақат нарх таъсири остида бўлади. Нархдан бошқа таклифга таъсир қилувчи омиллар таклиф чизиғини унга пастга ёки чапга-юқорига силжитади. Таклиф чизиғининг ўзини ўнгга ёки чапга силжишига таклифнинг ўзгариши дейилади.
“The demand curve tells us how much consumers are willing to buy for each price per unit that they must pay. It slopes downward because consumers are usually ready to buy more if the price is lower. For example, a lower price may encourage consumers who have already been buying the good to consume a larger quantity, and it may enable other consumers who previously might not have been able to afford the good to begin buying it”3.
Таклифмиқдоринархданташқарибошқаомилларгаҳамбоғлиқдир:
ишлабчиқариштехнологияси, (технологиядаражасинингўсиши, таклифчизиғиниўнггасилжитади, нимаучундеганда, янгитехнологияишлабчиқаришхаражатлариникамайтирадиваишлабчиқарувчиберилганнархдакўпроқмаҳсулотишлабчиқаришимкониятигаэгабўлади);
ресурсларнархи (ресурсларнархиошганда, ишлабчиқаришхаражатлариошади, натижадаберилганнархдаишлабчиқарувчикамроқмаҳсулотишлабчиқариб, таклифқилади, натижадатаклифчизиғичапгасилжийди, ресурсларнархикамайганда, юқоридагиҳолатнингаксибўлади, яънитаклифошади, натижадатаклифчизиғиўнггасилжийди);
ушбумаҳсулотниишлабчиқарувчиларсониошганда (ишлабчиқарувчиларсонинингошиши, умумийтаклифчизиғиниўнггасилжитади);
солиқларвадотациялар (солиқнингортишинатижасида, таклифқилинадиганмаҳсулотмиқдорикамаяди, шусабаблитаклифчизиғичапгасилжийди; дотацияберилгандаюқоридагинингаксибўлади, яънитаклифчизиғиўнггасилжийди).
Кўпомиллитаклиффункциясиқуйидагикўринишдабўлади:
бу ерда - таклиф миқдори; - товар нархи; - технология даражаси; - ресурслар нархи; - солиқ ставкаси; - дотация миқдори; - ишлаб чиқарувчилар сони; - бошқа омиллар. Таклиф қонунига кўра, (нархдан бошқа омилларнинг таъсири ўзгармаса нархнинг ( ) ўсиши билан, таклифнинг ( ) миқдори ўсади, таклиф функцияси ўсувчидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |