3-мавзу. Тадбиркорлик ва кичик бизнес бошқаруви, унинг турлари режа


Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослари



Download 54,25 Kb.
bet2/4
Sana16.03.2022
Hajmi54,25 Kb.
#497530
1   2   3   4
Bog'liq
3-мавзу

3.2. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослари
Тадбиркорликни шакллантириш учун иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа муайян шароитлар яратилиши керак. Иқтисодий шароитларга қуйидагилар киради: товарга бо'лган таклиф ва талаб; ҳаридор сотиб олиши учун товар турларининг мавжудлиги; ҳаридор сотиб олиши учун керак бо'лган пул ҳажмининг мавжудлиги; ишчиларнинг маошига, я'ни сотиб олиш имкониятига та'сир ко'рсатувчи ишчи жойларининг, ишчи кучларининг ортиқчалиги ёки етишмовчилиги.
Пул ресурсларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имкониятлари, киритилган капиталдан олинаётган даромад миқдори ва о'з ишбилармонлик операцияларини молиялаштириш учун олинмоқчи бо'лган кредит миқдори иқтисодий шароитга та'сир этади.
Тадбиркорлик фаолиятининг шаклланишида ишбилармон ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш масалаларини ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун тадбиркорлик фаолиятини олиб боришнинг замонавий услубларини о'рганишни ташкил этиш, ходимларни о'қитиш ва қайта о'қитиш, уларни ривожланган мамлакатларга малака ошириш учун юбориш, ишбилармонларни о'қитиш учун о'қитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкил этиш, тадбиркор сектори учун ходимларни танлаш бо'йича маслаҳат марказларини очиш керак.
Ҳар бир тадбиркорлик фаолияти тегишли ҳуқуқий муҳитда кечади. Шунинг учун керакли ҳуқуқий шароит яратиш катта аҳамиятга эга. Бу нарса биринчи навбатда тадбиркорлик фаолиятини тартибга келтирувчи фармонлар ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароит яратиб берувчи қонунларнинг мавжудлиги, я'ни корхоналарни ро'йхатдан о'тиш жараёнининг қисқа ва оддий бо'лиши; тадбиркорликни давлат бюрократизмидан ҳимоя қилиш; солиқ қонунчилигини такомиллаштириш; О'збекистон ва чет эл ишбилармонларининг ҳамкорлик фаолиятини ривожлантиришдан иборатдир.


3.3. Кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳити ва унга та'сир этувчи омиллар
Ҳар қандай тадбиркорлик ма'лум бир ҳудудда: мамлакат, вилоят, шаҳар ёки қишлоқ миқёсида олиб борилади. Тадбиркорлик фаолиятини самарали олиб бориш учун ма'лум бир ишчи муҳити бо'лиши керак.
Умумий ҳолда тадбиркорлик муҳити асосан қуйидаги то'ртта омил: ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий омилларнинг о'заро бог'ликлиги натижасида амалга оширилади. Улар ижобий ёки раг'батлантириш ко'ринишида ҳам шаклланиши мумкин. Ушбу ҳолда мамлакат ёки минтақадаги мавжуд шарт-шароитлар тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун мос бо'лади. Сҳунки, бундай муҳит тадбиркорга амалга ошираётган ишларининг натижалари қандай бо'лишини олдиндан ко'ра билишига кенг имконият туг'диради. Тадбиркорнинг о'з иши натижаларини олдиндан ко'ра билиши таваккаллик тушунчасига тескари ҳолда ифода этилади. Агар тадбиркор ма'лум бир муҳитда таваккалчилик асосида фаолият ко'рсатаётган бо'лса, у ҳолда у о'згарувчанлик, барқарорсизлик, таваккалчилик билан тавсифланади.
Ҳуқуқий базанинг то'лиқ ёки бир ме'ёрда юритилмаслиги тадбиркорлик фаоллиги даражасига катта салбий та'сир ко'рсатиши мумкин. Ҳуқуқий омилнинг тавсифига «ҳуқуқий маданият» тушунчаси ҳам киради. Бунинг остида миллатнинг қонунларга то'лиқ риоя қилиши, я'ни инсонларнинг онгида қонунлар талабини бажариш керак деган тушунчанинг бо'лиши тушунилади. Агар, керак бо'лган барча қонунлар қабул қилинса-ю, лекин улар амалда ишламаса ёки тадбиқ қилинмаса, бундай жамиятни қонунларга бо'йсунувчан деб бо'лмайди ва буни тадбиркор о'з фаолиятини юритишда э'тиборга олиши шартдир.
Ҳар бир мамлакатда тадбиркорликнинг ривожланишига ундаги сиёсий тизимнинг барқарорлиги катта та'сир ко'рсатади. Агар сиёсий тизим барқарор бо'лмаса, тадбиркорлар катта инвестицияларни жалб қилмасдан юқори даражадаги фойда олиш мақсадида кичик муддатга мо'лжалланган турли хилдаги операцияларни амалга оширишга ҳаракат қилишади. Сиёсий аҳволнинг барқарорлиги тадбиркорга о'з фаолиятини стратегик жиҳатдан лойиҳалаштириш, я'ни узоқ муддатга мо'лжалланган ишларни амалга ошириш имконини беради.
Ижтимоий омил бошқаларга нисбатан о'зининг таркиби жиҳатидан анчагина мураккаб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам унинг таркиби ко'пгина элементлардан таркиб топади. Агар тадбиркор уларни э'тиборга олмаса, келгусида салбий натижаларга олиб келиши мумкин. Қуйидагилар бу омилнинг асосий элементлари ҳисобланади:
• жамиятда мафкуранинг ҳолати;
• миллий урф-одатлар;
• миллатнинг маданий ва маиший одатлари;
• атрофдаги кишиларнинг тадбиркор ва тадбиркорлик фаолиятига бо'лган муносабати;
• давлатнинг тадбиркор ва тадбиркорлик фаолиятига бо'лган муносабати.
Республикада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қо'ллаб-қувватлаш бо'йича биринчи Президентимиз И.А. Каримов ташаббуси билан керакли қонунлар, қарорлар, фармонлар ва шу каби ҳуқуқий-ме'ёрий ҳужжатлар қабул қилинган бо'либ, улар ҳаётга тадбиқ килинмоқда. Шу билан бирга тадбиркорлик фаолиятини раг'батлантириш мақсадида иккита фонд: тадбиркорликни ривожлантириш, кичик бизнесни ривожлантиришга ко'маклашиш фондлари ташкил этилган.
Тадбиркорлик муҳитини шакллантириш бошқариладиган жараёндир. Лекин бошқариш усуллари ма'мурий ёки директив ко'ринишида бо'лиши мумкин эмас. Уларнинг асосий тадбиркорлик фаолияти суб'ектларига та'сир қиладиган чоралардан эмас, балки шундай суб'ектларнинг таркиб топиши ё'лида қулай шарт-шароитларни яратишдан иборат бо'лиши керак.
Тадбиркорлик муҳитини таркиб топтириш ко'п жиҳатли жараён бо'либ, у о'з ичига қуйидаги таркибларни қамраб олади:
- ижтимоий, иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий фалсафанинг ҳамда улар билан бог'лиқ бо'лган жамият а'золари психологиясининг о'згариши;
- тадбиркорликни раг'батлантирувчи миллий дастур қабул қилиниши.
Тадбиркорлик муҳити мамлакатнинг ривожланиши асосини ташкил қилади ва ишбилармон кишиларнинг фаолият мазмунини белгилаб беради. Турли мамлакатларда тадбиркорлик муҳити турличадир. Ривожланган мамлакатларда бундай муҳит о'зининг қулайлиги ҳамда иқтисодий жараёнларнинг юқори даражада унумли ташкил қилиниши билан ажралиб туради.
Бизнесни самарали юритиш унга ташқи муҳитдан аралашишни ёқтирмайди. Бизнесни юритишда ташқаридан озгина аралашув бо'лса, унинг емирилишига олиб келмаса ҳам тадбиркорлик таркибларининг фаолият ко'рсатишига салбий та'сир ко'рсатади. Шунинг учун ҳам давлат иқтисодиёт учун керакли бо'лган барча шарт-шароитларни яратиши ва тадбиркорлар учун ко'проқ эркинлик бериши керак. Шунга асосланган ҳолда иш олиб бораётган О'збекистон жаҳон иқтисодиётида о'зининг муносиб о'рнини топмоқда.
Тадбиркорлик муҳитига та'сир этувчи омилларни қуйидаги гуруҳларга бо'лиш мумкин:
- аниқ бир маҳсулотга исте'молчиларнинг то'лов қобилияти. Бунда бозордаги мавжуд ҳакиқий талаб билан кутилаётган талаб фарқланади.
Агар, маҳсулот (товар) о'зининг хусусиятлари билан аввалгиларидан ажралиб турса, унга бо'лган талаб маркетинг усуллари билан аниқланади:
- таваккалчилик ва бозордаги хатарларни о'з зиммасига олиб, мулк жавобгарлиги асосида иш юрита оладиган тадбиркорлар. Улар о'з мулки, билим ва сармоясини самарали ишлата олувчи юқори малакали ва ма'лум бозор вазиятларига мослаша олиш қобилиятига эга бо'лишлари керак;
- қарор қабул қилиш тизими. Бу тизим таркибига аввало, бизнеснинг ишончлилиги ва самарали бо'лишини баҳолаш имконини берувчи мезонлар, усуллар то'плами киради. Тадбиркор бу тизим орқали о'з иши натижасини текшириш имконига эга булиши керак.
Шу омилларнинг тизимли ва о'заро ҳаракат қонуниятлари тадбиркорликни фаоллаштиради ва у хо'жалик механизми орқали амалга оширилади. Натижада, айрим ҳудуд ва тармоқларда янги корхоналар, ишлаб чиқариш, хизмат ко'рсатиш ва бошқа тадбиркорлик об'ектлари вужудга келади. Бундай фаолиятлар тадбиркорнинг билими, сармоялар, бозор талаби, давлат ва бошқа ташкилотларнинг о'заро манфаатли ҳаракати туфайли фаоллаша боради ва бозорга мослашади.
Ишбилармонлик муҳитини таҳлил қилиш жараёнида тадбиркор ҳар бир миллатнинг ан'аналари, урф-одатлари, қандай озиқ-овқатларни исте'мол қилиши ва қандай буюмларни кийишини инобатга олиши мақсадга мувофиқдир.
Бундан ташқари халқнинг то'лов қобилиятини билиш ҳам катта аҳамият касб этади. Ушбу омил исте'мол товарлари ишлаб чиқаришни ташкил қилишда катта рол о'йнайди. Тадбиркор шу омилни ҳар томонлама таҳлил қилишда о'з мамлакатидаги бозор вазиятини ҳамда ушбу маҳсулотни келажакда экспорт қилиш мумкин бо'лган қо'шни мамлакатлар бозорини ҳам ко'риб чиқиши керак.
Тадбиркорнинг о'з ишини ташкил қилишидаги асосий вазифа, аввало, о'з г'ояларини ма'лум бир муҳитга тадбиқ қилиш учун керакли бо'лган бирламчи капитални барпо қилишдан иборатдир.
О'з ишини то'г'ри ташкил қилиш тадбиркорликнинг асосий омилларидан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам тадбиркор бу феноменни барпо килувчи барча қисмларни ҳар томонлама э'тиборга олиши керак. Тадбиркор фаолиятининг бу жиҳатларини о'рганишда унинг фаолияти кетма-кетлигини кузатиш алоҳида аҳамият касб этади. Бунда тадбиркорнинг асосий ҳаракатлари кетма-кетлиги қуйидагича бо'лиши мумкин:
биринчидан, бизнес г'оясини ишлаб чиқиш;
иккинчидан, ишбилармонлик муҳитини чуқур о'рганиб чиқиш;
учинчидан, тадбиркорнинг иқтисодий манфаати билан бизнес г'оясининг о'заро то'г'ри келиши, тадбиркорлик г'ояси билан тадбиркорлик муҳитининг о'заро мувофиқлиги;
то'ртинчидан, г'ояни амалга ошириш учун керакли бо'лган капитал ҳажмини белгилаб олиш;
бешинчидан, бизнес г'ояни амалга ошириш учун керак бо'лган корхона ёки ташкилотни таркиб топтириш.

Download 54,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish