3-МАВЗУ. ТАДБИРКОРЛИК ВА КИЧИК БИЗНЕС БОШҚАРУВИ, УНИНГ ТУРЛАРИ
РЕЖА:
3.1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг моҳияти ва мазмуни
3.2. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослари
3.3. Кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳити ва унга та'сир этувчи омиллар
3.4. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари
3.5. О'збекистонда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ё'налишлари
3.1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг моҳияти ва мазмуни
Бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчаларини ҳозирги ма'носида биринчи бо'либ ХвИИ аср охири ва ХвИИИ аср бошларида инглиз иқтисодчиси Ричард Кантилон қо'ллаган эди. Унинг фикрича, тадбиркор таваккалчилик шароитида фаолият ко'рсатувчи кишидир. Шу боисдан у ер ва меҳнат омилини иқтисодий фаровонликни белгилаб берувчи бойлик манбаи деб билган. Кейинчалик, ХвИИИ асрнинг охири ва ХИХ асрнинг бошида машҳур франтсуз иқтисодчиси Ж.Б.Сей (1767-1832) «Сиёсий иқтисод рисоласи» китобида (1803й.) тадбиркорлик фаолиятини ишлаб чиқаришнинг уч мумтоз омиллари – ер, капитал, меҳнатнинг яхлитлиги деб та'рифляган эди.
ХИХ-ХХ асрлар чегараларида тадбиркорлик институтининг аҳамияти ва ролини ко'пчилик англай бошлади. Франтсуз иқтисодчиси Андре Маршалл (1907-1968 йй.) биринчи бо'либ ишлаб чиқаришнинг учта омилига (эр, капитал, меҳнат) то'ртинчи омил – ташкиллаштириш омилини қо'шди. Шу вақтдан бошлаб тадбиркорлик тушунчаси ва шу соҳада олиб бориладиган ишлар ко'лами кенгайиб бормоқда.
Америкалик иқтисодчи Ж.Б.Кларк (1847-1938) Ж.Б.Сейнинг «учлик формуласига» бир оз о'згартириш киритди. Унинг фикрича, ишлаб чиқаришда доим то'рт омил иштирок этади:
1) капитал;
2) ишлаб чиқариш воситалари ва ер;
3) тадбиркорлик фаолияти;
4) ишчининг меҳнати.
Америкалик олим Р.Хизрич, «Тадбиркорлик о'з қийматига эга бо'лган қандайдир янги нарсани яратиш жараёни, тадбиркор эса бунинг учун барча зарур вақти ва кунини сарфлайдиган, барча молиявий, психологик ва ижтимоий хавф-хатарни о'зига олиб, эвазига мукофот сифатида пул ва эришилган ютуг'идан қаноатланувчи шахс», - деб та'кидлайди.
Инглиз профессори А.Хоскин эса «ишни о'з ҳисобидан олиб борувчи, бизнесни бошқариш билан шахсан шуг'улланувчи ва керакли воситалар билан та'минланиш учун шахсий жавобгарликка эга, қарорни мустақил қабул қилувчи шахс якка тартибдаги тадбиркор бо'лади», - деб изоҳлайди.
Бугунги кунда тадбиркорлик назариясини ривожлантиришнинг то'ртта босқичи мавжуд.
Тадбиркорликни вужудга келишининг учинчи босқичи тадбиркорликнинг алоҳида шахсий сифатлари: 1. Иқтисодий ва ижтимоий вазиятнинг о'згаришида то'г'ри ё'л топа билиш қобилияти, 2. Бошқарув қарорларини танлаш ва қабул қилишда мустақиллик, 3. Бошқарув қобилиятларининг то'ла намоён бо'лиши билан та'рифланади.
Тадбиркорлик назариясининг ривожланишидаги ҳозирги босқични то'ртинчи босқичга киритиш мумкин. Унинг пайдо бо'лишини тадбиркор ҳаракатини таҳлил қилишдаги бошқарув аспектига ко'чирилиши билан бог'лайдилар. Бу ҳозирги вақтда назарияда тадбиркорлик муаммолари таҳлили ко'плаб о'заро бог'лиқ фанлар доирасида олиб борилишини билдиради.
Шундай қилиб, тадбиркорлик – бу иқтисодий фаолиятнинг алоҳида тури бо'либ, унинг замирида мустақил ташаббус, жавобгарлик, тадбиркорлик г'оясига асосланган, фойда олишга ё'налтирилган, мақсадга мувофиқ фаолият ётади.
Тадбиркорлик иқтисодий фаолликнинг алоҳида тури бо'либ, унинг бошланг'ич босқичи, одатда, фикрлаш фаолияти ёки унинг натижаси билан бог'ланган бо'лади, фақат у кейин моддий шаклни олади.
Тадбиркорнинг асосий мақсади – о'з исте'молчиларига эга бо'лиш ё'лида товарга бо'лган эҳтиёжни аниқлашдан иборатдир. Тадбиркор о'з исте'молчиларини шакллантиришда қуйидаги асосий омилларни ҳисобга олиши керак:
• товарнинг янгилиги ва унинг ҳаридор манфаатига мос келиши;
• товар ёки хизматларнинг сифати;
• товар ёки хизматларнинг нархи;
• товарнинг универсаллик даражаси;
• товарнинг ташқи ко'риниши, унинг ҳаридор талабига мослиги;
• сотувдан кейинги сервис хизматларидан фойдаланиш имконияти;
• товарнинг қабул қилинган умумий ёки давлат стандартларига мослиги;
• товарлар ва хизматлар рекламасининг жозибалилиги, харидор диққатини о'зига жалб қилиши ва ҳоказо.
Тадбиркорнинг шахсий хусусиятлари, қобилиятлари, имкониятлари ва ишга доир сифатлари тадбиркорликнинг ҳаракатлантирувчи кучи бо'лади. Тадбиркорнинг ишга доир сифатлари қуйидаги тамойилларга асосланиши керак:
биринчидан, бозорнинг товарлар ва хизматлар билан та'минланиш даражасини таҳлил қилиш ё'ли билан иқтисодий хо'жалик тизимида о'з о'рнини топиши;
иккинчидан, шахсий ишлаб чиқариш тузилмасини яратишга тайёрлик қобилияти;
учинчидан, маркетинг тадқиқотлари натижаларидан келиб чиққан ҳолда, дастлабки тадбиркорлик ҳисоб-китобларини амалга ошириши;
то'ртинчидан, тадбиркорлик лойиҳасини амалга оширишда раҳбарликни то'г'ри ё'лга қуйиш қобилияти;
бешинчидан, янги техник, технологик г'ояни биринчи бо'либ ҳаётга тадбиқ этиш ҳамда ушбу г'оядан амалда фойдаланиш, ундан қандай якуний натижа, маҳсулот ёки хизматлар олиш мумкинлигини тасаввур қила олиши.
Тадбиркорликнинг яна бир муҳим хусусияти ишлаб чиқариш жараёнида янги г'ояларнинг амалга оширилиши бозор томонидан қандай қабул қилинишини олдиндан ко'ра билиш қобилиятида намоён бо'лади. Шу жиҳатдан қараганда, янгиликни бозорда татбиқ этиш ва исте'молчининг жавобини битта жараёнга бирлаштира олиш тадбиркор муваффақиятининг гаровидир.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги шароитда «тадбиркор» тушунчаси «менежер» тушунчасига жуда яқин туради. Шу билан бирга, тадбиркор мулкдор бо'лса, менежер бошқарувчидир. Амалда эса, аксарият мулкдорлар менежер функтсиясини бажаради, қатор менежерлар эса о'злари бошқариб турган ишлаб чиқариш корхоналарига эга бо'либ қолмоқда.
«Тадбиркорлик» тушунчаси тадбиркорнинг энтциклопедик луг'атида қуйидагича та'рифланади:
Тадбиркорлик – (ингл. энтерприcе) шахсий даромад, фойда олишга қаратилган фуқароларнинг мустақил фаолияти. Бу фаолият о'з номидан, о'з мулкий мас'улияти ва юридик шахснинг юридик мас'улияти эвазига амалга оширилади. Тадбиркор қонун томонидан тақиқланмаган барча хо'жалик фаолияти, шу жумладан, воситачилик, сотиш, сотиб олиш, маслаҳат бериш, қимматбаҳо қог'озлар билан иш олиб бориш билан шуг'улланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |