Фукаролар мулкини суғуртавий химоялаш асослари
Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган қонунчиликка мувофик мулк давлат,хусусий ва жамоат бирлашмалари ихтиёрида булиши мумкин.Фукароларнинг реал даромадлари ортиши билан фукаролар мулкининг таркиби узок муддат фойдаланиладиган кимматбахо предметлар хисобига ортиб боради.Бу билан янги суғурта обьектлари пайдо бўлади.Фуқаролар мулкининг таркибини ўзгариши ва миқдорининг купайиши суғуртавий химоялаш эхтиёжини шакллантиради.Бу эса мазкур мулклар суғуртасини ривожланиши учун қулай шароит яратади.
Фуқароларнинг барча мулклари йигиндисини уларнинг оила эхтиёжларини кондиришга нисбатан муҳимлик даражаси бўйича икки тоифага булинади.
1.Зарурий мулк яъни бирламчи эхтиёж учун муҳим бўлган ҳамда нобуд булиши шахсий манфаатларигагина эмас,балки жамият манфаатлари учун ҳам тааллукли бўлган мулк:
2.Бошқа мулклар, қайси нобуд бўлиши факатгина шахсий манфаатларгагина тегишли.
Биринчи тоифа мулкларнинг (уй-жойлар, кишлок хўжалиги ҳайвонлари, кайсики улар оиланинг ҳаёт кечириш манбаи булса) нобуд булиши мулк эгасига фавкулодда зарар етказиши мумкин, шу билан бирга у ташқи ёрдамсиз вазиятдан чиқа олмаслиги мумкин.
Бу мулкнинг нобуд булишида давлат фуқароларга моддий ёрдам курсатишга мажбур булади. Бундай мулкларни суғуртавий химоялаш мақсадида давлат биринчи тоифага тегишли мулкларни, уларнинг қийматини маълум минимуми миқдорида мажбурий суғурталашни ташкил этади. Кийматнинг колгани ихтиёрий суғуртага тегишли булади.
Иккинчи тоифа мулклар (транспорт воситалари, рўзғор буюмлари ва хоказо) фақат ихтиёрий суғурталаниши мумкин. Ихтиёрий суғуртанинг амалдаги шартлари фукаролар мулкининг барча гурухларини камраб олмайди. Мажбурий суғурта бўйича фукароларнинг қуйидаги курилмалари суғурта килинади: уй-жойлар, гаражлар, кургон деворлар, иссикхоналар, хўжалик эхтиёжидаги курилмалар, омборхоналар, хайвонларга мулжалланган хоналар ва бошқалар. Суғурталанувчилар бўлиб курилмаларнинг шахсий мулк сифатидаги эгалари хисобланади.
Шаҳар жойларда фукароларга тегишли бўлган қурилмалар ва уларнинг бахоси тўғрисидаги маълумотлар техник рўйхатдан ўтказиш органларидан олинади. қишлок жойларида эса қишлок фуқаро йигинларининг хўжалик дафтарларидаги маълумотлар асосида хисобга олинади. Мажбурий суғуртага тааллукли булган курилмалар уларнинг кийматини 40 фоизи миқдорида суғурталанган хисобланиши керак ва бу объектнинг суғурта сўммаси хисобланиб ҳамда ундан келиб чикиб курилма эгаси суғурта бадалларини тулаши лозим.
Бироқ хозирги шароитда нархларнинг тез ўзгариб турганлиги сабабли фукароларга тегишли мулклар мажбурий суғуртаси бўйича сўммалари ва бадаллар миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорига асосан белгиланмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |