3-Мавзу: су/урта атамалари ва тушунчалари



Download 0,65 Mb.
bet24/61
Sana17.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#818134
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   61
Bog'liq
sugurta ishi

5-Мавзу: Суғурта хуқуқи


Режа



  1. Суғурта хуқуқи ва суғурта муносабатларини шакллантирувчи хуқуқий хужжатлар

  2. Суғурта хуқуқи ва бозор иқтисодиёти шароитида суғуртани бошқаришни қайта қурилиши

  3. Суғурта маркетинги

  4. Суғурта ташкилотлари устидан давлат назорати



Суғурта хуқуқи ва суғурта муносабатларини шакллантирувчи хуқуқий хужжатлар

Суғурта хуқуқи суғурта ташкилотлари билан суғурталанувчилар, ҳамда кредит ташкилотлари уртасидаги хуқуқий муносабатлари ифодалайди. Бундай муносабатлар мамлакатимиз Конституцияси асосида вужудга келган қатор хуқуқий хужжатларда уз ифодасини топади. Бу хуқуқий хужжатларга қуйидагилар киради:


- фуқаролик кодекси;
- суғурта фаолияти ҳақидаги Республика қонуни;
- давлат суғурта ташкилотлари ҳақидаги низомлар;
- хусусий суғурта ташкилотларининг низомлари;
- суғурта назорати ҳақидаги хукумат қарори.

Фуқаролик кодексининг 52-боби 914-981-моддалар суғурта масалаларига багишланган бўлиб, бунда суғуртанинг энг муҳим хуқуқий масалалари суғурта шартномаларини тузиш, икки томонлама суғурталаш, ҳамкорлик суғуртаси, қайта суғурталаш масалалари еритилиб, бунда суғуртани амалга ошириш, томонларнинг жавобгарлиги ва бошқалар кодекс доирасида хуқуқий жихатдан тушунтириб берилган.


Суғурта фаолияти ҳақидаги қонун фуқаролар кодексида баён қилинган масалаларни такрорласада, қонунда суғуртанинг иқтисодий масалаларини баён қилишга алохида аҳамият берилган.
Ўзбекистон мустақил давлат сифатида эълон қилинганига қадар республиканинг суғурта ҳақидаги алохида қонун йуқ эди. Бу ҳудудда Собиқ Иттифоқ суғурта қонунлари амал қилар эди. Бу қонунларда республика иқтисодиёти ва маиший хусусиятлари етарли эътиборга олинмаган эди. Суғурта ҳақидаги биринчи республика қонуни Ўзбекистон Олий Мажлиси томонидан 1993 йил 6 майда қабул қилинди.
Конун 5 боб, 33 моддадан иборат. Конунда республика иқтисодиётида суғуртанинг тутган ўрни, бозор иқтисодиётини амалга тадбиқ қилишдаги роли, суғурта бозорини шакллантириш масалалари, суғуртанинг ташкилий ва хуқуқий асослари баён қилинган. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг суғурта хизматига булган талабларини тулароқ қондирилиши кафолатланган, суғурта муносабатларида унинг барча иштирокчилари манфаатларини химоя қилиш масалалари курсатилган. Конуннинг 1-бобида суғурта таърифи берилган бўлиб, бунда суғурта объектлари, субъектлари, шакллари, таърифлари ва тўловлари, қайта суғурталаш ва биргаликда суғурталаш масалалари баён қилинган.
Иккинчи боб суғурта шартномаларини тузиш, шартномада томонларнинг хуқуқлари ва уни расмийлаштириш ва тухтатиш масалаларига багишланган.
Учинчи бобда суғурталанувчиларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш масалалари ёритилган.
Туртинчи боб суғурта фаолияти устидан давлат назорати урнатиш, бешинчи боб эса якунловчи масалаларга багишланган.
Суғурта ҳақидаги қонунда қатор янги тушунчалар, масалан, қайта ва биргаликда суғурталаш, суғурта брокери, суғурта рухсатномаларини олиш ва бошқа масалалар ёритилган.
1997 йилда суғурта қонунчилигида муҳим узгаришлар содир бўлди. Суғурта ҳақидаги қонунга қушимча сифатида қуйидаги 3 та хужжат қабул қилинди:

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish