Асосий адабиётлар
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Тошкент 1992 й.
Ўзбекистон Республикасининг Конуни «Суғурта фаолияти ҳақида» Тошкент 2002 й.
Каримов И.А. «Ўзбекистон иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш йулида» Т.: «Ўзбекистон» 1995 й.
Каримов И.А.«Ўзбекистон буюк келажак сари» Т.: «Ўзбекистон» 1998й.
Каримов И.А. «Ўзбекистон бозор муносабатларига ўтишининг узига хос йули» Т.: «Ўзбекистон» 1998 й.
Каримов И.А. «Ўзбекистоннинг уз истиқлол ва тараққиёт йули» Т.: «Ўзбекистон» 1998 й.
Страховой маркетинг М.Анкел М.2000.
Организация страхового дела. А.Б.Крутик 2000.
Қўшимча адабиётлар
1. Пулов К.И. «Страховое дело в России» М-Эдма 1999 г.
Коломин Е.В. В.В.Шахов «Словарь страховух терминов» М-«Финансу и статистика» 1998 г.
Рейтман Л.И. «Страховое дело» М-«Финансу и статистика» 1998 г.
4. Шахов В.В. «Введение в страхование» М-Финансу и статистика» 1999.
4-Мавзу: Суғуртанинг гурухланиши (классификацияси)
Режа
1. Суғуртани бошқаришда суғурта гурухланишининг роли
2. Суғуртанинг тармоқлар бўйича гурухланиши
3. Суғурта объектлари ва уларнинг турлари бўйича гурухланишининг умумий асослари
4. Мажбурий ва ихтиёрий суғурта
Суғуртани бошқаришда суғурта гурухланишининг роли
Суғурта куп тармоқли фаолият, уни ташкил этишда юзлаб суғурта ташкилотлари иштирок этадилар ва унда минглаб суғурталанувчи хуқуқий ва жисмоний ташкилотларга хизмат курсатилади. Фақат давлат хиссадорлик суғуртаси йули билан суғуртанинг 35 хили мавжуд, уларнинг ҳар бирини объекти, субъекти, тарифлари мавжуд. Суғурта ишини бошқариш, унинг ухшаш турларини гурухлаштириш, тармоқларга, бўлимларга ажратишни талаб қилади. Бу асосда суғурта ишини бошқариш ва ташкил қилиш осонлашади.
Гурухлаш лотинча «классификация» сўзидан олинган бўлиб, мавжуд умумий яхлит тушунчани айрим турларга, бўлимларга ажратиш демакдир. Агар биз суғурта турларини маълум тартиб қоида асосида бирини иккинчисидан ажратсак, бошқариш мураккаблашади, унда чалкашликлар содир булади.
Суғуртани гурухлаш (классификацияси) суғуртанинг куп сонли турларини ҳудудлар, тармоқлар, тармоқ бўлимларига, уларнинг айрим хусусиятларини эътиборга олиб ажратишдир. Суғурта ташкилотларининг уз зиммаларига олган жавобгарликлари бир неча миллиард сўмни ташкил қилади. Бунинг учун ҳар бир суғурталанувчи йирик корхона, хиссадорлик жамиятлари, тадбиркорлар билан шартнома тузиш асосида фалокат юз берганда уларга уз вақтида ёрдам берилади. Шунинг учун суғурта иши, унинг турлари, қоидаларини гурухлаштириш қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлиги маълум булади.
Суғурта фаолияти суғуртанинг ҳар бир турининг хусусиятларини кузда тутиб, қуйидаги йўналишларда гурухлаштирилади :
Do'stlaringiz bilan baham: |