Контакт оксидлаш. Оксидлаш жараёни экзотермик катализнинг гетероген оксидланиши учун типик мисолдир.
2SO2+O2 2SO3 + 2∙96,7 кДж (500 0С)
Ле-Шателье принципига кўра SO2 ҳосил бўлиши ҳарорат пасайиши ва босим ошиши билан кўпаяди. Юқоридаги реакция учун SO2 нинг SO3 га айланиш даражаси қуйидагича бўлади:
Бу ерда: G-SO3мувозанатнинг миқдори; Gмах-SO3 нинг максимал чиқиш миқдори; РSO2 ва PSO3 – мувозанатдаги мос газлар парциал босимлари ёки ҳажмий концентрациялари. Босим ошиши реакция тезлигини оширади:
Атмосфера босимида атмосфера константасининг температурага боғлиқлиги қуйидаги расмда келтирилган:
Тўғри реакция тезлиги 2SO2+O2 2SO3 3-тартибли реакциялардек бўлади (n=2+1=3), яъни: u= dCSO3/d = k1 C2SO2 CO2
Контакт – оксидлашда платина катализатори фаол ишлайди. Аммо қимматлилиги ва As таъсирида осон заҳарланиги оқибатида бу катализатор буғунги кунда ишлатилмайди. Темир оксиди арзон, мишьяк билан заҳарланмайди. Аммо одатдаги таркбда (7% SO2 ва 11 % О2) катализаторлик фаолиятини 625 0С дан юқорида кўрсатади.
Ваннадий катализатори V2O5 унчалик фаол эмас, аммо мишьякда бир неча минг марта кам (платинага нисбатан) заҳарланади. Асосан 7 % V2O5 гача қўлланилади.
Ваннадийли контакт масса алюминосиликатларга сингдирилган ғоввак гранула, таблеткалардан иборат. 400-600 0С да ишлайди. Ундан юқори температурада фаоллиги камаяди.
Контакт усулида H2SO4 ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси расмда келтирилган. SO2 гази чанг ва қуйидагилардан электрофильтрда тозаланиб, 300 0С ҳароратда ярим ювиш минорасида тушади.
Сульфат кислота ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси
1 – 1-чи ювиш минораси; 2 - 2-чи насадкаси ювиш минораси ; 3 – хул электрофильтр; 4 –насадкли қуритиш минораси; 5 - турбокомпресор; 6 - трубкали иссиқлик алмашиниш аппарати; 7 - контакт аппарати; 8 - трубкали газ совитгичи; 9 ва 10 - насадкали абсорбцион миноралар; 11 – марказдан кочма насос; 12 - кислот йиггич; 13 - кислот совитгичлар
У ерда совуқ 75 % ли H2SO4 билан ювилади. Газнинг батамом тозаланиши хўл электрофильтрларда амалга оширилади. Газни кўпарос мойи билан қуритиш орқали тозалаш жараёни тўхтайди. Одатда 2 та қуритиш минораси ўрнатилади. Миноралар, газ трубалари ва кислота йиғгичлар ички қисми кислотагабардош ғиштдан ёки диабали плиткадан қопланган пўлатдан қилинади. Қуруқ ҳолдаги SO2 ва SO3 агрессив эмас. Шунинг учун бу газлар юрадиган аппаратлар одатдаги углеродли пўлатдан қилиниши мумкин.
Асосан таёқчали контакт аппарати ишлатилади.
Бу аппарат цилиндрик корпус бўлиб диаметри 3 дан 12 метргача ва баландлиги 10-25 м гача бўлади. Корпус ичига 4-5 панжара контакт масса қўйилади. Қуйидаги расмда замонавий контакт аппаратининг тузилиши келтирилган.
Бу аппаратда суткасига 1000 тоннагача Н2SO4 ишлаб чиқариш имкони бўлади. Аппарат диаметри 12 м, баландлиги 22 метр. Бу реактор идеал сиқиб чиқарувчи реакторлар типига киради.
Олтингугурт III-оксидини абсорбциялаш.
Абсорбция насадкали минораларда амалга оширилади. SO3+H2O H2SO4+9200 Дж
(технология суюлтирилган H2SO4га юттирилади)
Шу билан бирга H2SO4 ишлаб чиқаришни ривожлантириш ривожлантириш тенденциялари мавжуд. Улар-аппаратлар қувватини ошириш, уларни бошқаришни компьютерлаштириш; Жараёнларни интенсивлаш – «қайнар қатламли» (печь ва контакт аппаратларида); олиб бориш ва фаол катализаторлар танлаш; ҳосил бўлиш коэффициентини оширувчи тадбирлар белгилаш – ҳом ашё сарфини камайтириш, зарарли чиқиндиларни камайтириш, утилизациялаш; олтингугуртли бирикмаларнинг (S, SO2, SO3, H2S) ишлатилиш имкониятларини излаш; чиқинди газларни зарарсизлантириш, окава сувларни нейтраллаш кабилардир.
БАЁН ҚИЛИНГАН БУТУН ЖАРАЁННИ ҚУЙИДАГИ ИХЧАМЛАШГАН КЎРИНИШГА ОЛИБ КЕЛИШ МУМКИН:
Do'stlaringiz bilan baham: |